Қуръон ва табиат ҳодисалари мўъжизаларга бой китоб Принтер учун
31.01.2007 й.

Юқорида зикр қилинганидек, Қуръон араб тилида бўлиб, унинг ҳақиқий мўъжизасини тўлиқ тушуниш учун ана шу тилни билиш керак. Кўпчилик араб тилини билмагани сабабли ундаги айрим мўъжизаларни эслаб ўтамиз. Инсон ақлини лол қолдирадиган даражада баъзи бир хабарлар мавжуд, шу оятлар туширилган пайтда эшитган кишилар «албатта бу муболағадур» дейишлари (деб ўйлашлари) эҳтимолдан холи эмас. Масалан, «Сураи Hyp»да шундай дейилган: «Аллоҳ сизлардан иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга уларни ер юзида худди улардан олдин ўтганларни халифа қилганидек халифа қилишни, улар учун Ўзи рози бўлган динни мустаҳкамлашни ва уларнинг хавф-хатарларидан сўнг омонликни бадал қилиб беришни ваъда қилди» - дейди (55-оят).

Мана шу оятдан олдин мусулмонлар ҳатто ухлаш учун ҳам хотиржам ётолмас, қуролларини қўлдан қўймай тунар, бизга ҳам бир осойишталик келиб, диний амалларимизни бемалол бажара олармиканмиз, деб зорланар эдилар. Ушбу оят тушгандан сўнг кўп ўтмай улар орзу қилган вақтлар етиб келди ва Ислом уммати Аллоҳнинг ердаги халифаси деб эълон қилинди.
Яна бошқа бир оятни кўрайлик. «Моида» сурасида шундай дейилган:
«Эй Пайғамбар! Сенга Роббингдан нозил қилинган нарсани етказ. Агар шундай қилмасанг, Унинг элчилигини етказмаган бўласан. Аллоҳ сени одамлардан сақлайдир. Албатта, Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоят қилмас» (67-оят).
Бу оят тушишидан олдин бир қанча саҳобалар ўз ихтиёрлари билан Муҳаммад алайҳиссаломни қўриқлаб туришарди. Юқоридаги оятдан сўнг эса пайғамбар алайҳиссалом ҳужрадан бошларини чиқариб, қўриқчиларга: «Энди сизлар кетаверинглар, Аллоҳ Ўзи мени кишиларнинг ёмонлигидан сақлайдиган бўлди», деб айтдилар.
Мана шу икки оят Қуръони Каримнинг илоҳий китоб эканлигига энг кучли далиллардандир. Чунки шу оятлардан сўнг пайғамбар алайҳиссалом кофирлар орасида ҳам хавотирланмай, бемалол юрдилар, биринчи сафда туриб уларга қарши жанг қилдилар. Кофирлар қанчалик уринмасин у кишига заррача озор етказа олмадилар.
Қуръони Каримда аввал ўтган пайғамбарлар ва уларнинг умматлари ҳақида кўпгина қиссалар бор.
Маълумки, Муҳаммад алайҳиссалом ўқиш-ёзишни билмаган, умрида бирор соат ҳам дарс олмаган. Шу билан бирга юқоридаги қиссалар энг тўғри ва дадиллик бўлиб, ҳатто «Инжил» ва «Таврот» каби китобларнинг хатоларини тўғирлаб келган.
Мазкур қиссаларнинг айримларига тааллуқли ашёвий далилларни синчиклаб ўрганган асримиз уламолари ҳам Қуръони Каримнинг чиндан ҳам илоҳий китоб эканлигига тан беришди, уларнинг мусулмон бўлмаганлари мусулмонлик йўлига кирди.
Қуръони Карим кишиларни тўғри йўлга бошлаш учун туширилган китоб, коинот, мавжудот ва илмий масалаларда баҳс юритиш унинг вазифаси эмас. Лекин унда шундай бир илмий ҳақиқатлар борки, Қуръони Каримнинг илоҳий, мўъжизакор китоб эканлигига яна бир карра далилдир.
Маълумки, Муҳаммад алайҳиссалом Маккада ўсган, у ерда илм-маърифат, Мадраса ёки илмий муассаса асло бўлмаган. Демак, пайғамбар алайҳиссалом илмий муҳитдан мутлақо бехабар эдилар. Лекин юқорида айтганимиздек, Қуръони Каримда шундай илмий масалалар зикр қилинганки, уни на ўша вақтда ва на ундан кейинги вақтларда ҳам ҳеч ким билмаган. Фақат бизнинг асримизга келиб, илм-фан ниҳоятда тараққий этган бир даврдагина Қуръони Каримдаги илмий ҳикматларга изоҳ топила бошлади. «Анбиё» сурасида шундай дейилади:
«Куфр келтирганлар осмонлару ер битишган бўлган эканини, бас, Биз уларни очганимизни ва сувдан ҳар бир тирик нарсани қилганимизни билмайдиларми?» (30-оят).
Бу оятда айтилишича, осмонлару ер аслида бир нарса бўлиб, кейин бир-биридан ажралган. Қуръони Каримдаги мўъжизалардан бири, уни ҳозирги замон илми ҳам тасдиқлади. Олимларнинг айтишича, бутун борлиқ бир газдан иборат, кейин бўлакларга бўлинган. Қуёш галактикасига кирувчи олам ҳам шу бўлинишдан келиб чиққан. Бунинг далили сифатида уламолар айтишадики, ерда 92 хил модда бўлиб, шундан 67 таси қуёшда ҳам бор. Демак, ердаги моддаларнинг ҳаммаси ҳам қуёшда борлиги эҳтимолдан холи эмас. Қуёшдаги кўплаб моддалар ерда ҳам учрар экан. Масалан: кислород, азот, фосфор, темир, карбон ва ҳоказо. . .
Ойда ҳам ердаги моддалар мавжудлиги аниқланди. Бундан чиқдики, оламдаги барча нарсаларнинг асли, Қуръони Каримда айтилганидек, бир экан.
Энди оятнинг «ва барча жонзотларни сувдан яратдик» деган қисмига келсак, бу уламолар сирини очган илмий ҳақиқатдан энг каттаси, десак муболаға бўлмайди.
Ҳаёт ва ўсиш учун зарур ҳисобланган барча кимёвий ўзгаришлар, шубҳасиз, сувсиз бўлмайди. Сув ҳаётнинг давом этиши, барча коинот ва набототларнинг яшаши учун асосий моддадир. Ер юзининг тўртдан уч қисми сувдан иборат. Сувнинг хусусиятларидан бири ер юзидаги ҳароратнинг бир хил мўътадил сақланиб туришини таъминлайди. Ахир бу. Ер юзида ҳаёт бўлишининг бош омили.
Сувнинг хусусиятлари жуда кўп, уларнинг ҳар бири Аллоҳ таоло сувни ўзининг махлуқларига зарур нарса қилиб яратганлигига далилдир.
Сув музлаганда зичлиги камайиб, ҳажми катталашадиган ягона модда. Шу хусусият сабабли совуқ қаттиқ бўлганида муз сувнинг юзасига кўтарилиб, бошқа қаттиқ модда сув тубига чўкиши муқаррардир. Муз эса сувнинг устида туриб унинг ҳароратини сақлаб туради. Бу сув ҳайвонлари учун ниҳоятда зарурдир.
Паст даражали ҳароратда сув ўзига кўп миқдорда кислород тортади. Музлаган сувдан эса ҳарорат кўтарилиб, дарё ва денгизларда яшовчи сув ҳайвонларининг ҳаёти сақланади.
Қуръони Каримнинг хизматини қарангки, озгина сўзлар билан ер юзидаги ҳаётнинг чексиз сирлари баён этилади. Фақат мана шу оятнинг ўзи ҳам Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳақиқий пайғамбар, Қуръони Каримнинг ҳақиқий илоҳий китоб эканлигига катта далилдир.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri