22.07.2011 й. |
Динлараро муносабатларда кейинги пайтда ишлатиш урф бўлган “диний бағрикенглик” тушунчаси ва сўз бирикмасига бироз эътироз бор. Чунки бу сўз бирикмаси исломга ҳам инсоф қилмайди ва аҳли зимматга ҳам ҳурмат кўрсатмайди. Бу фикримни тушунтиришга ҳаракат қиламан. “Бағрикенглик” араб тилидаги “тасамуҳ” сўзидан олинган бўлиб, у мурувватли бўлиш, илтифот ва шафқат кўрсатиш асносида ҳақдан кечиш маъносини англатади. Бундай ҳақдан кечиш Аллоҳнинг ҳақларига тегишли ҳукмларда мавжуд. Балки инсон ўзини Аллоҳнинг ҳақлари олдида бағрикенгликнинг, яъни Аллоҳнинг ўз бандаларидан фазли ва эҳсони ила ҳақларидан кечишлигининг кенг майдони узра тургандек кўради. Агар ибодатлар ҳукмларига қарасангиз уларнинг қанчадан қанча рухсат ва ҳақни кечиш билан иҳоталанганини кўрасиз. (Бунга касаллик ва мусофирликда жума намози фарз, ҳайит намозлари вожиб бўлмаслиги, мусофирликда намоз қаср ўқилиши ва рўза тутиш ихтиёрийлиги, маҳсига масҳ тортиш муддатининг з кунга чўзилиши, ёки сув топилмаганда таяммум қилиниши, киши вафот қилганда Аллоҳдан бўлган намоз, рўза каби қарзлари унинг қолидрган молидан адо қилинмаслиги каби ва булардан бошқа минглаб масалалар мисол бўлади. |
|
|
<< [Аввалги] < [Кейинги] 1 2 [Олдинга] > [Охирига] >>
|
Натижалар 12 - 12 12 |