Qomus

Vadi xutbasi

ВАДО ХУТБАСИ. Луғатда «Хайрлашув-айрилиқ хутбаси-хитоби» деган маънода. Ҳижрий ўнинчи йилнинг 9-зулҳижжасида (милодий 632 йил 8 март) Пайғамбар алайҳиссалом сўнгги бор ҳаж қилишларида буюк Ислом инқилобининг энг улуғ хутбасини айтдилар. Ўшанда Маккада 124 минг мусулмон тўпланган эди. У зот Қисва деган туяларига миниб, мусулмон умматига тарихий васиятларини қилганлар. Бу хитоб фақат уларгагина эмас, қиёматга қадар келадиган бутун инсониятга қаратилган бўлиб, тарихга «Вадо хутбаси» номи билан кирди. Уни мусулмон умматининг ўзига хос ҳаракат дастури дейиш мумкин.

Vadi`at

ВАДИЪАТ. Луғатда «қўймоқ» деган маънони билдиради. Шариат истилоҳида эса сақлаб ва эҳтиётлаб туриш учун бир кишига бериб қўйилган омонат нарса «вадиъат» дейилади.

Vafo
ВАФО. Берилган сўзни адо этиш, қарзни ўташ, дин ва ақлга мувофиқ ишларни ўрнига қўйиб бажариш «вафо» дейилади. Ваъдага вафо қилиш + жуда шарафли ва савобли иш. Вафонинг акси «хулф», яъни гапидан қайтиш, сўзида турмаслик, берилган ваъданинг  устидан чиқмасликдир, бу ҳаромдир. Дўстликни асраб-авайлаш «вафодорлик» дейилади.
Vahb ibn Munabbah
ВАҲБ ибн МУНАББАҲ. Абу Абдуллоҳ Ваҳб ибн Мунаббаҳ ибн Сийж ибн Зий Каноз ал-Яманий ас-Санъоний, тобеъинларнинг атоқли уламоларидан, Ҳижрий 34 йили туғилган. Отаси Хуросоннинг Ҳирот шаҳридан бўлиб, Кисро уни Яманга ҳайдаган эди. Ваҳб чуқур билимли, қадимий китобларни кўп ўқиган, тарихий қиссалардан яхши хабардор олим бўлган. «Фил Мағозий» номли ва бошқа бир қанча асарлари бор. Қуръон илмини яхши билган, ибодатли ва тақводор зот эди. Унинг ривоятлари Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаийларнинг «Саҳиҳ»ларида келтирилган. Ҳижрий 110 (милодий 728) йили вафот этган.
Vahhobiylik
ВАҲҲОБИЙЛИК. Милодий ўн саккизинчи аср ўрталарида Арабистон ярим оролида пайдо бўлган ҳанбалий мазҳабидаги оқим, унинг тарафдорлари «ваҳҳобийлар» дейилади. Унга Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб исмли шахс асос солган. У ақидада Ибн Таймийя, Ибн Қаййум, Ибн Касирларга эргашган. Ваҳҳобийлар наздида Исломнинг манбаи фақат Қуръон ва Суннат, улар динни тозалаб, Расулуллоҳ (с.а.в.) даврларидаги асл ҳолига келтириш ғоясини илгари суришади. Ваҳҳобийлик Саудия Арабистонида етакчи мавқега эга. Аммо кўпгина Ислом мамакатларида бу оқим тақиқланган.
Vahiy
ВАҲИЙ. Луғатда «хабар, илҳом, мужда» маъноларини англатади. Истилоҳда Аллоҳ таолонинг Ўз пайғамбарларига, хусусан охирги Расули Муҳаммад алайҳиссаломга малак Жаброил алайҳиссалом воситасида ёки бошқа йўллар билан юборадиган диний кўрсатмалари, амр-фармонлари, хабарлари «ваҳий» дейилади. Пайғамбаримиз қирқ ёшга тўлганларида Рамазон ойида илк ваҳий туша бошлаган ва бу йигирма уч йил ( ўн уч йил Маккада, ўн  йил Мадинада) давом этган. У зот Хиро ғорида ибодат қилиб ўлтирганларида Қуръони каримнинг Алақ сурасидаги дастлабки беш оят нозил бўлган. Ваҳийлар солиҳ туш, илоҳий илҳом, фаришта орқали, юзма-юз роз айтишиш, мушоҳадаи жамол каби йўллар билан юборилган. Ваҳийлар Макка ва Мадинада нозил бўлгани учун Қуръон суралари маккий ва маданийга бўлинган.
Vahshiy ibn Harb
ВАҲШИЙ ибн ҲАРБ. Абу Дасама Ваҳший ибн Ҳарб ал-Ҳабаший (р.а.), саҳобийлардан. Қурайш зодагонларидан Жубайрнинг қули бўлганлар. Абу Суфённинг хотини Ҳинд мусулмонлардан ўч олиш мақсадида Ваҳшийни озод қилиш эвазига Расулуллоҳнинг (с.а.в.) суюкли амакилари амир Ҳамзани ўлдиришни топширди. Ана шу мудҳиш қотилликдан кейин Исломга кирдилар ва гуноҳларига тавба қилдилар. Расули акрам вафотларидан кейин муртад Мусайламатул Каззобни ўлдириб, Исломнинг энг катта душманларидан бирини йўқ қилдилар.
Vakolat
ВАКОЛАТ. Луғатда «сақламоқ, кифоя қилмоқ, жавобгар қилмоқ» маъноларида келади. Шариат истилоҳида эса бирор шахс ўзидан бошқа тасарруф аҳлидан бўлмиш кишини маълум нарсага тасарруфда ўз ўрнига қўймоғи, ўз ишини унга қайси тариқа билан бўлса ҳам топшириши «ваколат» дейилади. Таърифдаги «маълум» сўзи билан номаълум тасарруфдан чиқиб кетади. Ваколат амали мусулмон уламолари ижмои билан жоиз бўлиб, унинг шаръий бўлишига оид бир қанча далиллар мавжуд.
Val-asr
ВАЛ-АСР. Луғатда «асрга қасам» маъносини билдиради, Қуръони каримнинг бир юз учинчи сураси номи, Маккада нозил бўлган, 3 оятдан иборат. Унда Аллоҳ таоло аср намозининг вақтига қасам билан инсоният ҳақиқий бахт-саодатга эришиш учун тўрт нарсага + иймон, эзгу амал, Ҳақ йўл ва шу йўлда чекиладиган машаққатларга сабр қилишга муҳтож эканини тайкидлайди.
Val-fajr
ВАЛ-ФАЖР. Луғатда «тонгга қасам» деган маънони англатади, Қуръони каримнинг саксон тўққизинчи сураси номи, Маккий суралардан, 30 оятдан иборат. Сурада аввал узоқ ўтмишда ўтган ва Аллоҳ таолонинг пайғамбарларини ёлғончи қилганлари сабабли ҳалокатга дучор бўлган баъзи бир қавмлар ҳақида, сўнгра Ҳақ таоло бандаларини бойлик билан ҳам, камбағал-фақирлик билан ҳам имтиҳон қилиши хусусида ва сура ниҳоясида эса қиёмат куни рўй берадиган даҳшатли ҳодисалар ва дунёдаги ҳаётини иймон-эътиқодда устивор бўлиб ўтказган жонлар у кунда жаннат неъматларига эришилари ҳақида сўз боради. 
Val-Layl
ВАЛ-ЛАЙЛ. Луғатда «кечага қасам» маъносини билдиради, Қуръони каримнинг тўқсон иккинчи сураси номи, Маккада нозил бўлган, 21 оятдан иборат. Унда инсонларнинг туриш-турмушлари ҳам, саъйу ҳаракатлари ҳам турли-туман экани ҳақида сўз бориб, охират кунидаги мукофотга иймон келтириб, тақво ва муҳтожларга хайру саховат билан умрларини ўтказадиган кишиларга ато этиладиган жаннат ҳамда бахиллик, иймонсизлик билан тирикчилик қилиб ўтадиган кимсаларнинг борар жойлари бўлган дўзах азоби тўғрисида хабар берилади.
Val-Mursalot
ВАЛ-МУРСАЛОТ. Луғатда «юборилган шамолларга қасам» деган маънони билдиради, Қуръони каримнинг етмиш еттинчи сураси номи, Маккада нозил бўлган, 50 оятдан иборат. Сура қиёмат қойим бўлиши ҳақ эканини таъкидлайдиган оятлар билан бошланиб, сўнгра у кун келган вақтда рўй берадиган хориқул-одат воқеа-ҳодисалар баён қилинади. Унда динсизлик оқибатида ҳалокатга дучор бўлган қавмлар ҳақида хабар берилиб, кишилар иймон-эътиқодга даъват қилинади.
Val-odiyyot
ВАЛ-ОДИЁТ. Луғатда «чопқир отларга қасам» ддеган маънони билдиради, Қуръони каримнинг юзинчи сураси номи, Маккада нозил қилинган, 11 оятдан иборат. Сурада Аллоҳ таоло жиҳод қилувчи зотлар жангга миниб борадиган учқур отларга қасамёд қилиш билан динсиз-эътиқодсиз кимсалар албатта Яратган ўзларига ато этган неъматларга ношукрлик қилувчи, ашаддий дунёпараст бўлишлари таъкидланади ва Аллоҳ таоло барча ишлардан хабардор бўлиб туриши уқтирилади.
Valiyma
ВАЛИЙМА. Хурсандчилик муносабати билан дастурхон ёзиб, таом тортиб ўтказиладиган маросим «валийма» дейилади. Ақиқа, никоҳ, сафардан қайтиш каби муносабатлар ила ўтказиладиган зиёфатлар ҳам «валийма» деб аталади. Валийма ва унинг одоблари Қуръони каримда (Аҳзоб, 53) ва ҳадиси шарифда зикр этилган.
Vallohi
ВАЛЛОҲИ. Луғатда «Аллоҳ номига қасам» деган маънода. «Аллоҳга қасамки», «Худо ҳаққи» маъноларида Парвардигор номи билан қасам ичилишидир. Шариатимизда қасам ичиш рағбатлантирилмайди, иложсиз ҳолларда фақат Аллоҳ номи билан «Валлоҳи» деб қасам ичиш мумкин.

<< [Аввалги] < [Кейинги] 1 2 3 4 [Олдинга] > [Охирига] >>

RD Glossary by Run Digital

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri