Жамоатга қўшилиш ҳақида Принтер учун
02.05.2009 й.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Одамлар Расулуллоҳ алайҳиссаломдан яхшилик ҳақида сўрар эдилар. Мен ўзимга етиб қолмасин деб хавфсираб ёмонлик ҳақида сўрар эдим. Бас, у зотга:
«Эй Аллоҳнинг расули Албатта, биз жоҳилиятда ва ёмонликда эдик. Бас, Аллоҳ бизга ушбу яхшиликни келтирди. Ушбу яхшиликдан кейин ёмонлик борми?» дедим.
«Ҳа», дедилар.
«Ўша ёмонликдан кейин яна яхшилик борми?» дедим.
«Ҳа. Унинг тутини ҳам бор», дедилар.
«Унинг тутини недир?» дедим.
«Ҳидоятсиз йўл бошлайдиган қавмдир. Улардан (баъзи нарсаларни) ёқтирасан ва (баъзи нарсаларни) инкор қиласан», дедилар.
«Ўша яхшиликдан кейин ёмонлик борми?» дедим.
«Ҳа. Жаҳаннам эшигида турган даъватчилар. Уларга ким ижобат қилса, унинг ичига отирлар», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг расули уларни бизга сифатлаб беринг», дедим.
«Улар ўзимизнинг қавмдандир. Ўзимизнинг тилимизда гапирадилар», дедилар.
«Ўша нарса менга етса нима қилишимга амр қиласиз?» дедим.
«Мусулмонлар жамоасини ва уларнинг имомини лозим тутасан», дедилар.
«Агар уларнинг жамоати ҳам, имоми ҳам бўлмасачи?!» дедим.
«Ўшал фирқаларнинг барчасидан четда бўл. Агар дарахтнинг томирини тишлаб бўлса ҳам. Сенга ўлим келганда ҳам ўшал ҳолда бўлишга ҳаракат қил», дедилар
».
Учовлари ривоят қилишган.
Шарҳ: Демак, ислом умматининг ҳоли гоҳ яхши, гоҳ ёмон бўлиб туриши бор. Бу умматнинг ичида фитна чиқиб туриши ҳам бор. Ўшанда агар мусулмонлар жамоаси ва уларнинг имоми бўлса ўшалар билан бирга бўлиш керак. Агар жамоа ҳам, имом ҳам бўлмаса, фирқаларнинг барчасидан четда бўлиб уларнинг бирортасига ҳам қўшилмаслик керак.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий алайҳиссаломбизга:
«Албатта, сизлар мендан кейин ўзимга бўлсин ва инкор қиладиганингиз ишларни кўрурсизлар», дедилар.
«Бизга нени амр қилурсиз, Эй Аллоҳнинг расули» дейишди.
«Уларнинг ҳақларини адо этинглар ва ҳаққингизни Аллоҳдан сўранглар», дедилар»
.
Шарҳ: Фитна қўзилиши хавфи борлиги учун ҳақни бошлиқдан эмас Аллоҳ таолодан сўрайдиган вақтлар ҳам бўлар экан.

Зубайр ибн Адий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Анас ибн Моликка Ҳажжождан шикоят қилдик. Бас, у:
«Сабр қилинглар! Сизга қай бир замон келса, кейингиси, албатта, ундан ёмон бўлади. Бу то роббингизга мулоқот қилгунингизча давом этади. Мен уни набийингиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман», деди».
Иккисини Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.
Шарҳ: Ушбу ривоятда номи зикр қилинган Ҳажжож ибн Юсуф ас-Сақафий умавий халифаларнинг амирларидан бири бўлиб, ўзининг золимилиги ила танилган ва Ҳажжожи золим номини олган эди. Бу ердаги замоннинг ёмонлиги унинг аҳлининг ёмонлигидир. Зотан замоннинг ўзи ёмон бўлмайди.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
«Ислом тегирмони ўттиз беш ёки ўттиз олти ёхуд ўттиз етти йил айланади. Агар ҳалок бўлсалар, ўтганларнинг йўли. Агар уларнинг дини қоим бўладиган бўлса, етмиш йил қоим бўлади», дедилар.
«Қолганиданми ёки ўтганиданми?» дедим.
«Ўтганидан», дедилар».

Шарҳ: Улуғ саҳобий Абдулоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилган бу ҳадис уламоларнинг кўпгина тортишувларига ва ҳар хил шарҳларига сазовор бўлган.
Аввал биз ҳадиснинг зоҳирий маъносини ўрганиб олайлик, кейин шарҳ ва таъвийлларга ўтамиз.
Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам ўзларининг бу муборак ҳадиси шарифларида Исломнинг тегирмони ўттиз беш ва ўттиз етти йил атрофида айланишини таъкидламоқдалар.
Афтидан тегирмони айланиши ўша вақтда ҳамма тушиниб етадиган маъно бўлса керак, ровий Абдулоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу у нима нарсалиги сўрамаганлар ва Набий соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг ўзлари ҳам бу маънони шарҳ қилиб бермаганлар. Балки савол кейинги маъно ҳақида бўлган.
«Қолганиданми ёки ўтганиданми?» дейилган.
Яъни, бу ҳадисда зикр қилинган муддатлар бу гап айтилганидан кейин қолган муддатдан бошлаб ҳисобланадими ёкт ўтган муддатлар ҳам қўшиладими, дейилган.
Жавобда эса, ўтган муддат ҳам ҳисобга олинишини баён қилган. Шу билан ҳадиснинг зоҳирий маъноси ҳақида қисқача тушунтиришни охирига етган ҳисоблайликда, унинг ҳақида уламоларимиз олиб борган тадқиқотлардан бир оз фойда олайлик.
Бунда катта китобларимиздан имом Бухорийнинг «Саҳиҳ»ларига ёзилган машҳур шарҳларидан бири бўлмиш «Фатҳул Борий» ва имом Абу Довуднинг «Сунан»ларига ёзилган шарҳларнинг энг афзалларидан бўлмиш «Авнул Маъбуд»лардан зикр қилинган баҳслардан ёрдам оламиз.
Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, мазкур китобларда бу ҳадиснинг шарҳи ҳақида келтирилган гапларнинг ўта қисқа тарзда ўз ибораларимиз ила ифода қилишга ҳаракат қиламиз.
Аввало уламолар «Ислом тегирмони» ва «дин» ҳақида турлича фикр билдирганлар.
Хаттобий ва Бағавийлар «тегирмон»дан уриш ва «дин»дан мулк-давлат кўзда тутилган деганлар. Улар араб тилида «тегирмон айланиши» одатда уришга нисбатан ишлатилишини далил қиладилар.
Бунга биноан, ҳадиснинг маъноси, ислом давлатидаги ички уришларнинг муддати ва мулк-давлатнинг бардавомлиги ҳақида эканлиги бўлади.
Бошқа уламолар «Ислом тегирмони» ва «дин»дан мурод уриш ва мулк эмаслигини таъкидлайдилар. Уларнинг айтишларича араб тилида «тегирмон айланиши» уриш ҳақида сўз боргандагина аввалги уламолар айтган маънони англатишини, жумлада уриш сўзи бўлмаса бир ишнинг асл ҳолида ва мустақим тарздалигини билдиришини таъкидлайдилар. Шунингдек, «дин» ҳам мулк маъносини эмас ўзининг асл маъносини англатишини айтадилар.
Улар ҳадиснинг маъноси Ислом асл ҳолида, ўзгармасдан, нуқсонга учрамасдан ўттиз беш ёки ўттиз олти ёхуд ўттиз етти йил давом этади, дегани бўлади, деганлар.
Бу муддат Исломнинг ишлари нубувват асосидаги ҳолида давом этган даври эканини тушунилади. Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг ҳижратларидан бошлаб рошид халифаларнинг даврлари тугагунча мазкур вақт ўтган.
«Агар ҳалок бўлсалар, ўтганларнинг йўли. Агар уларнинг дини қоим бўладиган бўлса, етмиш йил қоим бўлади».
Яъни, мазкур Исломнинг асл ҳолида ўтадиган муддат ичида ўзларидан ўтган айб ва нуқсонлар сабабидан ҳалокатга учрасалар, бошқа ўтган умматлар ҳалок бўлгани каби ҳалок бўлиб кетаверадилар. Агар ҳалокатга элтувчи ишларни қилмасалар, динлари етмиш йил қоим бўлади деган гап ҳам бўлмайди. Ҳалокатга элтувчи иш бўлмагани учун уларнинг динлари етмиш йилдан кейин ҳам давом этаверади.
Бошқа ҳадиси шарифларда келганидек, қиёмат қоим бўлгунича бардавом бўлади.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
«Ким жамоатни бир қарич тарк қилса, батаҳқиқ, бўйнидан Ислом бўйинбоғини ечган бўлади», дедилар».

Шарҳ: Бошқачасига айтиладиган бўлса, Исломдан чиқади. Шунинг учун мусулмонлар оммасидан четга чиқмаслик лозим.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
«Сизлар мендан кейин келиб мана бу ўлжани ўзлариники қилиб оладиган имомларга қандоқ муносабатда бўласизлар?» дедилар.
«Сизни ҳақ ила юборган зот ила қасамки, қиличимни елкамга олиб, сўнгра у ила сизга йўлиққинча урайми?» дедим.
«Сени ундан яхши нарсага далолат қилайми? Менга йўлиққинингча сабр қиласан», дедилар».

Ушбу учтани Абу Довуд ривоят қилган.
Шарҳ: Бундан давлат молу-мулкини ўзиники қилиб олган ҳукмдорларга қарши қурол қўтариб жанжал қилгандан кўра сабр қилган афзаллиги келиб чиқади.

Умар розияллоҳу анҳу Жобияда хутба қилиб:
«Эй одамлар! Албатта, мен сизнинг ичингизда Расулуллоҳ алайҳиссалом бизнинг ичимизда турганларидек турдим. Сизларга асҳобларимни васият қиламан. Сўнгра улардан кейингиларни. Сўнгра ёлғон тарқайди. Ҳаттоки, кишидан қасам ичиш талаб қилинмаса ҳам қасам ичадиган, гувоҳлик бериш талаб қилинмаса ҳам гувоҳлик берадиган бўлади.
Огоҳ бўлинглар! Бир киши аёл ила холи қолса, албатта, уларнинг учинчиси шайтон бўлади. Жамоатни лозим тутинглар. Тафриқадан ҳазир бўлинглар.
Албатта, шайтон ёлғиз киши биландир. У икки кишидан узоқроқ бўлади. Ким жаннатнинг қоқ ўртасини ирода қилса, жамоатни лозим тутсин. Кимнинг яхшиликлари масрур қилиб, ёмонликлари маҳзун қилса, ана ўша мўминдир», дедилар».

Шарҳ: Бу ерда ҳам мусулмонларнинг динни тутган оммасидан ажрамасликка тарғиб бор.

Набий соллаллоҳу алайҳи вассалламга:
«Айтингчи, агар бошимизда ҳаққимизни ман қилиб ва биздан ҳаққини сўрайдиган амирлар бўлсачи?» дейилди.
«Қулоқ осинглар ва итоат қилинглар. Албатта, уларга ўзларининг юки, сизларга ўзингизнинг юкингиз», дедилар».

Иккисини Термизий ривоят қилишган.
Шарҳ: Бунда мусулмонлар ичида фитна чиқиб уларнинг бошларига катта мусибатлар тушишига сабаб бўлмаслик кўзда тутилган.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri