Эмбрионнинг ўсиш жараёни Принтер учун
31.01.2007 й.

Қуръони Каримда шундай марҳамат қилинади: «Қасамки, батаҳқиқ, инсонни лой сулоласидан яратдик. Сўнгра уни мустаҳкам қароргоҳда нутфа қилдик. Сўнгра нутфадан алақа яратдик, алақадан чайналган гўшт яратдик, чайналган парча гўштдан суяк яратдик, бас, суякка гўшт қопладик, сўнгра уни бошқа бир жонзот этиб пайдо қилдик» («Мўъминун» сураси, 1214-оятлар).

Мана шу оятларни чуқурроқ ўргансак, биламизки, ундаги нарсалар илмий гаплар бўлиб, инсоннинг тупроқдан яратилганлигига ишора қилади.
Ҳам эркак, ҳам аёлдаги уруғликлардан бола пайдо бўлади. Табиийки, уруғлик ейилган овқатлардан вужудга келади. Егулик озуқалар эса тупроқдан чиққан.
Уруғликэркак кишидан чиқиб, аёл кишига ўтадиган тирик ҳужайралардир. Бу ҳужайралар урғочи ҳужайралар билан қўшилиш учун ҳаракатга тушади, ва ниҳоят улардан бири урғочи ҳужайранинг тухумини ёриб кириб, унга аралашиб кетади. Натижада онанинг қорнида бола пайдо бўлади. Кейин Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уруғликни алақага (қонга) айлантириши ҳақида хабар берди. Бу эса урчишдан кейин пайдо бўладиган бир ҳолат бўлиб, маълум муддатдан кейин алақа-музғага айланади. Шу вақтдан бошлаб эмб-рион шакллана бошлайди. Унда суяк пайдо бўлиб, суяк атрофида гўшт пайдо бўлади. Оятдаги «ундан сўнг бошқача қилиб яратганмиз» жумласи ҳам Қуръони Каримнинг ажойиб мўъжизаларидан бири.
Олимларнинг кашф қилишларича, эмбрион иккинчи ойнинг аввалида инсонга эмас, балки янги пайдо бўлаётган бақага кўпроқ ўхшар экан. Иккинчи ой давомида эса унда бутунлай бошқача ўзгаришлар содир бўлиб, сув ҳайвони даражасидан инсон шаклига ўтар экан. Бошқача қилиб яратиш дегани шудир.
Юқорида айтилган нарсалардан кўриниб турибдики, Қуръони Каримда зикр қилинган эмбрионнинг ривожланиш жараёни ҳозирги замон илмий кашфиётларидан сўнг тасдиқланди.

ЭМБРИОННИНГ КЎРИНМАС ПАРДАСИ

Қуръони Каримда шундай марҳамат қилинган: « У сизни оналарингиз қорнида уч зулмат ичида, бир яратишдан кейин яна бошқа яратишга ўтказиб, аста яратадир» («Зумар» сураси, 6-оят).
Мана шу оят Қуръони Каримдаги илмий мўъжизалардан биридир. Ҳозир кашф қилинишича, она қорнидаги болани уч қават юмшоқ парда ўраб турар экан.
Шуниси қизиқки, унинг уч қават эканлигини оддий кўз билан кўриб бўлмас, балки махсус асбоблар билан қаралсагина аниқ билинар экан.

ЭМБРИОННИНГ ЗУЛУККА ЎХШАШИ

Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг «Алақ» сурасида:«Яратган Роббинг номи билан ўқи. Ул инсонни алақдан яратди», деган (1-2 оятлар). Эрнинг манийси аёлнинг тухумчаларидан бирига етиб бориб урчигандан сўнг икковлари бирлашиб, аралашади ва бачадонга ёпишиб ҳомила бўлади. У эса зулукка ўхшаш бўлади. Оятдаги «Алақ»дан мурод шу.
«Алақ» сўзини бизнинг тилимизга таржима қиладиган бўлсак, «зулук» маъносини англатади. Ҳа, ҳаммамизга маълум зулук номли чувалчангга ўхшаш, қон сўрдириш учун тиббий мақсадларда ҳам ишлатиладиган ҳайвонни араблар «алақ» дейдилар. Араб тилида «алақ» ўзаги эса ёпишиб, осилиб олиш маъносини англатади. Зулук ҳам теккан жойига ёпишиб-осилиб олгани учун «Алақ» номини олган. Аммо, барча қадимги тафсирчиларимиз оятдаги «алақ» сўзига «қотиб қолган қон» маъносини берганлар. Чунки, онанинг бачадонида зулук бўлиши мумкин эмас. Балки, эркакнинг манийси аёлнинг тухумчалари ила урчиши оқабатида лахта қон пайдо бўлади, ана ўша ҳомиланинг биринчи босқичи бўлади. Худди мана шу тушунча юзасидан ҳамма уламолар «алақ»ни қотган қон, лахта қон, деб тафсир қилганлар. Улардан олган маълумотларимизга кўра биз ҳам «Тафсири Ҳилол»нинг биринчи нашрида худди шу маънони келтирганмиз.
Лекин Қуръони Карим олдида барча инсоният ўзининг чегараланган илми ила ожиздир. Илм-фан ривожланиши ила Қуръон маънолари ҳам янгидан-янги маълумотлар билан намоён бўлиб бораверади. Жумладан, ҳомила тўғрисидаги илм ҳам ривожланди. Ўта мураккаб асбоблар ила текширишлар ўтказила бошлади. Ҳомила илми бўйича энг олий халқаро мукофотларни олган ғарблик олимлар манийдаги ҳайвончалар зулукка ўхшашлигини кашф этдилар. Энг ажабланарлиси, эркакнинг уруғини аёлнинг тухумчаларига урчиши орқали пайдо бўлган ҳомила ўзининг маълум босқичида худди зулук каби бўлар экан. Бунинг суратлари ҳам нашр этилди. Ўша алақ-зулук аёлнинг бачадонига ёпишиб олиб, ўзига озуқани сўриб, ривожланиб борар экан. Қуръони Каримнинг ушбу илмий мўъжизасига барча ғарблик олимлар ҳам тан бердилар. Илмий анжуманларда, ўз китоб ва мақолаларида буни қайта-қайта таъкидладилар. Бу Қуръони Каримнинг ҳақиқий илоҳий китоб эканлигига далил эмасми?! Қуръоннинг биринчи нозил бўлган лафзлари шунчалик мўъжизаларни ичига олганлиги ҳаммани иймонга, Исломга, тоат-ибодатга чорлаши керак эмасми?!

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri