Qomus

Payg`ambar

ПАЙҒАМБАР. Пайғамбар–форсча сўз бўлиб, «хабар етказувчи» деган маънодадир. Араб тилида «расул, набий» деб аталади. Иймон шартларидан яна бири Аллоҳ таолонинг ҳамма пайғамбарларига истисносиз ишонишдир. Пайғамбарларнинг вазифаси иймон келтириб, тоат-ибодат қилган инсонларга жаннат башоратини қилиш, куфр ва исёнда бўлган инсонларни дўзах азобидан огоҳ этиш, инсонларга дунё ва дин ишларида улар муҳтож бўлган нарсаларни баён этишдир. Пайғамбарларнинг барчаси Одам наслидан, гуноҳ, куфр, туғёндан асралган, покдир. Ақл ва ибодатда комилдирлар. Уларнинг барчаси бир динда–Ислом динидадир. Зеро, уларнинг барчаси ўз қавмларини фақат Аллоҳ таолога ибодат қилишга, Унинг улуҳиятига, рубубиятига, исм ва сифатларига ширк келтирмасликка набийлардан ортиқдир. Расулларнинг баъзилари баъзиларидан даъват қилишган. Улар зиммаларига юкланган вазифаларни тўла адо этишган. Пайғамбарларнинг аввали Одам алайҳиссалом, охирлари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар. Одам ва Муҳаммад алайҳимуссаломлар ораларидаги даврда ўтган пайғамбарларнинг адади ҳақида қатъий далил бўлмаганидан уларнинг умумий саноғи аниқ эмас. Шунинг учун улар ададини маълум бир сон билан чегаралаш жоиз бўлмайди. Қуръони каримда 25 пайғамбарнинг номи зикр этилган: булар–Одам, Идрис, Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Иброҳим, Лут, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Юсуф, Айюб, Зулкифл, Шуайб, Мусо, Ҳорун, Довуд, Сулаймон, Илёс, Алясаъ, Юнус, Закариё, Яҳё, Исо ва охирги пайғамбар Муҳаммад алайҳимуссаломлардир. Узайр, Луқмон, Зулқарнайн номлари ҳам Қуръонда келган, улардан баъзилари набий, баъзилари валийдир. Одам, Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Исо, Муҳаммад алайҳимуссалом шариат соҳиблари бўлишгани учун «Улул азм» пайғамбарлар дейилади. Пайғамбарлардан кимларга Жаброил алайҳиссалом ваҳий келтирган бўлса, улар «расул» дейилади. Жаброил алайҳиссалом ваҳий келтирмаган, ўзга воситалар орқали ваҳий келган пайғамбарлар «набий» дейилади. Расул набий деб ҳам аталади, аммо набий расул дейилмайди. Расуллар фазилатда набийлардан юқоридир. Китоб келган расулларнинг фазилати китоб келмаган расулларнинг фазилатидан баланддир. Улул азм Расуллар барча расуллардан фазилатлидир. Улул азм Расулларнинг афзали Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар.

Payg`ambarimiz amirlari

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АМИРЛАРИ. Расулуллоҳ (с.а.в.) Бозон ибн Сомонни Яманга, Холид ибн Валидни Санъога, Зиёд ибн Лабид ал-Ансорийни Хазрамавтга, Абу Мусо ал-Ашъарийни Зубайд ва Аданга амир (волий) қилиб юборганлар. Итоб ибн Усайд ҳижратнинг саккизинчи йили учун ҳаж мавсумига, Абу Бакр Сиддиқ тўққизинчи сана ҳажи учун амир қилганлар. Али ибн Абу Толибни Яманга қозиликка, Амр ибн Осни Уммонда иш юритишга жўнатганлар. Хайрия ишларига ҳам кўпчиликни масъул қилганлар. 

Payg`ambarimiz vazifadorlari

ПАЙҒАМБАРИМИЗ ВАЗИФАДОРЛАРИ. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) эркак хизматчилари ва хос вазифадорлари қуйидагилар бўлишган: Анас ибн Молик, Ҳинд ибн Ҳориса, Асмо ибн Ҳориса, Робиъа ибн Каъбул Асламий, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Уқба ибн Омир, Билол Ҳабаший, Саъд, Мухрима ибн Абу Нажоший, Бакир ибн Шаддоҳ, Абу Зарр Ғифорий, Айман ибн Умму Айман, Аслаъ ибн Шарик, Муҳожир, Наъим ибн Робиъа, Абул Ҳамро Ҳилол ибн Ҳорис, Абус Самаҳ Абод. Аёллардан эса Барака умму Айман ал-Ҳабашийя, Ҳавла, Рофиънинг оналари Салма, Маймуна бинти Саъд, Умму Аёш Расули акрамнинг хизматларини қилишган. Масалан, Қайс ибн Саъд Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларида миршаб вазифасини бажарган, Билол у зотнинг харажатларига, Муайқит ибн Абу Фотима муҳрларига, Ибн Масъуд пойабзал, таҳорат учун сув ва мисвокка масъул эдилар. Уқба ибн Омир сафарларда улов етаклар, Абу Рофиъ юкларини кўтарар, Ҳазрати Абу Бакр эса Пайғамбаримиз ҳузурларига келган элчиларга масъул эдилар. Расулуллоҳ икки ишни ҳеч кимга буюрмаганлар: тундаги таҳорат учун сувни ўзлари тайрлаганлар ва тиланчига садақани ўз қўллари билан берганлар.

RD Glossary by Run Digital

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri