Айтишларича, тухумни ишлатишдан аввал уни ювиб... Принтер учун
31.01.2009 й.

Айтишларича, тухумни ишлатишдан аввал уни ювиб ташлаб, қумга ишқалаб, кейин ундан фойдаланиш мумкин экан. Бўлмасам, «макруҳ бўлади» дейишди. Чиндан ҳам шундайми?

Афсуски бу гапни кимдан эшитилганлиги айтилмапти. Қайси тоифага мансуб одамлар айтди буни, ким айтди? Агар шу гаплар ҳам маълум бўлса тушунишга онсон бўлар эди. Тухумни аввал ювиб ташлаб, кейин қумга ишқаласин, деган гап шариатда йўқ. Тухум покиза нарса, буни “Мухтасари виқоя”да ҳам айтиб ўтган, бошқа китобларимизда ҳам айтиб ўтган. Бу мулоҳазани қилаётган кишиларнинг мулоҳазалари, баъзи вақтларда тухумга товуқни ахлати бироз илашиб қолган ҳолати бўлади. Бу албатта ана шу нарса тухумни ичига ўтиб кетди дегани эмас. Агар ўша бир ранг сифатида, қолдиқ сифатида тухумда турса, ана шуни ювиб юбориб ишлатса бўлади, уни албатта қумга ишқалаш ёки бошқа нарса қилиш керак эмас. Яна қайтариб айтамиз, агар ўша ахлат нарса тухумни сиртида кўриниб турган бўлса ювилади, яхши бўлади. Бошқа вақтида демак, уни ювишни, ишқалашни, қумга ишқалашни айниқса шариатда талаб қилинмаган, покиза бўлгани яхши. Тухумдан бошқа нарсаларни ювиб, тозалаб яхшилаб ейиш бу одоб аҳлоқ доирасига киради. Лекин, хаддан ошмаслик керак, ҳар қандай ҳукмларни ўзича чиқариб юбориш маънолари бўлмаслиги керак. Яна қайтариб айтамиз тақво қилиш, покиза бўлиш турли нопок нарсалардан йироқ бўлиш бу динимизни шиори, мусулмонларни одати. Лекин, ҳамма нарсани чегараси бор, шариат кўрсатган чегарадан зиёда тарафга ўтиб кетмаслик керак.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri