Имоми Нававий Принтер учун
05.10.2009 й.
Image

Имом, ҳофиз, фақиҳ, муҳаддис Яҳё ибн Шарофиддин ибн Муррий ибн Ҳасан ал-Ҳизомий ал-Ҳувроний ан-Нававий аш-Шофеъий Ислом оламининг мўътабар олимларидан саналади.

Кунялари - Абу Закариё, лақаблари Муҳиддин. Аммо Аллоҳга тавозуъ қилиб, Муҳиддин деб лақабланишни кариҳ кўрганлар. Чунки дин доимий ҳаёт ва собит бўлган нарсадир, тирилтирувчи кишига муҳтож эмасдир, деб айтардилар. («Муҳиддин» - динни тирилтирувчи деган маънони англатади.) Лаҳмий у зот ҳақида: «Мени Муҳиддин деб атайдиганларни дўст тутмайман, деб айтдилар», дейдилар.
Имом Нававий ҳижратнинг 631 йили муҳаррам ойида Дамашқдаги Наво шаҳрида дунёга келдилар. Ёшликларидаёқ Қуръонни ёд олдилар. Ўн тўққизга кирганларида оталари Дамашққа олиб бордилар ва «Равоҳия» мадрасасига жойлаштирдилар. Мақсад илм таҳсилини янада кучайтириш эди. Бу ерда Исҳоқ ибн Аҳмад ибн Усмон Мағрибий ал-Мақдисийдан фиқҳни таълим олдилар, Шерозийнинг «Муҳаззаб» номли китобларини ўқиб чиқдилар. Исҳоқ ибн Аҳмад у зотнинг фиқҳ илмидаги биринчи устозлари бўлди. Нававий ҳазратлари ҳар куни 12 хил дарс билан машғул эдилар. Орада тиб билан ҳам машғул бўлишга қасд қилдилар. Лекин Аллоҳ таоло у зотни бу илмдан буриб қўйди. Балки Дамашқдаги «Дорул ҳадис ал- Ашрафия»да дарс беришни насиб қилди. Бу ҳодиса ҳижратнинг 665 йили рўй берди.
Имом Нававий ҳазратлари ниҳоятда тақводор, зоҳид, пар-ҳезли киши эдилар. Бирор соатларини Аллоҳ тоатидан бошқа ишга сарф қилмасдилар. Кечаларини ибодат ва китоб тасниф этиш билан ўтказардилар. Ҳақ у киши учун ҳамма нарсадан устун эди. Подшоҳ Зоҳир Бибрис билан бўлиб ўтган ҳодиса у зотнинг хулқларидаги ана шу қиррани очади. Малик Зоҳир бир фатвога имзо чекиш учун у зотни чақиртирди. Имом ҳазратлари бошларига кичиккина салла ўраб бордилар. Саллаларига қараб, менсимасдан: «Эй шайх! Бу фатвога имзо чек», деди. Аммо Имом бош тортдилар. Подшоҳ ғазаб билан: «Нима учун?» деб сўради. Шунда Шайх ҳазратлари: «Бу фатвода оғирлик келтирувчи зулм бор», дедилар. Подшоҳ янада ғазабланиб: «Уни ҳамма вазифаларидан бўшатинглар», деб амр қилди. Аёнлар эса: «Унда ҳеч қанақа вазифа йўқ», деб жавоб беришди. Сўнг подшоҳ қатл қилишни қасд қилди. Лекин унга Аллоҳ ниятини амалга оширишга журъат бермади. «Нега ўлдирмадингиз, бунақа вазият бошқа бўлмайди», дейишганида, подшоҳ: «Аллоҳга қасамки, унинг важоҳати мени қўрқитиб юборди», деб жавоб берди.
Бу иш Аллоҳнинг фазлидир. Уни солиҳ бандаларидан хоҳлаганига беради.
Имом Нававий жуда кўп китоб тасниф этганлар. Мисол тариқасида уларнинг баъзисини келтириб ўтамиз.


1. Шарҳи Саҳиҳи Муслим.
2. Иршод.
3. Тақриб ва Тайсийр фий маърифати сунанил Башийр ан-Назийр.
4. Таҳзийбул асмо вал луғот.
5. Тибйон фий одоби ҳамлатил Қуръон.
6. Минҳожи ат-Толибийн.
7. Бустонил орифийн.
8. Хулосатул аҳком фий муҳиммоти сунани ва қавоидил ислом.
9. Равзатут толибийн ва умдатул муфтийн.
10. Шарҳул муҳаззаб.
11. Риёзус солиҳийн.
12. Ҳулятул аброр ва шиорул ахбор фий талхийси даъвот вал азкор (Буниси қўлингиздаги мазкур китобдир).

Қуйидаги суннат китобларини шайхларидан эшитганлар:
1. Жомиъ ас-саҳиҳ ал-Бухорий.
2. Саҳиҳи Муслим.
3. Сунани Абу Довуд.
4. Жомиъут Термизий
5. Сунани Ибн Можа.
6. Сунани Насоий.
7. Муватто Молик.
8. Муснади Шофеъий.
9. Муснади Аҳмад.
10. Муснади Дорамий.
11. Муснади Абу Яъло.
12. Саҳиҳи Абу Авона.
13. Сунани Байҳақий.
14. Шарҳи сунна лил Бағавий.
15. Амалул йавм вал лайла ли Ибн Сунний.
16. Ал-жомиъ ли одобир ровий вас сомиъ лилхатиб Бағдодий.
17. Ансоб ли Зубайр ибн Баккор.

Дамашқда истиқомат қилганларида фиқҳ, ҳадис, усул каби ҳар турли илмларни қуйидаги устозлардан таълим олганлар:
1. Абу Иброҳим Исҳоқ ибн Аҳмад ибн Усмон ал-Мағрибий.
2. Абдураҳмон ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Қудома Мақдисий ал-Ҳанбалий.
3. Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Нуҳ Мақдисий ал-Дамашқий.
4. Абу Ҳафс Умар ибн Асъад ибн Абу Fолиб Рубъий ал-Ирбилий.
5. Абул Ҳасан Саллор ибн Ҳасан Ирбилий ал-Дамашқий.
6. Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Умар ал-Воситий («Саҳиҳи Муслим»ни шу кишидан эшитганлар).
7. Абул Бақо Холид ибн Юсуф ибн Саъд Нобилисий.
8. Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Исо ал-Муродий ал-Андалусий.
9. Имомул муҳаддис Зиё ибн Таммом Ҳанафий.
10. Шайх Абул Аббос Аҳмад ибн Солим Мисрий Наҳвий ал-Луғавий.
11. Аллома Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Молик Жаййаний.
12. Қози Абул Фатҳ Умар ибн Бандор ибн Умар ибн Али Тафлисий.
13. Абул Аббос Аҳмад ибн Абдуддоим Мақдисий.
14. Абул Фараж Абдураҳмон ибн Шайх.
15. Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Солим Абу Яҳё Анборий.
16. Абу Муҳаммад Исмоил ибн Иброҳим ат-Тануҳий.
17. Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Абу Абдуллоҳ Абдул Муҳсин Ансорий.
18. Аллома Абу Шома Абдураҳмон ибн Исмоил Дамашқий.
19. Абдураҳмон ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Ҳасан Бодироний Боғдодий.
20. Қози Имодуддин Абул Фозил Абдулкарим ибн Абдуссамад Хиристоний.
21. Фазл Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад Фикрий.
22. Абу Закариё Яҳё ибн Абулфатҳ Хироний Сайруфий.
Имом Нававий ҳазратлари 676 ҳижрий сананинг 24 ражабида чоршанба куни кечаси Наво шаҳрида дорул бақога риҳлат қилдилар ва шу ерга дафн этилдилар. Бу зотнинг вафотларидан бутун Дамашқ аҳли қайғуга ботди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларининг маърузаси...

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri