Турмуш ўртоғим менга бир қанча ваъдаларни бериб уйланган эди. Принтер учун
31.01.2009 й.

Турмуш ўртоғим менга бир қанча ваъдаларни бериб уйланган эди. Яъни ўз хотинидан яхшилик кўрмаётганлигини, агар мен унга турмушга чиқсам истаганим муҳайё бўлишини, ҳамиша мен ҳақимда ғамхўрлик қилишни ва ҳ.к. Ўзлари беш вақт намоз ўқийдилар, тақводор инсон. Лекин афсуски бугунги кунда биринчи хотинларининг уйида яшайдилар. Агар бу ҳақида сўрасам, “Истаганингни қил, мен хоҳлаганимча яшайман” дейдилар. Бу вазиятда берилган ваъда қаерда қолади? Наҳотки шу мусулмоннинг иши бўлса?

Албатта бу ҳолат мусулмонинг иши эмас, нотўғри. Бундай ҳолатлар минг афсуслар бўлсинки жуда кўп такрорланмоқда. Бу ерда иккинчи хотин эри биринчи хотини билан бўлиб кетиб, унга қарамай қўйганлигини шикоят қилаётган бўлса, кўпчилик ҳолатларда эр иккинчи хотин билан бўлиб, биринчи хотинини, бола-чақаларини ташлаб кетаётган ҳолатлардан ҳам шикоятлар бор. Буларнинг ҳаммаси нотўғри тасарруфот. Ҳозирги кунда эркаклар аёлларнинг ноқулай ҳолатда қолганлигидан фойдаланиб, уларни ишонтириш учун ўртага динни, Аллоҳни солиб, ибодат, тақвони солиб уларни алдаш пайидан бўлишяпти. Ва буларнинг ҳаммаси нафснинг кўйида қилинаётган ишлар, лекин орага дину-диёнатни, имон-эътиқодни, Аллоҳни, Пайғамбарни, ибодатни, тақвони қўшиш одат тусига кириб қолди. Улардан кейин бўлаётган нарсалар эса на шариатга, на Қуръонга, на суннатга, на одоб-аҳлоқга тўғри келмайдиган ҳолатлар ҳисобланади. Эркаклар “Иккинчи хотинга уйланиш учун биринчи хотиннинг розилиги керакми?” қабилидаги саволларни тинмай беришади. Лекин “Икки хотинлик бўлмоқчи бўлган инсонларга шариатимиз қўйган қандоқ?“ деган саволни бирортаси бермайди, беришни истамайди ҳам. Аллоҳ субҳану ва таоло бўлса Қуръони каримда Ўзи айтиб қўйган: “Агар хотинлар орасида адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, битта билан кифояланинг”. Икки хотинни орасида адолат қилиш эса уларга барча нарсаларда тенг муомалада бўлиш: бир хил уй, бир хил жой, бир хил кийим, бир хил озиқ-овқат қилиб бериш ва бир куни уни олдида ва бир кун буни олдида ётиш ва бошқа ҳолатлари бор. Агар ана шундоқ ишларни қилмаса, икки хотиндан бирига мойил бўлса катта гуноҳ иш қилган бўлади. Пайғамбар (ас) марҳамат қилиб айтганларки: “Кимнинг иккита хотини бўлса-ю, бирига мойил бўлса, Қиёмат кунида бир тарафи фалаж бўлган ҳолда тирилади”. Яъни ўша қарамай қўйган хотинни, қаровсиз қолган хотинни ҳаққи сифатида танасининг бир тарафи ишламайдиган ҳолда Қиёмат куни тирилади. Бу катта бир таҳдид ҳисобланади, у нарсани яхши тушуниш керак. Нафснинг кўйига кириб дину-диёнатни, тақвони, намозни орага солишга уринган одам ана уни қилгандан кейин дину-диёнат, шариат кўрсатган ҳақни адо этиш керак. Адо этолмадингми битта билан кифоя қил, динга осилма, “Диннинг айтганини қиляпман, у қиляпман, бу қиляпман” деган гапларни орага қўшма.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri