Фикрат
Мўмин, мусулмон ва бошқалар Принтер учун
24.10.2011 й.
islom.uz
Исломдаги амаллар (ибодатлар) оз ва енгилдир. Уларда ортиқча машаққат ва қийинчилик йўқдир.
Бу амаллардан биринчиси, тонгда Раббисига муножот қилиш учун икки ракат ўқийди. Унда Унинг яхшиликларини сўрайди, жазосидан паноҳ тилайди. Бу икки ракатни ўқишдан олдин таҳорат қилади, яъни аъзоларини ювади. Ёки жунуб бўлса жасадининг ҳаммасини ювади.
 
Бани Исроилдан бир дарс Принтер учун
20.10.2011 й.
islom.uz
Сўзимиз бани Исроил ҳақида... Уларнинг тарихи ва ҳозиридан бир ибрат хусусида.

Қуръони карим жуда кўп ўринда бани Исроилни тилга олади. Айтилишича, Аллоҳнинг Китобида бирор пайғамбар ёки муқарраб фаришта Мусо (а.с.) зикр қилинганичалик кўп ёдга олинмаган. Ул зот ҳақида Қуръонинг бир юз ўттиз ўрнида сўз боради.

Шунингдек, Аллоҳнинг ваҳйини тоат ёки маъсият билан қабул қилган қавмлар қаторида бани Исроил қиссаси ҳам кўп бор такрорланган.

 
Ислом нима? Унга қандай кирилади? Принтер учун
13.10.2011 й.
islom.uz
Бир кун шогирдларимга: “Агар олдингизга чет эллик бир киши келиб, бир соат вақти борлиги, шу вақт ичида Исломнинг нима эканини тушунишни хоҳлашини айтса, унга Исломни бир соатда қандай тушунтирасизлар?”, десам, улар: “Бу иложсиз нарса. У тавҳиду тажвидни, тафсиру ҳадисни, фиқҳ ва усулни ўрганиши керак. У яна кўп муаммо ва масалаларга дуч келади. Булардан беш йилсиз чиқолмайди”, дея жавоб беришди. Мен айтдим: “Субҳаналлоҳ. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг олдиларига аъробий келиб, ҳузурларида бир кун, ярим кун туриб, Исломни таниб, қавмига олиб кетмаганми? Уларга муршид, муаллим, ҳамда Исломга чақирувчи ва етказувчи бўлмаганми? Бунданам аниқроғи, “Жаброилнинг саволи” ҳадисида Расулуллоҳ (с.а.в.) диннинг ҳаммасини учта жумла билан шарҳлаб бермадиларми? Ўшанда ул зот Иймон, Ислом ва Эҳсон ҳақида сўзлагандилар. Нимага энди биз бугун уни бир соатда шарҳлаб бера олмаймиз. 
 
Ким мўминнинг айбини яширса... Принтер учун
04.09.2011 й.
islom.uz
Ислом динимиз мўминларни Қуръони каримнинг жуда кўп оятларида Аллоҳга иймон келтиришга ва солиҳ амаллар қилишга чақиради. Шу билан гуноҳ ишлар қилмаслик, ёмонликлардан узоқ бўлишга тарғиб этади. Солиҳ амалларга қанчалик тарғиб, ёмонликларни не қадар таъқиқ этмасин, яхшига савоб, ёмонга гуноҳ ваъда қилмасин, гуноҳкорнинг дунёдаги жазосини ҳад ёки таъзир тимсолида белгиламасин, шариатимиз жиноятчининг гуноҳини исбот этишда, унга ҳукм қилишда ўзига хос йўл тутади, услуб қўллайди. Бу ҳукмлар билан танишган инсон Исломнинг нақадар инсонпарвар дин эканини, пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг оламларга раҳмат қилиб юборилганлигига эса жонли ва ҳаётий намуналарни кўради.
Бу ҳукмлар тааллуқли мавзуни шариатимизда сатр дейилади. Луғатда сатр – бир нарсани ўраш, ёпиш маъноларини англатади. Ҳадиси шарифда “Аллоҳ ҳаёли ва ёпувчидир, ҳаёли ва ёпувчини севади.”, дейилади. (Абу Довуд ривояти). Ундаги ёпувчилик  السَّتْر - сатр сўзидан олингандир. Бу калиманинг истилоҳий маъноси луғавий маъноси далолатидан ташқарига чиқмайди.
 
Ҳаёт ва ўлим Принтер учун
04.09.2011 й.
islom.uz
Ўлим онлари. Ушбу онларда бизга тотган ҳамма лаззатларимиздан ва кўтарган машаққатларимиздан нима қолди?..
Албатта барча мўмин тавба қилишни, Аллоҳга қайтишни хоҳлайди. Лекин буни кечиктиради, кейинроқ дейди. Мен ҳам: “Агар ҳаж қилсам тавба қилиб, қайтаман”, дердим. Ҳажга бордим, тавба қилмадим. Ва яна айтдим: “Агар қирққа кирсам тавба қиламан ва қайтаман”. Қирққа кирдим, тавба қилмадим. Олтмишдан ўтдим, тавба қилмадим. Қартайдим, тавба қилмадим. Бунинг маъноси, мен ҳаром амалларни қиляпман ва фаҳш ишларни амалга оширяпман, дегани эмас, алҳамдулиллаҳ! Лекин инсон ўзига солиҳликни умид қилади, аммо уни кейинга суради. Гўё муҳлат кўп деб ўйлайди. Умрни узоқ деб ҳисоблайди. Ўлим эса тўсатдан эшик қоққанини кўради. Мен ўзим ўлимни икки марта кўрганман. Ўлганлик шуурини ҳис қилганман. Тоатсиз ўтказган ҳар дақиқамга пушаймон бўлганман. Қасамки, ундан қутулганимда бир неча ой ўша ҳислар менда қолган. Солиҳ одамга айланиб қолганман. Сўнг ҳаёт тўлқинларига иккинчи марта шўнғидим. Унутдим... ўлимни унутдим.
 
Ақл нима? Нафс нима? Принтер учун
08.08.2011 й.
islom.uz
Ақл нима, нафс нима, дейсиз.
Мен уларнинг ҳар бирига аниқ чегара қўйиб бераман ва равшан фарқлаб ажратиб бераман, деб даъво қилмайман. Чунки бундай ишлар ҳалигача бизнинг жаҳл зулматимиз қўйнидадир. Илм унинг атрофини ёритишга қодир бўлмаган. Ҳаммамиз ҳам: Нафсим деди, ақлим айтди, деймиз. Лекин сиз ва нафсингиз нима? Нафс нима, ақл нима? Ҳалигача бу бизга аниқ бўлмаган. Шу сабаб мен бу мажҳулликни кашф қилолмайман. Лекин кўриниб турган маълум бир мисолни эслатаман;
 
Ватанпарварлик асл исломий қадриятдир Принтер учун
08.08.2011 й.
islom.uz
Аллоҳ инсонни халқ қилди. Ўзи ундан яратгани ва унга қайтарадигани ерга, заминга, она тупроққа муҳаббатни инсон фитратига қориштирди. Шайх Муҳаммад Ғаззолий айтадилар: “Башар ўз ерига, гарчи у  тап-тақир саҳро бўлса ҳам қаттиқ боғланади. Ватанни севиш инсон руҳиятидаги асл табиатдир. Ушбу табиат ватанда яшашда ҳузур-ҳаловат, ундан узоқ бўлинганда соғинч, ҳужум қилинганда мудофаа ва камситилганда ғазаб ҳисларини пайдо қилади”.
 
Ҳийла Принтер учун
27.07.2011 й.
Ҳийла луғатда ишлар тадбирида ҳозиқлик деган маънони англатади. У кўпинча салбий маънода ишлатилади.
 
“Ҳикамул атоийя” Принтер учун
27.07.2011 й.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг “Ҳикамул атоийя”га қилган шарҳ ва таҳлиллари
 
Яхшилик ва ёмонлик элчилари Принтер учун
27.07.2011 й.
Якка ўзингиз сафарга чиқдингиз ва олдингизда икки йўл пайдо бўлди. Бири қийин, тоққа кўтарилган йўл бўлса, бошқаси осон, кенгликка ястанган йўлдир. Биринчисининг бошида ҳукумат осиб қўйган кўрсаткичда: “Бу йўлнинг боши ўнқир-чўнқир, тошлоқ, тикан-бутали, юриш оғир, силжиш қийин бўлсада катта шаҳарга олиб борадиган, кўзланган мақсадга етказадиган энг тўғридир”, деб ёзиб қўйилган. Иккинчиси эса равон, мевали ва гулли дарахтлар соя ташлаб турган, четлари кўнгилни ҳушлайдиган, кўзни қувнатадиган қаҳвахона, ўйинхоналарга тўла. Лекин унинг лавҳасига: “Бу йўл хатарли ва таҳликали, охири муҳаққақ ўлим ва аниқ ҳалокатдир”, деб ёзиб қўйилган.
 
Воқеийлик – мисолийлик мувозанаси Принтер учун
23.07.2011 й.
islom.uz
Исломнинг умумий хусусиятларидан бири воқеъийликдир.

Воқеийлик деганда биз коинот, ҳаёт ва инсон воқеликларини риоя этмоқни назарда тутяпмиз. Ислом ўзининг фикрий кўрсатмаларида, ахлоқий таълимотларида ва қонуний ташриотларида ушбу воқеликларни унутган эмас, доим уларни ҳисобга олган. Чунки инсонга қонун чиқарган, уни йўналтирган ва таълимот берган Зот коинотни, ҳаётни ва инсонни яратган Аллоҳдир. Яратмишига нима тўғри келади, нима бузади, нима уни фаришталар даражасига олиб чиқадию, нима ҳайвон мақомига туширади фақат У билади: “(Ахир) яратган зот (Ўзи йўқдан бор қилган нарсаларни) билмасми?! У меҳрибон ва (ҳар нарсадан) хабардор зотдир”. (Мулк сураси, 14-оят).
 
<< [Аввалги] < [Кейинги] 1 2 [Олдинга] > [Охирига] >>

Натижалар 1 - 11 12

madrasa.uz