Бугунги кунда аёллар ҳам қассоблик қилишмоқда... Принтер учун
31.01.2009 й.
Бугунги кунда аёллар ҳам қассоблик қилишмоқда. Улар сўйган мол ва ёхуд қўйнинг гўштини еса бўладими?

Мени билишимча аёлларнинг қассоблик қилиши деган сўз, бозорда гўшт сотиши бўлса керак. Лекин улар мол, қўйларни, буқаларни ётқизиб томоғига пичоқ тортиб, терисини шилиб ва бошқа ишларни қилишаётганлиги тўғрисида мени ҳабарим йўқ. Гўшт сотишаётганлари тўғрисида ҳақиқатан билим бор, ҳабар бор бу биринчиси. Иккинчиси фараз қилайлик саволдаги каби хайвонни аёл киши сўймоқда. Воқеликдан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, бу аёлларнинг иши эмас. Хайвонларни йиқитиш, уларни тепиб юборишдан, сузиб юборишидан ёки яна бошқа ҳолатларидан ўзига хавф-ҳатарни яқинлаштириш, аёллик латофатига, аёллик гўзаллигига мос келмайдиган ишларни қилиш, ундан кейин трик хайвонни бўғзига пичоқ тортиб қон сачратиш маънолари мутлақо аёлларга тўғри келмайдиган иш. Эркаклар ор номус қилишлари керак, аёлларини бу каби ишларига қўл уришидан сақлашлари, эъзозлашлари, авайлашлари лозим. Ана айтайлик минг афсуслар бўлсинким ана шу ҳолат бўлмай аёл киши ёки заррурат юзасидан ёки бошқа юзасидан хайвон сўйди нима бўлади. Ҳеч нарса бўлмайди, гўштини еса бўлаверади, фақат ҳалиги айтган гап аёлларни беҳурмат бўлиши борлиги учун баъзи-бир китобларимизда "аёллар хайвон сўйиши макруҳ" деган. Яъни яхши бўлмайдиган бир ҳолат ҳисобланган. Бас шундай экан биз жамиятимизда аёлларга бундай оғир ишларни, меҳр шавқатга, аёллик латофатига, оналик меҳрига тўғри келмайдиган ҳолатларга уларни рўбарў қилишга ҳеч йўл қўймаслигимиз керак.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri