ДЎЗАХ, УНИНГ ЭШИКЛАРИ ВА СИФАТЛАРИ Принтер учун
01.02.2009 й.
www.islom.uz

...Баъзилари, бу ҳақиқатдир, ҳавонинг шиддатли исиб кетишига жаҳаннамдан қайнаб чиққан иссиқлик сабаб бўлади, деганлар. Лекин кўпчилик уламолар, бу ҳақиқат эмас, мажоздир. Араб тилида мажоз кўп ишлатилади. Бир нарсани ифодали қилиб тушунтириш учун бошқа нарсага таъллуқли кўчма маъно ишлатилади, дейдилар...

Аллоҳ таоло: «Албатта, мунофиқлар дўзахнинг энг остки қаватидадирлар ва ҳаргиз уларга бир ёрдамчини топа олмассан», деган.
Ислом дини учун мунофиқлар кофирлардан ҳам зарарли ва хавфлидирлар. Шунинг учун охиратда ҳам улар кофирлардан-да кўра қаттиқроқ азобга дучор бўладилар. Дўзахнинг энг қаърига–энг остки қаватига ташланадилар. Бу жойни оятда «ад-Даркул асфал» дейилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда «ад-Даркул асфал» бир эшикли уйлар бўлиб, унга мунофиқларни киритиб, устиларидан эшикларини қулфлаб қўйиб, остидан ҳам, устидан ҳам олов ёқилади, дейилган. Мунофиқлар ана шундай қаттиқ азобга дучор қилинадилар:
«...ва ҳаргиз уларга бир ёрдамчин и топа олмассан».

Аллоҳ таоло: «Унинг етти эшиги бордир. Ҳар бир эшик учун улардан тақсимланган бўлаги бордир» деди», деган.
Демак, кофир ва мунофиқларга жаҳаннам ваъда қилинган. Жаҳаннам қандай жой эканини биласанми?
«Унинг етти эшиги бордир».
Баъзи ривоятларда келишича, жаҳаннам етти қаватдан иборат бўлиб, ҳар қаватининг алоҳида эшиги бўлар экан. Ҳар қавати бир-биридан ашаддийроқ бўлар экан. Чунки гумроҳлик, хатокорлик ҳам ҳар хил бўлади. Қилган гуноҳи даражасига қараб кофирлар турли қаватларга киритилади.
«Ҳар бир эшик учун улардан тақсимланган бўлаги бордир».
Шайтонга эргашган гумроҳлар тақсимлаб, бўлиб-бўлиб, гуруҳларга ажратиб қўйилган бўлади. Ўша мазкур етти эшикдан гуноҳининг кўп-озлигига қараб бирин-кетин киритилаверадилар.

Аллоҳ таоло: «Ва уларга саъир-олови қизиб турган жаҳаннам-ни тайёрлаб қўйдик», деган.
«Саъир» қаттиқ қизитилган дўзахдир.

Аллоҳ таоло: «Йўқ! Албатта, у(жаҳаннам) кучли алангадур. У чақирадир. Орқага кетган ва юз ўгирганни. Ва (молни) йиғиб, беркитганни. Бошнинг терисини сидириб олувчидур», деган.
Аллоҳ таоло бу ояти карималарда жаҳаннамнинг алоҳида бир ҳолини васф қилмоқда.
«Йўқ!»
Кофир қиёмат куни мазкур шахсларни фидо қилиб азобдан қутилиб кета олмайди.
«Албатта, у (жаҳаннам) кучли алангадур».
Ундан ҳеч бир кофир ёки осий қутила олмас. Шу билан бирга у яна,
«Бошнинг терисини сидириб олувчидур».
Яъни, ундан етадиган азоб чексиз аламлидир. Бош териси инсон жисмидаги энг ҳассос жой бўлгани учун алоҳида зикр қилинмоқда. Демак, жаҳаннам ўти кофир ва осийларни куйдириб бош териларини шилиб олар экан. Ундан кейин нима бўлади? Иш битадими? Йўқ, шу ҳол абадий давом этаверади. Яъни, бош териси шилиб олинган дўзахига Аллоҳ таоло яна янги тери ато этади. Жаҳаннам ўти эса яна уни шилиб олади ва шу тариқа тўхтовсиз давом этаверади.
«У чақирадир. Орқага кетган ва юз ўгирганни. Ва (молни) йиғиб, беркитганни».
Жаҳаннам бу дунёда иймондан юз ўгирганларни, молу дунёни кўплаб идишга солиб беркитиб, керакли жойга ишлатмай, закот бермай, бева-бечоралардан хабар олмай юрганларни ўзига чақиради.
Бу оятлар мазкур сифатга эга бўлганлар учун қўрқинчли хабардир, албатта.
Аллоҳ таоло: «Тезда уни сақар(дўзахи)га киритурман. Ва сақар нималигини сенга нима билдирди? У боқий қолдирмас ва тарк ҳам қилмас. У терини кўп куйдирувчидир. У(сақар)нинг устида ўн тўққизта (фаришта) бор», деган.
Аллоҳ таоло ушбу ояти карималарда Валид ибн Муғийра номлимушрик-кофир бандани Сақар номли дўзахга киритишини, ўша дўзахнинг васфини баён қилмоқда.
«Тезда уни сақар(дўзахи)га киритурман».
Мен ўша нобокор Валидни Сақар номли дўзахга киритаман.
«Ва сақар нималигини сенга нима билдирди?»
Сақарнинг нималигини сен ўзингча била олмайсан. Шунинг учун уни сенга Ўзим васф қилиб бераман.
«У боқий қолдирмас ва тарк ҳам қилмас».
Яъни, ҳеч нарсани ўз ҳолича қўймайди.
«У терини кўп куйдирувчидир».
Яъни, «Сақар» дўзахи ўзига тушган одамларнинг териларини қаттиқ куйдириб, жизғанак қилиб, қорайтириб ташловчидир. Шунда «башар» сўзи башара-тери маъносида бўлади.
Ояти кариманинг иккинчи маъноси ҳам бор. Унда «лаваҳутул» бўртириб кўринувчи «башар» эса, башарият-одамлар маъносида бўлади.
Шунда сақар дўзахи одамларга узоқда алоҳида бўртиб кўриниб турувчи, деган маънони билдиради. Баъзи ривоятларда, сақар, беш юз йиллик масофадан кўриниб туради, уни қаерда экан, деб излашни, бўйин чўзиб қарашнинг ҳожати йўқ, дейилган.
Ушбу маънолар бир-бирини тўлдириб келади, десак маъно яна ҳам тўлиқ бўлади, деб ўйлаймиз.
«У(сақар)нинг устида ўн тўққизта (фаришта) бор».
Жобир ибн Абдуллоҳ исмли саҳобадан қилинган ривоятда айтилишича: «Пайғамбаримиз ҳузурларига бир киши келиб: «Эй Муҳаммад! Бугун саҳобаларринг мағлуб бўлдилар», деди. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Қандоқ қилиб?» дедилар. У киши:
«Яҳудийлар улардан сизларга Пайғамбарингиз дўзах аҳлини азобловчи фаришталарнинг сонини ўргатдими, деб сўрашган эди, улар: «Биз билмаймиз, Пайғамбаримиздан сўраб кўрайлик», дейишди», деди.
Шунда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳали билмаган нарсаларидан сўроқ қилинсаю, қавм, Пайғамбаримиздан сўраб биламиз, деса, мағлуб бўлган бўладими? дедилар-да, Аллоҳнинг душманларини менга чақириб қўйинглар, улар ўз Пайғамбарларидан Аллоҳни очиқ-ойдин кўрсатиб қўйишни сўраганлар», дедилар.
Яҳудийларни чақириб келишди. Улар: «Эй Абул Қосим (яъни, Муҳаммад), дўзах аҳлини азоблайдиган фаришталар нечта?» дейишди.
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам, бунча, деб икки кафтларини бир-бирига уриб кўрсатдилар, иккинчи уришда битта панжани букдилар. Яъни, ўн тўққизта, дедилар.

Аллоҳ таоло: «Албатта, аброрлар жаннатдадир. Ва, албатта, фожирлар жаҳаннамдадир. Улар у ерга қиёмат куни кирадир», деган.
Чунки, уларнинг номаи амалларидан бу дунёда қилган яхшиликлари: иймон эътиқодлари, ибодатлари, амали солиҳлари, ҳусни хулқлари, хайри эҳсонлари ва бошқа савоб ишлари ҳақида муфассал маълумотлар чиқди. Ана ўша яхшиликлари учун Роббилари–Қиёмат кунининг эгаси –Аллоҳ таоло уларни жаннатга киритиш ила мукофотлади.
«Ва, албатта, фожирлар жаҳаннамдадир.
Улар у ерга қиёмат куни кирадир.
Ва улар ундан ғойиб бўла олмаслар».
Чунки, ўша фожирларнинг номаи амалларидан бу дунёда қилган ёмонликлари: кофирлик ва мушрикликлари, осийликлари, фосиқликлари, зулмлари ва бошқа ёмон ишлари ҳақида батафсил маълумотлар чиқади.
Ана шунинг учун улар қиёмат куни қаттиқ қизиб турган жаҳаннамга кирурлар. Улар жаҳаннамдан ғойиб бўла олмайдилар: қочиб қутила олмайдилар, тушганларидан кейин қайтиб чиқа олмайдилар.
Эй, Роббиси ҳақида ғурурга кетган набокор инсон!
Эй, қиёматни инкор қилаётган кофир! Қиёмат ана шундоқ кун! Қиёмат куни сен ва сенга ўхшаганлар бошига мазкур мусибатлар албат тушажак.
Сен, эй, ғофил банда, қиёмат куни моҳиятини англаб етасанми ўзи?!

Аллоҳ таоло: «Ва аммо кимнинг тарозуси енгил келса... Бас, унинг онаси Ҳавиядир. У (Ҳавия) қандоқ нарса эканлигини сенга нима билдирди? У қаттиқ қизиган ўтдир», деган.
Кимнинг қиёмат тарозусига қўядиган амали солиҳи, тоат ибодати савоби бўлмай тарозусининг палласи енгил келиб қолса…
«Бас, унинг онаси Ҳавиядир».
Одатда она доим паноҳ бўлган. Инсон айниқса оғир пайтларда онасига интилгандай, қиёматда ҳам онасини қўмсаганда жаҳаннам уларни она ўрнида кутиб оларкан. Меҳр-муҳаббат, шафқат излаб турганда, кони азобга, қийноққа, даҳшатли оловда ёнишга дуч келиши ниҳоятда катта бахтсизлик.
Ибн Жарир Ашъас ибн Абдуллоҳдан қилган ривоятларида айтилади: «Вафот этган мўминнинг руҳи мўминларнинг руҳларига қўшилар экан. Шунда улар янги келгандан, фалончи нима бўлди, деб сўрашганда у, вафот этган эди, олдиларингизга келмадими, деб айтар экан. Эски руҳлар, ундоқ бўлса «Ҳавия» онасининг олдига кетибди, дер эканлар».
«У (Ҳавия) қандоқ нарса эканлигини сенга нима билдирди? У қаттиқ қизиган ўтдир».
Демак, кофир, мушрик, мунофиқ, фосиқ, фожир, осий ва гунҳкорларни қиёмат куни қаттиқ қизиган ўт–олов «она» бўлиб, қучоқ очиб, кутиб олар экан. Албатта, жаҳаннамнинг ўти бу дунёнинг ўтига асло ўхшамайди. У тамоман бошқача бўлади. Ҳавия дўзахнинг ўта қизиган махсус жойи экан.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларидан бирида:
«Сизлар ёқадиган олов жаҳаннам оловининг етмишдан бирига тўғри келади», деган эканлар. Яъни, иссиқлиги шунча экан. Аллоҳ Ўзи соқласин.

Аллоҳ таоло: «Йўқ! Албатта у «ҳутома»га хор-зор этиб ташланур. «Ҳутома» қандоқ нарса эканини сенга нима билдирур? У Аллоҳнинг шиддатли, ўчмас оловидир. Қалбларгача етиб борур. Албатта, у уларни устидан қоплангандир. Узун-узун устунларга боғлангандир», деган.
Аллоҳ таоло бу ояти карималарда молу пул ила ғурурга кетиб одамларнинг обрўсини тўкиб, айблаб юрган набокор шахснинг оқибати нима бўлиши ҳақида хабар бермоқда.
«Йўқ! Албатта, у «ҳутома»га хор-зор этиб ташланур».
Йўқ!!! Улар кишиларнинг обрўсини тўкишдан, айблашдан, молу мулк мени абадий боқий қолдиради деб хаёл қилишдан қайтсинлар!!! Бўлмаса, охиратда албатта, «ҳутомага» хору зор ҳолда ташланурлар.
«Ҳутома» жаҳаннамнинг номларидан бири бўлиб, луғатда парча-парча қилувчи, чилпарчин қилувчи маъносини англатади. Аслида қандоқ бўлиши эса келгуси оятларда баён қилинади.
«Ҳутома» қандоқ нарса эканини сенга нима билдирур?»
Яъни, «Хутома»нинг ҳақиқатини сен қандоқ ҳам идрок эта олардинг. Билиб ол, «Ҳутома»...
«У Аллоҳнинг шиддатли, ўчмас оловидир. Қалбларгача етиб борур».
Яъни, «Ҳутома» номини олган жаҳаннам оддий ўт, оддий олов эмас. У Аллоҳнинг оловидир. У Аллоҳнинг қаттиқ қиздирган оловидир. Ўша қаттиқ қиздирилган олов куйдирганда қалбларгача етиб бориб куйдирадир.
Имом Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда: «Дўзахга минг йил ўт ёқилди. У қип-қизил бўлди. Сўнгра унга яна минг йил ўт ёқилди. У оппоқ бўлди. Сўнгра унга яна минг йил ўт ёқилди. У қоп-қора бўлди. У қоп-қора зулмат кабидир», дейилган.
«Ҳутома» номини олган дўзах ўти оддий ўт эмас, у баданнинг теккан жойини куйдирибгина қолмайди. У дўзахийнинг қалбини ҳам куйдиради. «Ҳутома» шундоқ бўлиши билан бирга:
«Албатта, у уларни устидан қоплангандир».
Яъни, «Ҳутома» дўзахийларни чор атрофидан қаттиқ ўраб олгандир. Улар зинҳор ундан чиқа олмаслар.
«Узун-узун устунларга боғлангандир».
Яъни, дўзахийлар «Ҳутома» ичида яна ҳам қимирламайроқ туришлари учун уларни узун-узун устунларга занжирлар ила маҳкам боғлаб қўйилгандир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизнинг ушбу одам боласи ёқадиган оловингиз жаннам ҳароратининг етмиш жузидан бир жуздир», дедилар.
«Аллоҳга қасамки, агар ўшанинг ўзи бўлса ҳам, албатта, кифоя қилар экан», дейишди.
«Албатта, у(жаҳаннам олови) бундан олтмиш тўққиз жуз устун қилинган. Ҳар бири бунинг ҳарорати мисличадир», дедилар
». Икки шайх ва Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Охират оловининг ҳарорати бу дунё оловининг ҳароратидан олтмиш тўққиз марта кучли экан. Ривоят қилинишича Жиброил алайҳиссалом ер аҳолиси фойдаланиши учун оловдан бир учқун олиб келиб унинг ҳароратини пасайтириш учун олтмиш тўққиз марта сувга чўмган экан. Кейин одамлар ундан фойдаланадиган бўлган экан.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй, Роббим, менинг баъзим баъзимни еб юборди», деди. Бас унга икки нафасга изн берди. Қишда бир нафасга, ёзда бир нафасга, сиз дуч келадиган энг шиддатли иссиқ ва энг шиддатли совуқ ана ўшандандир», дедилар. Бешовлари ривоят қилишган.
Шарҳ: Уламоларимиз ҳадисдаги бу ва бундан кейинги жумлалар ҳақиқатми ёки мажозми? деган масалада турли фикрлар айтганлар.
Баъзилари, бу ҳақиқатдир, ҳавонинг шиддатли исиб кетишига жаҳаннамдан қайнаб чиққан иссиқлик сабаб бўлади, деганлар.
Лекин кўпчилик уламолар, бу ҳақиқат эмас, мажоздир. Араб тилида мажоз кўп ишлатилади. Бир нарсани ифодали қилиб тушунтириш учун бошқа нарсага таъллуқли кўчма маъно ишлатилади, дейдилар.
Дарҳақиқат, араб тилидан бошқа тилларда ҳам бу маъно бор. Баъзи вақтда, бирор пайт ёки жойда иссиқ ҳаддан ташқари бўлиб кетганини ифода этиш учун, «ўзиям дўззах бўлиб кетди-да!» дейилади. Бу ўша вақт ва жойни дўзахга айланиб қолганини эмас, қаттиқ исиб кетганини билдиради. Ушбу ҳадиси шарифда ҳам худди ана шу маъно ишлатилмоқда. Ҳаво шиддатли исиганда, жаҳаннамнинг иссиғидан тарқалдек бўлиб кетади. Бу иссиқда намоз ўқишга ҳаракат қилган одам қийналиб кетади, дейилмоқда.
«Дўзах ўз Роббисига шикоят қилиб: «Эй, Роббим, менинг баъзим баъзимни еб юборди», деди».
Яъни, дўзахдаги иссиқнинг кучлигидан дўзахнинг ўзи ҳам шикоят қиладиган даражага етди.
Бу ҳам мажоз орқали дўзах нақадар иссиқ эканини баён қилишдир.
«Бас унга икки нафасга изн берди».
Яъни, Аллоҳ таоло дўзахга икки марта нафас олиб чиқаришига рухсат берди.
«Қишда бир нафасга, ёзда бир нафасга, сиз дуч келадиган энг шиддатли иссиқ ва энг шиддатли совуқ ана ўшандандир», дедилар».
Яъни, ёзда ҳам қишда ҳам ҳавонинг ўзгариб қийинчилик туғдириб туриши бор, деганидир.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Жаҳаннамнинг ҳозирда мавжудлиги.
2.Бир нарсани тушунтириш учун мажозни ишлатиш мумкинлиги.

Муслим ва Термизийнинг ривоятида: «Ўша куни жаҳаннамни келтирилганда етмиш мингта жилови бўлади. Ҳар бир жиловдан етмиш минг фаришта уни судрайди», дейилган.
Шарҳ: Жаҳаннам дўзахнинг энг кичик табақасидир. Агар ўша энг кичик табақанинг етмиш мингта жиловининг ҳар биридан етмиш мингта фаришта судрайдиган бўлса, дўзахнинг ҳаммаси қай ҳолда бўлишини ҳар бир оқил ўзи билиб олаверсин.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга эдик. Бирдан улкан бир нарса қулаганини эшитдилар ва: «Бу нималигини биласизларми?» дедилар. «Аллоҳ ва У зотнинг расули билувчи», дедик. «Бу етмиш куз олдин дўзахга отилган тошдир. У дўзахга қулаб борарди. Энди унинг қаърига етди», дедилар». Муслим ривоят қилган.
Шарҳ: Дўзахнинг чуқурлиги унга отилган тош етмиш йилдан сўнг тубига етиши билан ўлчанар экан.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қиёмат куни дўзахдан бир бўйин чиқади. Унинг икки кўрар кўзи, икки эшитар қулоғи ва нотиқ тили бор. Бас у «Албатта, мен уч тоифага вакил қилинганман; ҳар бир саркаш жабборга, ҳар бир Аллоҳдан ўзга илоҳга дуо қилганга ва сувратчиларга», дейди», дедилар».

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бош суягига ишора қилиб «Агар шунинг мислича тош бўлаги осмондан ерга ташланса, бу беш юз йиллик йўлдир, ерга кечасидан олдин етади. Агар уни (дўзах олови) силсила бошидан ташланса унинг аслига ёки қаърига етгунча қирқ йил кечаю кундуз юради», дедилар».
Шарҳ: Бундан дўзахнинг чуқурлиги осмон билан ернинг орасидаги масофадан жуда ҳам чуқур эканлиги чиқади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дўзахга минг йил ўт ёқилди. У қип-қизил бўлди. Сўнгра унга яна минг йил ўт ёқилди. У оппоқ бўлди. Сўнгра унга яна минг йил ўт ёқилди. У қоп-қора бўлди. У қоп-қора зулмат кабидир», дедилар».

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дўзах Суродиқининг тўртта қалин девори бор. Ҳар девор қирқ йиллик йўл мисличадир», дедилар».

Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Соъуд оловдан бўлган тоғ бўлиб кофир унга етмиш куз чиқади. Сўнгра ундан худди шундоқ тушади ва бу абадий давом этаверади», дедилар».
Шарҳ: Дўзахнинг ичидаги битта тоғ шунчалик бўлса унинг ўзи қандоқ бўлишини билиб олаверса бўлади.

Утба ибн Ғазвон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жаҳаннамнинг қирғоғидан бир харсанг ташланса, у унинг ичига етмиш куз тушса ҳам қароргоҳига етиб бормайди», дедилар.
Умар «Дўзахни кўп эсланг. Албатта, унинг иссиғи қаттиқдир, қаъри чуқурдир ва албатта, унинг омбурлари темирдир», дер эди», деди».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дўзахга ўхшаш ундан қочувчи ухлаган нарсани кўрмадим. Жаннатдек уни истовчи ухлаган нарсани кўрмадим», дедилар». Ушбу еттитани Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Дўзахдан қочувчи аслида ухламай ибодат қилиши керак. Жаннатни истовчи ҳам аслида ухламай ибодат қилиш керак.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri