31.01.2007 й. |
«Ердан бошқа сайёраларда ҳаёт борми?» деган саволга жавоб бериш учун мунажжимлар кўплаб изланишлардан сўнг: «Ҳа, худди ердаги каби ҳаёт бўлиши мумкин», деган фикрга келдилар. Тажрибалардан шу нарса маълум бўлдики, Марсда ҳарорат етарли, сув ва кислород ҳам бор. Буларнинг уччаласи ҳаётнинг зарур омилларидир. Совет ва Америка олимлари Марсда ҳаёт борлиги тўғрисида бир фикрдалар.
Уламолар Марсда ҳаёт бор, деган фикрга келган бўлсалар, демак, борлиқдаги миллиардлаб сайёралардан айримларида ҳаёт борлигини инкор этиб бўлмайди. Қуръонга назар солсак, ҳеч шак-шубҳасиз ердан ўзга сайёраларда ҳам ҳаёт борлигини тушунамиз.
Қуръони Карим оятларидан бирида: «Унга етти осмону ер ва улардаги кимсалар тасбеҳ айтур» дейилган («Исро» сураси, 44-оят).
Яна бошқа бир оятда: «Роббинг осмонлару ердаги кимсаларни яхши билгувчи зотдир» дейилган («Исро» сураси, 55-оят). Яқин келажакда уламолар ўзга сайёраларда ҳам ҳаёт борлигини тасдиқловчи илмий кашфиётлар яратсалар ва бу билан Қуръони Каримнинг мўъжиза китоб эканлигини яна бир бор исботласалар не ажаб!
|