Qomus

Zaboniyalar

ЗАБОНИЯЛАР. Гуноҳкорларни дўзахга ташлашга мукаллаф бўлган фаришталарнинг умумий номи «забониялар»дир.

Zabt

ЗАБТ. Луғатда «бир нарсани маҳкам ушлаб қолиш» маъносини билдиради. Уламолар истилоҳида эса ровий ўзи ривоят қилган ҳадисни ғоят маҳкам ушлаши лозимлиги «забт» дейилади. У икки йўл билан ҳосил бўлади: 1. Хоҳлаган пайтда ҳадисни аниқ-равшан, бир хилда айтиб бериши керак. 2. Ҳадисни турли камчиликлардан сақлаган бўлиши керак. Агар ровий бироз эҳтиётсизликка ёки бепарволикка йўл қўйган бўлса ҳам ривояти қабул қилинмайди.

Zabur
ЗАБУР. Ғарб манбаларида «Псалтир» ҳам дейилади. «Забур»нинг луғавий маъноси «мактуб, ёзилган»дир, иброний тилида эса «санолар» дегани. Аллоҳ таолонинг пайғамбар Довуд алайҳиссаломга қирқ ёшида нозил қилган илоҳий китоби шу ном билан аталади. Милоддан олдинги 1050-900 йилларда китоб ҳолига келтирилган. Забур тўрт илоҳий китобнинг бири бўлиб, унда мавъизалар, ибратлар, кўнгилни юмшатадиган ва зикр қилинадиган 73 та псалом (сано) бўлган. Довуд алайҳиссалом Забурни ширали, ёқимли овозда муножот тарзида тиловат қилганларида қушлар ҳам учмай тўхтаб қолар экан. Ҳозирда аҳли забур қолмаган. Мўмин-мусулмонлар Забур номли китобни Довуд алайҳиссаломга юборганига жазм билан иймон келтиришлари лозим.
Zahabiy
ЗАҲАБИЙ. Абу Абдуллоҳ Шамсуддин Муҳаммад ибн Аҳмад аз-Заҳабий, машҳур муаррихлардан. Ўн икки жилдли «Таърихи Ислам», «Сийар аълом ан-нубало» ва бошқа кўпгина тарихий асарлари бор. Ҳижрий 748 йили вафот этган.
Zaif hadis
ЗАИФ ҲАДИС. Луғатда «кучли, қовий» сўзининг аксини билдиради. Мартабаси «ҳасан ҳадис»дан паст, гоҳо ровийлари адолатсиз ёки ҳифзи-зеҳни ёмон бўлган ёхуд ровийи бошқа бирор иллат билан муттаҳам қилинган ҳадис «заиф ҳадис» дейилади. Уламолар наздида унинг ривояти жоиз, фақат у ақида масалаларига тегишли бўлмаслиги, шаръий ҳукмларни баён қилишда ҳалол-ҳаромга тааллуқли бўлмаслиги керак. Яъни уларни панду насиҳат, тарғиб ва таҳриб мақсадида ривоят қилиш мумкин. Уламолар заиф ҳадисга амал қилиш борасида ихтилофга боришган. Жумҳур уламолар фазилатли ишларда унга амал қилиш мустаҳаб дейишган.
Zakariyo
ЗАКАРИЁ АЛАЙҲИССАЛОМ. Закариё алайҳиссалом Сулаймон алайҳиссаломнинг набираси. Байтул Мақдисда ибодат билан машғул бўлган ва Мусо алайҳиссалом шариатидаги бир пайғамбар эди. Аллоҳ таолодан ўзи учун бир солиҳ фарзанд сўраб дуо қилди. Янги туғилган фарзандга Яҳё деб исм берилди. Закариё алайҳиссалом Биби марямни ўз ибодатхонасига олиб тарбия қилар эди. Чунки унинг хотини Ийшо Ҳазрати Марямнинг онаси Ҳаннанинг синглиси, Ҳанна эса Имроннинг хотини эди. Ҳазрати Марямдан Аллоҳ таолонинг амри ила Ҳазрати Исо алайҳиссалом дунёга келди. Қавм уни отасиз туғилганликда айблаб, Закариё алайҳиссаломга туҳмат қилди ва уни шаҳид этди. Қуръони каримнинг олти жойида Закариё алайҳиссалом ҳақида ояти карима бор.
Zakot
ЗАКОТ. Луғатда «орттириш, поклаш, баракот» маъноларини англатади. Дарҳақиқат, закот берганнинг моли покланиб, барака киради. Шаръий истилоҳда моли нисобга етган одамнинг ҳар қамарий йилда бир марта молининг қирқдан бир улушини Аллоҳ таоло фарз қилган ҳақдорларга бериши «закот» дейилади. Закот динимизнинг беш асосий     рукнидан бири, молиявий ибодат саналади. Китоб, Суннат ва ижмоъ билан собитдир. Уни инкор этган диндан чиқади, ишониб адо этмаган улкан гуноҳ орттиради. Закот ҳижратнинг иккинчи йили фарз қилинган. Закотда вақт тайин этмоқ жоиз. У балоғатга етган, ақлли, эҳтиёж ва қарзларидан ташқари йил тўлган нисоб миқдоридаги (ҳукман бўлса ҳам) кўпаювчи мол-мулки бор му сулмонга фарз бўлади. Закот бераётганда ёки мулкидан ажратаётганда унинг закот эканини ният қилиш лозим. Фақир олаётган моли закот эканини билиши шарт эмас. Аммо закот берувчи уни ният қилиб бир фақир ёки етимнинг қорнини тўйдирса, бу харажат закот ўрнига ўтмайди. Шаръий закот Қуръон ва Суннатда «садақа» деб ҳам номланган. Солиқлар закот ўрнига ўтмайди.
Zakot beriladigan shaxslar
ЗАКОТ БЕРИЛАДИГАН ШАХСЛАР. Ислом шариатида закот қуйидагиларга берилади:
1. Фақирларга, яъни моли нисобга етмаганларга.
2. Мискинларга, яъни ҳеч нарсасиз йўқсилларга.
3. Омилларга, яъни закот йиғувчиларга.
4. Озод бўлиш учун хожаси билан шартнома тузган қулларга.
5. Муаллафатул-қулубга, яъни кўнгли Исломга мойил бўлиб турганларга.
6. Қарздорларга, яъни молидан қарзи кўпларга.
7. Аллоҳ йўлидагиларга, яъни ҳаж йўлида, урушда, илм талабида юрганларга.
8. Йўлда қолган мусофирларга, мамлакатларига етиб олгудек миқдорда закот берилади. Бобо-момо, ота-она, фарзандларга, бойларга закот берилмайди. Эр хотинга ёки хотин эрга ҳам закот бермайди. Аммо ака-ука, опа-сингил, амма-амаки, тоға-хола каби қариндошларга закот берилади.
Zalolat
ЗАЛОЛАТ. Луғатда «адашиш, гумроҳлик, ҳақ йўлдан чекиниш, ёрдамчисиз, бебаҳра қолиш» маъноларини англатади. Ҳақиқий эътиқоддан, ҳақ дин бўлмиш Исломдан юз ўгириш, айниш, адашиш айни залолатдир. Аллоҳ таоло залолатдаги кимсани Ўз ризосига мувофиқ амалларга эриштирмайди. «Излол» + адаштириш маъносига кўра, Аллоҳ хоҳлаган бандасини фазли билан ҳидоят қилса, хоҳлаганини адли билан излол қилиб адаштиради, залолатга ташлайди. Аллоҳ таолонинг савоби ва иқоби доимийдир. Залолат, шунингдек мақсадга эришиш учун олиб орадиган нарсанинг йўқлигини ҳам билдиради. Тасаввуфда кишини тўғри йўлдан бошлаб бора олмаган тариқат ҳам «залолат» деб баҳоланади. Залолатнинг зидди, акси ҳидоятдир.
Zalzala
ЗАЛЗАЛА. Луғатда «зилзила» деган маънони билдиради, Қуръони каримнинг тўқсон тўққизинчи сураси номи, Мадинада нозил бўлган, 8 оятдан иборат. Сура дастлаб Қиёмат қойим бўлган кунда замин зилзилага тушиб, титраб-ёрилиб тилга кириши ҳақида ҳикоя қилади. Сўнгра у кунда дунёда қилиб ўтилган бир зарра мисолида яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам жазосиз қолмаслиги баён этилади.
Zam qilish
ЗАМ ҚИЛИШ. Луғатда «қўшиш» маъносини билдиради. Истилоҳда намоз ўқиётганда Фотиҳа сурасига бирор сурани қўшиб қироат қилиш «зам қилиш» дейилади.
Zamaxshariy
ЗАМАХШАРИЙ, АБУЛҚОСИМ. Абулқосим Маҳмуд ибн Умар ибн Аҳмад аз-Замахшарий, Мовароуннаҳрнинг атоқли олимларидан. Ҳижрий 467 (милодий 1075) йили қадим Хоразмнинг Замахшар қишлоғида (ҳозирда Туркманистоннинг Тошҳовуз вилояти) туғилган. Бухоро ва бошқа кўпгина юртларда таҳсил олган. Беш йил Маккаи мукаррамада яшаб, кўп вақтини Байтуллоҳ ёнида ўтказгани учун Жоруллоҳ (Аллоҳнинг қўшниси) лақабини олган. Ақидада мўътазилий бўлса-да фиқҳда ҳанафий мазҳабида эди. Тафсир, ҳадис, тилшунослик, луғатшунослик, фиқҳ, нотиқлик каби илмларда етук бўлган. Унинг элликдан ортиқ асар ёзгани маълум. «Муқаддамат ул-адаб», «Кашшоф» (тафсир), «Эзгулар баҳори ва яхшилар баёни», «Нозик иборалар» каби асарлари машҳур. Араб тилшунослиги ва сарфу наҳвига доир «Ал-муфассал» асари айниқса катта шуҳрат қозонган. Олимлар «шу чўлоқ бўлмаганида араблар ўз тилини билмай ўтарди», дейишган. Олимлар уни улуғлаб, «Устоз ул-араб вал ажам» (Араблар ва ажамлар устози), «Фахру Хоразм» деб аташган. Ҳижрий 538 (милодий 1144) йили вафот этган, қабри Урганч шаҳри ташқарисида.
Zamir
ЗАМИР. Араб тилининг сарфи фанида сўзловчи, тингловчи ва ўзга шахсларни англатувчи олмошлар «замир» дейилади.
Zamzam
ЗАМЗАМ. Луғатда «тўхта-тўхта» деган маънони билдиради. Маккаи мукаррама шаҳридаги Масжид ул-Ҳаром ичидаги булоқ номи. Унинг тарихи Исмоил алайҳиссалом даврларига бориб тақалади. Ривоятларга кўра, Иброҳим алайҳиссалом хотинлари Ҳожар ва ўғиллари Исмоилни Каъбатуллоҳ яқинида қолдириб кетганларида Ҳожар онамиз гўдакнинг ниҳоятда чинқаганини кўргач сув қидириб ҳар томонга чопганлар. Аллоҳнинг иродаси билан боланинг оёқлари остидан булоқ отилиб чиққан. Кейинчалик бекилиб қолган булоқнинг кўзини Расулуллоҳнинг (с.а.в.) боболари Абдулмутталиб очганлар. Замзам булоғи сувининг аълолиги ва шифобахшлиги ҳақида Пайғамбар алайҳиссаломдан бир неча ҳадиси шарифлар бор.
Zanjiylar
ЗАНЖИЙЛАР. Милодий 1127-1174 йилларда ҳукмронлик қилган исломий салтанат номи. Мусулмон дунёси илгаригидек Қашғардан Қуртубагача бўлган бепоён кенгликни англатмасди, шуни назарда тутган ҳолда ҳам бу олам ўз орасида бегоналар мавжудлигини борган сари кучлироқ ҳис қила борди, натижада бундай ҳолга қаршилик кўрсатиш фикри келиб чиқди. Аста-секин насронийларни мусулмон Яқин Шарқидан ҳайдаб чиқариш мақсади  қарор топди. Бу ғоя туғилиши билан уни амалга ошириш учун курашчилар ҳам топила  қолди. Ана шундай курашчи «занжийлар» деб аталган мусулмон ҳокимлари сулоласидан чиқди. Салжуқийлар императори Маликшоҳнинг ишончли вакили бўлган Имомиддин Занжий Ғарбга жўнаб, аста-секин Мўсул билан Ҳалаб оралиғидаги ерларни эгаллади. Бу кучли инсон, қўрқув билмас жангчи кўп ўтмай насронийлар устига ҳужум қилиб, кейинги даврда улар ихтиёрига ўтиб қолган Руҳ шаҳрини қамал қилди. Шом билан Бағдод ўртасидаги карвон йўлида жойлашган шаҳар тўрт ҳафталик  қуршовдан кейин итоатга мажбур бўлди.

<< [Аввалги] < [Кейинги] 1 2 3 4 5 [Олдинга] > [Охирига] >>

RD Glossary by Run Digital

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri