ЖОИЗ БЎЛМАГАН ЎЙИН ВА ҲАЗИЛЛАР Принтер учун
17.02.2009 й.

Абдуллоҳ ибн Соиб отасидан,у эса бобосидан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Бирортангиз соҳибининг нарсасини ўйнаб ёки жиддийлик билан олиб қўймасин. Агар ҳассасини олиб қўйса ҳам, дарҳол қайтариб берсин», деганларини эшитдим».
Шарҳ: Демак, ўйин қилиб, ҳазил қилиб, бировнинг нарсасини беркитиб қўйиш, уни ташвишга солиш, ҳижолат қилиш, кейин орқасидан мазаҳ қилиб кулиш мўмин-мусулмонларга тўғри келмас экан. Мўмин-мусулмонлар бундай ишларни мутлақо қилмасликлари шарт экан.
Албатта, бу каби ишлар мўмин кишига озор ҳисобланади. Мўминга озор бериш эса мумкин эмас. Бу мўмин-мусулмонлик одобига тўғри келмайди.
Агар бирор нарсани олган бўлса, дарҳол ўрнига қайтариш керак экан. Йўқса, эгаси уни ахтариб хижолат бўлиши ва озор топиши юзага келади.
Бас, шунга ўхшаш мўмин-мусулмонларга озод етказадиган ўйин ва ҳазилларнинг яқинига йўламаслик керак.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz