Qomus

Abdulloh ibn Jahsh

АБДУЛЛОҲ ибн ЖАҲШ. Абдуллоҳ ибн Жаҳш ал-Асадий (р.а.), Исломдаги пешқадам саҳобалардан, Бадр ғазоти иштирокчиси. Пайғамбар алайҳисалом Арқамнинг уйига келмасларидан олдин мусулмон бўлганлар. Оналари Умайма бинти Абдулмуттолиб Расулуллоҳнинг (с.а.в.) аммалари эди. Мўминлар онаси Зайнаб бинти Жаҳшнинг акалари. Ҳабашистон ҳижрати иштирокчиси, Мадинага ҳижрат қилган муҳожирларнинг иккинчиси бўлганлар. Исломда биринчи бўлиб байроқдорлик қилганлар. Милодий 624 йили Уҳуд ғазотида шаҳид бўлганлар, Амир Ҳамза билан бир қабрга дафн этилганлар.

Abdulloh ibn Ja`far

АБДУЛЛОҲ ибн ЖАЪФАР. Абдуллоҳ ибн Жаъфар ибн Абу Толиб ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим ал-Қурайший (р.а.), саҳобийлардан, оналари Асмоъ бинти Умайс. Ота-оналари Ҳабашистонга ҳижрат қилишганида милодий 608 йили Исломда биринчи туғилган бола Абдуллоҳ бўлдилар. Оталари билан Мадинага ҳижрат қилганлар. Сиффин жангида амакилари Ҳазрати Али аскарларига қўмондон бўлдилар. Ҳалим ва ниҳоятда сахий киши эдилар. Расули акрамдан кўплаб ҳадис ривоят қилганлар, улар уч «Саҳиҳ» китобига киритилган. Ҳижрий 80 (милодий 700) йили Мадинада вафот этганлар, жанозаларини Мадина волийи Молик ибн Марвон ўқиган.

Abdulloh ibn Jubayr

АБДУЛЛОҲ ибн ЖУБАЙР. Абдуллоҳ ибн Жубайр ибн Нўъмон ал-Ансорий (р.а.), саҳобалардан, Ақоба байъати ва Бадр ғазотида қатнашган. Ҳижрий 3 (милодий 625) йили Уҳуд жангида камончилар қўмондони бўлган ва шу ғазотда шаҳидлик рутбасига эришган.

Abdulloh ibn Ka`b

АБДУЛЛОҲ ибн КАЪБ. Абдуллоҳ ибн Каъб ибн Амр ан-Нажжорий (р.а.), саҳобалардан. Бадр ва бошқа ғазотларда иштирок этганлар. Милодий 650 йили вафот этганлар.

Abdulloh ibn Maz`un

АБДУЛЛОҲ ибн МАЗЪУН. Абдуллоҳ ибн Мазъун (р.а.), саҳобалардан, Бадр ғазоти иштирокчиси.

Abdulloh ibn Ma`sud

АБДУЛЛОҲ ибн МАСЪУД. Абдуллоҳ ибн Масъуд ибн Ғофил ибн Ҳабиб ал-Ҳузалий (р.а.), кунялари Абу Абдураҳмон, саҳобийларнинг улуғларидан. Милодий 592 йили Маккада туғилганлар. Исломга олтинчи бўлиб кирганлар. Расулуллоҳга (с.а.в.) энг яқин зотлардан ва ходимларидан. Ҳабашистон ва Мадинага ҳижрат қилганлар, Бадр, Уҳуд ва бошқа барча ғазотларда қатнашганлар. Ҳузури Рисолатда доимий бўлиб, Қуръони каримни жаноби Расулуллоҳнинг оғизларидан эшитган, ҳаммадан яхши ёдлаган ва тафсир илмининг пешқадами бўлиб танилганлар. Асҳоби киромнинг энг улуғ фақиҳ ва мужтаҳидларидан эдилар. Жисмонан заифроқ бўлганлар, аммо Пайғамбар алайҳиссалом: «Сиз Ибн Масъуднинг вужуди заифлигига қараманг, мезонда у ҳаммадан оғирдир», деб марҳамат қилганлар. Аллоҳнинг Китоби хусусида илмлари шунчалик эдики, бу ҳақда ўзлари: «Аллоҳ таолога қасамки, Қуръондаги оятларнинг қаерда ва нима ҳақда нозил бўлганини билар эдим ва истардимки, Аллоҳнинг Китобини мендан ҳам яхши билувчироқ бир киши бўлсаю ахтариб топиб, ундан таълим олсам», деганлар. Расулуллоҳ (с.а.в.) вафотларидан кейин Куфа хазинаси бошлиғи бўлдилар. Ҳазрати Усмоннинг халифалиги даврида Мадинага келдилар. Абдуллоҳ ибн Масъуддан 848 та ҳадис ривоят қилинган, шундан 120 тасини Имом Бухорий ва Муслим муштарак ҳолда нақл қилишган. Бутун умри Пайғамбар алайҳиссаломга хизматда ва Ислом таълимоти йўлида ўтган бу киши ҳижратнинг 32 (милодий 652) йилида олтмиш ёшда Мадинада вафот этганлар. Жанозаларини Ҳазрати Усмон ўқиганлар. Қабрлари Бақиъда.

Abdulloh ibn Muborak

АБДУЛЛОҲ ибн МУБОРАК. Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Муборак ал-Марвазий (қоддиса сирраҳу), Хоразм туркларидан Муборак ибн Возиҳнинг ўғли. Ҳижрий 118 (милодий 736) йили Марвда туғилиб, Маккада турғунлашган. Иккинчи даражадаги тобеъин ва буюк муҳаддис, фиқҳда етакчи олим эди. Йигирма минг ҳадисни ўз ичига олган йигирмата асарини Абу Ҳанифанинг абвоби фиқҳига кўра тартиблаган. Илк бор жиҳод ҳақида асар ва биринчи марта арбаъин ёзган. Тасаввуф илмига тартиб берган Зуннун Мисрийдан олтмиш уч йил аввал тасаввуф илми ҳақида китоб ёзган. Бундан ташқари ҳадис илмига доир кўплаб китоблари, ваъз қабилидаги ҳикматли сўзлари ва насиҳатомуз шеърлари бор. Бу зотнинг илмий фаолияти ва ҳаёти барча мусулмонларга ўрнак бўларлидир. Ибн Муборак ҳижрий 181 (милодий 797) йили олтмиш уч ёшда Маккада вафот этган

Abdulloh ibn Mug`affal

АБДУЛЛОҲ ибн МУҒАФФАЛ. Абдуллоҳ ибн Муғаффал ал-Музаний (р.а.) саҳобалардан, Мадинада истиқомат қилганлар. Умар ибн Хаттоб халифаликлари даврида Исломдан дарс бериш учун Басрага юборилган ўн олим ичида Абдуллоҳ ҳам бўлганлар. Расули акрамдан (с.а.в.) 43 та ҳадис ривоят қилганлар, уларни уч «Саҳиҳ» соҳиблари китобларига киритишган. Ҳижрий 57 йили Басрада вафот этганлар.

Abdulloh ibn Qoid

АБДУЛЛОҲ ибн ҚОИД. Абдуллоҳ ибн Қоид ибн Ақийл ибн ал-Ҳусайн ал-Ахсикатий, Мовароуннаҳрдаги таниқли муҳаддислардан. Ҳижрий 461 (милодий 1068) йили Фарғона маркази Ахсикас (Ахсикент) да туғилган. Ироқ, Ҳижоздаги шайхлардан ҳадис тинглаган ва ривоят қилган. Ҳижрий 515 (милодий 1122) йили Самарқандда вафот этган.

Abdulloh ibn Ravoha

АБДУЛЛОҲ ибн РАВОҲА. Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Равоҳа ибн Саълаба ибн Имриул Қайс (р.а.), саҳобалардан. Ўн икки раҳбарлардан бири. Етмиш саҳоба билан Ақоба байъатида иштирок этганлар. Бадр, Уҳуд, Хандақ, Ҳудайбия, Хайбар ғазотларида ва умра қазосида қатнашганлар. Расулуллоҳ (с.а.в.) Бадр ғазотида бўлганларида Мадинада ўринбосар бўлиб қолганлар. Бундан ташқари Хайбарга қўриқчи қилиб юборилганлар. Муъта урушида шаҳид бўлгунларича ўша ерда қўриқчи бўлиб қолганлар.

Abdulloh ibn Salom

АБДУЛЛОҲ ибн САЛОМ. Абдуллоҳ ибн Салом ибн ал-Ҳорис ал-Исроилий ал-Ансорий (р.а.), кунялари Абу Юсуф, насаблари Юсуф ибн Яъқуб алайҳиссалом авлодларига боради. Саҳоба, мадиналик яҳудийларнинг таниқли олимларидан. Пайғамбаримиз (с.а.в.) Мадинага ҳижрат қилиб келганларидан кейин у зотнинг ҳузурларида Исломга кирганлар. Муфассирларнинг ривоят қилишларича, Қуръони каримнинг Раъд ва Аҳқоф сураларидаги оятлар шу киши ҳақларида нозил бўлган. Расули акрамдан 25 та ҳадис ривоят қилганлар. Баъзи Ислом тарихчилари Ҳандақ ва ундан кейинги ғазотлар иштирокчилари қаторига қўшишади. Ҳазрати Умар билан бирга Байтул-Мақдис ва Ал- Жобияҳ фатҳларида қатнашганлар. Ҳижрий 43 йили Мадинада вафот этганлар.

Abdulloh ibn Sanobihiy

АБДУЛЛОҲ ибн САНОБИҲИЙ. Абу Абдуллоҳ Абдурраҳмон ибн Усайла ас-Санобиҳий, атоқли тобеъинлардан. Пайғамбаримиз (с.а.в.) билан кўриша олмаган, Расулуллоҳнинг зиёратларига йўлда кетаётганида у зот вафот этган эдилар. Расули акрамнинг бир неча ҳадисларини ривоят қилган, булардан айримлари учта «Саҳиҳ» китобларига киритилган.

Abdulloh ibn Sa`d

АБДУЛЛОҲ ибн САЪД. Абдуллоҳ ибн Саъд ибн Абу Сарҳ (р.а.), саҳобий, умавийларнинг атоқли лашкарбошиси. Миср фатҳида қатнашган. Ислом давлатининг ер ва хазина ишларини бошқарган. Халифа Муовия билан Қибрисни фатҳ этишда қатнашган. Византияни олишда иштироки бор. Ҳижрий 65 йилда вафот этган.

Abdulloh ibn Suhayl

АБДУЛЛОҲ ибн СУҲАЙЛ. Абдуллоҳ ибн Суҳайл ибн Амр (р.а.), илк мусулмонлардан бўлган саҳобий. Милодий 594 ёки 596 йили туғилган. Ҳабашистон ҳижратига қадар мусулмонлигини ота-онасидан яширган. Отасининг таъқибидан қочиб Бадр ғазотида мусулмонлар тарафига ўтиб олган. Уҳуд, Ҳандақ, Хайбар жангларида, Макка фатҳида қатнашган. Ана шу фатҳда асир олиниб ўлимга ҳукм қилинган отасини афв этишни Пайғамбар алайҳиссаломдан сўраганида у зот мушрик отани кечирдилар. Шундан сўнг Суҳайл ибн Амр ўғлининг даъвати билан мусулмон бўлди ва саҳобийлар қаторига қўшилди. Абдуллоҳ Расули акрам вафотларидан кейин, ҳижрий 12 (милодий 633) йили Ямомадаги Севас жангида жасорат кўрсатиб, шаҳидлик мақомига эришди.

Abdulloh ibn Toriq

АБДУЛЛОҲ ибн ТОРИҚ. Абдуллоҳ ибн Ториқ ибн Амр ибн Молик (р.а.), саҳобийлардан. Бадр ва Уҳуд ғазотларида иштирок этиб, Рожеъ ғазотига чиққан саҳобалардан эдилар. Мушриклар Ҳубайб билан бу зотни Маккага киритиш учун ушлаб олишган эди. Марруз-заҳронга келишганида Абдуллоҳ: «Аллоҳ номига қасамки, уларга ҳамроҳ бўлмайман, балки қатл этилган дўстларимга эргашаман», дедилар. Ва у кишининг боғлиқ қўлларини ечиб, қиличларини қўлга олиб, қатлга олиб кетишди. Мушриклар тош билан уриб ўлдиришган. Қабрлари ҳам Марруз-заҳрондадир. Рожеъ воқеъаси ҳижратнинг 36 йили бошларида бўлган эди.

<< [Аввалги] < [Кейинги] 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 [Олдинга] > [Охирига] >>

RD Glossary by Run Digital

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri