Қуёш, ой ва ернинг ҳаракатланиши |
|
31.01.2007 й. |
Қуръони Каримнинг «Ёсин» сурасида шундай дейилади: «Қуёш ўз истиқрори учун жараён этар. Бу азизу ўта билгувчи зотнинг тақдир қилганидир. Ойни эса, токи эски (хурмо) шингили (ҳолига) қайтгунга қадар манзилларини бичиб қўйганмиз. На қуёшнинг ойга етиб олмоғи дуруст бўлар ва на кеча кундуздан ўзиб кетар. Ҳар бири фалакда сузиб юрар» (38-40-оятлар).
Бу оятда Қуръон қуёшнинг муайян бир тарафга ҳаракатланишидан хабар беради. Буни ҳозирги замон илми ҳам тасдиқлайди. Қуёш ўз системасидаги барча сайёралар билан биргаликда бир ёруғ юлдуз тарафга ҳаракат қилмоқда. Оятдаги «барчаси фалакда сузиб юради» деган иборага келсак, қуёш системасидаги барча сайёралар қуёшнинг тортишиш кучи таъсирида унинг атрофида элипис шаклида ҳаракатланади.
|