Qomus

Gambiya Respublikasi

ГАМБИЯ РЕСПУБЛИКАСИ. Майдони: 10 402 кв.км., аҳолиси: 1,4 миллион киши, пойтахти: Банжул, тузуми: республика, давлат бошлиғи: президент, маъмурий тузилиши: 6 вилоятдан иборат, йирик шаҳарлари: Сенекунда, Брикама, Бакау, Фарафенни, пул бирлиги: даласи. Бу ўлкада милоднинг 750 йилидан бошлаб одамлар яшай бошлаган. Ўн бешинчи аср ўрталарида португал савдогарлари келиб, маҳаллий аҳоли билан тил топишиб кетди. Кейинчалик Гамбияни бир неча бор инглиз ва франсузлар босиб олишди, у икки марта Сиерра-Леонега қўшиб юборилди. 1965 йилнинг 18 февралида у мустақил давлат бўлди. Орадан беш йил ўтиб умумхалқ референдуми йўли билан республикага айлантирилди. Мамлакат аҳолисининг 90 фоизи мусулмон, улар асосан Аҳли сунна вал жамоанинг моликия мазҳабига мансуб. Оз сонли тасаввуф тариқатидагилар ҳам бор. Қолган аҳоли насроний ва мажусийлардир. Гамбия Ислом Конференсияси Ташкилоти аъзоси.

Gaz

ГАЗ. Узунлик ўлчови, бир газ 72 сантиметрга тенг.

Gunohi kabiralar
ГУНОҲИ КАБИРАЛАР. Луғатда «улкан гуноҳлар» деган маънони билдиради. Истилоҳда Аллоҳ таоло ва Унинг Расули Китоб ва Суннатда бандаларни қилишдан қайтарган оғир, улкан гуноҳлар «гуноҳи кабиралар» дейилади. (яна «Кабоир» мақоласига қаранг). 
Gunohi sag`iralar
ГУНОҲИ САҒИРАЛАР. Луғатда «кичик гуноҳлар» деган маънони билдиради. Истилоҳда дангасалик, беғамлик, хасислик, дағаллик, бесабрлик, қариндош ва яқинларга бепарволик каби гуноҳлар «гуноҳи сағиралар» дейилади. Агар улкан гуноҳи бўлмаса, Аллоҳ таоло банданинг кичик гуноҳларини кечириб, жаннатга киритади.
Gurgon
ГУРГОН. Араблар Журжон деб аташади. Каспий денгизининг жануби-шарқида, ҳозирги Эрон ҳудудида жойлашган қадимий ўлка номи. Язид ибн Муҳаллаб милодий 716 йилда фатҳ этиб, Журжон шаҳрига асос солган. Шаҳар ўрта асрларда Хуросон вилоятларидан бирининг маркази бўлган, ундан кўплаб машҳур уламолар етишиб чиққан. 1930 йилгача Астробод деб аталган.
Gvineya Respublikasi
ГВИНЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ. Майдони: 245 857 кв.км., аҳолиси: 7,6 миллион киши, пойтахти: Конакри, тузуми: республика, давлат бошлиғи: президент, маъмурий тузилиши: 8 та вилоятдан иборат, йирик шаҳарлари: Канкан, Лабе, Нзерекоре, Маму, пул бирлиги: Гвинея франки. Милоднинг ўнинчи-ўн биринчи асрларида ҳозирги Гвинеянинг каттагина қисми Гана давлати таркибига кирган. Кейинги асрда Гана империяси парчаланиб кетди ва   орадан юз йил ўтиб унинг ўрнида малинка халқи ташкил этган Мали империяси пайдо бўлди. Империя аъёнлари ва шаҳарликлар орасида Ислом дини кенг тарқалди. Ўн олтинчи аср бошларигача Мали ўша минтақадаги қудратли давлатлардан бўлиб турди. Кейинчалик унинг ўрнида Яна бир қудратли Фулбе давлати ташкил топди. Ўша пайтда Ислом давлат дини бўлгани учун бу ерда мусулмонлар сони кун сайин кўпая борди. Сўнгра узоқ йиллик франсуз мустамлакаси даври бошланди. 1958 йилнинг 2 октябрига келибгина Гвинея тўла мустақилликка эришди. Гвинея кўпмиллатли мамлакат, унда 24 та турли миллат ва элатлар бор. Аҳолининг 85 фоизи мусулмонлар, қолгани насроний ва мажусийлардир. Мусулмонлар асосан Аҳли сунна вал жамоанинг моликия мазҳабига мансуб, шунингдек сўфийлик ҳам катта таъсирга эга. Гвинея Ислом Конференсияси Ташкилоти аъзоси.

RD Glossary by Run Digital

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri