Дунёнинг яратилиши Принтер учун
31.01.2007 й.

Қуръони Каримдаги «Фуссилат» сурасида шундай дейилади: «Сен: «Сизлар ҳақиқатан ҳам ерни икки кунда яратган зотга куфр келтиряпсизми ва Унга тенгдошлар қўшяпсизми?! Ахир У зот оламларнинг Робби-ку!. У зот ўша(ер)нинг устида тоғларни қилди, уни баракотли қилди ва унинг (аҳли) ризқини тўрт кунда ўлчовли этиб тақдир қилди. Бу сўровчилар учундир», деб айт. Сўнгра тутун ҳолидаги осмонга юзланиб, унга ва ерга: «Икковингиз ихтиёр қилган ҳолингизда ёки мажбур бўлган ҳолингизда келинг!» деди. Икковлари: «Ихтиёр қилган ҳолимизда келдик», дедилар» (9 -11-оятлар).

Қуръони Каримнинг мана шу оятидан дунё яратилаётган вақтда осмон тутундан иборат эканлиги билиниб турибди. Ҳозирги уламолар дунёнинг яралиши ҳақида турли фикрларни илгари сурганлар. Жумладан, астроном олим Сэр Жеймс Жинс айтадики:
«Борлиқ яралишидан аввал ундаги моддалар газдан иборат бўлган ва шу газларнинг ўзаро бирикиши натижасида сайёралар келиб чиққан».
Доктор Жаму эса:
«Дунё вужудга келаётган вақтда, у тартибли тарқоқ газдан иборат бўлган. Унинг қалинлиги ва ҳароратини тасаввур қилиб бўлмайди ва шу газда турли моддаларнинг аралашуви натижасида атом парчаланиши вужудга келди. Мана шу ҳаддан ташқари иссиқ газга қаттиқ босимнинг таъсири натижасида борлиқ вужудга кела бошлади. Иссиқ ҳарорат пасайди, газларнинг ҳаракатланиши натижасида булутлар вужудга келиб, улар юлдуз ва бошқа сайёралар сифатида шаклланди», дейди.
Қуръони Каримда борлиқнинг яратилиши тутундан бўлган дейилади. Ўша вақтдаги арабларга мана шу сўз (яъни, тутун) таниш бўлган. Бизга замондош олимлар эса тутунни «газ» деб атаганлар, холос. Моҳияти битта!
Демак, яна савол туғилади: илмсиз, саводсиз Муҳаммад пайғамбар инсон зоти англаб етмаган ҳақиқатни қаердан олиб айтган? Пайғамбаримизга нозил бўлган оят Аллоҳ сўзи эканлигига бу исбот эмасми?

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz