Замонавий контрацептив воситалардан... Принтер учун
31.01.2009 й.

Замонавий контрацептив воситалардан фойдаланиш ҳақида ислом дини қандай кўрсатмалар беради?

Замонавий ҳомилани ман қилувчи воситалар албатта бизнинг замонамизда чиққан. Қуръони карим нозил бўлиб турган пайтда, Пайғамбаримиз (сав) ҳаётда юрган пайтларида, саҳобаларнинг даврларида, тобеъинларнинг даврларида, табаъ тобеъинлар, кейинги мужтаҳид уламоларимизнинг даврларида бу каби воситалар бўлмаган. Ҳомилани ман қилувчи воситалар яқин орада юзага чиқди, уни албатта ғарбдаги халқларнинг вакиллари, мутахассислари чиқаришди. Шунинг учун бу нарса аввал ғарбда жорий бўлиб, татбиқ қилиниб, кейин шарққа, мусулмонлар яшайдиган юртларга ҳам кириб келди, шунинг учун ҳозирги саволга ўхшаш саволлар мусулмон уламоларига мусулмон кишилар томонидан берилалиган бўлди. Буни уламоларимиз ўрганиб чиқдилар. “Қадимда шунга ўхшаш бирор ҳодисалар, амалиётлар бўлганмикан?” деган саволларга ўша пайтда арабларда “азл” деб аталган нарса бўлишини ўрганилди, китобларда борлиги, ривоятларда келганлиги маълум ва машҳур нарса. “Азл” деганда шу жинсий алоқа пайтда уруғликни эркак киши ташқарига тўкиши тушунилади. Ана шуни ҳомилани олдини олиш воситаси деб тушунилди, бунга уламолар ўша пайтдаги демак сўралган зотлар қандай жавоб берганлигига қаралди. Бу нарса кўпроқ чўрилари бор кишилар томонидан чўрилари билан бўлган муносабатда қилинганлиги ҳам аниқланди. Энди бу масала бизда йўқлиги учун унга мурожаат қилинмайди. Чўримас, ҳур аёлларга бўладиган муносабатда “Ана шу аёлнинг ўзини рухсати билан қилса бўлади, эмизикли бўлиб турган аёлни яна ҳомиладор бўлиб қолмаслигининг чорасини кўриш воситасида қилган бўлишлари мумкин” деган гаплар айтилди. Мана шунинг асосида бугунги кунда жорий бўлган ҳомилани ман қилиш воситаларини ишлатиш, у бир қўйиладиган асбоб бўладими ёки ичиладиган дори сифатидаги нарса бўладими, ёки бошқа-бошқа ҳолатлар бўладими, уламоларимиз айтадики: “Бу нарсалардан фойдаланишга фақат аёл кишининг соғлиги ҳомиладорликни кўтара олмайдиган пайтда, ана шу нарсадан бир оз четланиб туриб, аёл ўз соғлигини тиклаб олганидан кейин яна ҳомиладор бўлиш қобилияти ўз ўрнида турадиган ҳолатда қилиб, истисно тариқасида фойдаланса бўлади” деган таъкидни айтадилар. Лекин зинҳор ва зинҳор наслни чеклаш маъносида, бола кўрмасликдан бир чора сифатида, бола кўришликдан қочиш маъносида буни қилишга рухсат берилмайди.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri