Qomus

Ibodat

ИБОДАТ. Луғатда «тоат», «итоат» ва «Парвардигорни улуғлаш» маъноларини ўзида жам іилган. Шаръий истилоҳда эса бажарганлиги учун савоб бериладиган ва ниятга боғлиқ бўлган амал «ибодат» дейилади.  Ислом динида ибодатлар уч қисмга бўлинади: бадан билан адо этиладиган ибодатлар; мол билан адо этиладиган ибодатлар; ҳам бадан, ҳам мол билан адо этиладиган ибодатлар. Намоз ва рўза каби бадан билан адо қилинадиган ибодатни ҳар бир киши ўзи адо этиши лозим. Закот каби мол билан адо қилинадиган ибодатни кишининг вакили адо этиши мумкин. Ҳаж каби ҳам бадан, ҳам мол билан адо қилинадиган ибодатни фақат киши ожиз қолгандагина ва бу ожизлик давомли бўлгандагина вакили адо этиши мумкин. Агар ожизлик бўлмаса, ўзи адо қилиши шарт. Ибодатларнинг энг афзали, савоблиси, улуғи намоздир. Аллоҳ таоло мўминлар ва мунофиқларни намозлари билан фарқлайди. Намоз + диннинг устуни,  мўминнинг меърожидир. Намоз бандани кўп ёмонликлар, гуноҳлардан қайтаради, охиратда дўзахдан парда бўлади. Намоз ўқиш олдидан кийимларни, намоз ўқиш жойларини тозалаш, баданни поклаш, ғусл іилиш, таҳорат олиш намознинг асосий шартларидан ҳисобланади.

Ibohiya

ИБОҲИЙЯ. Ўтмишдаги ботил мазҳаблардан бирининг номи.

RD Glossary by Run Digital

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri