Халифа Маҳдий розияллоҳу анҳу ҳақида Принтер учун
03.05.2009 й.
www.islom.uz

Убайдуллоҳ ибн ал-Қибтийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«ал-Ҳорис ибн Абу Робийъа ва Абдуллоҳ ибн Софван розияллоҳу анҳумолар Умму Салама розияллоҳу анҳонинг ҳузурларига кирдилар. Улар билан бирга мен ҳам бор эдим. Бас, икковлари у кишидан ер ютиб юборадиган лашкар ҳақида сўрашди. Ўша вақтда Ибн Зубайрнинг кунлари эди. Шунда у:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам «Бир паноҳ истовчи Байтдан паноҳ топади. Сўнг унга бир аскар юборилади. Қачонки улар сайҳонлик ерга етганларида уларни ер ютади», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг расули Ўша ишни ёқтирмаганлар қандоқ бўлурлар?» дедим.
«Уни ҳам улар билан қўшиб ер ютади. Аммо қиёмат куни ниятига қараб қайта тирилтирилади», дедилар
».
Бошқа бир ривоятда:
«Абдуллоҳ ибн Софван «Ундоқ бўлса, у аскар манави Ибн Зубайрга қарши қитолга юборилган лашкар эмас экан», деди», дейилган.
Тўртовлари ривоят қилишган.
Шарҳ: Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу умавийлар халифалигига қарши Маккада туриб қарши чиққан. У киши Ҳижозда ўз халифаликларини эълон қилган. Ана шунда Шомдаги халифа Язид ибн Муовия у кишига қарши Ҳажжожи золим бошчилигида лашкар юборган. Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу Каъбага кириб паноҳ топганлар.
Шунда кишиларнинг ёдига Пайғамбар алайҳиссаломнинг қиёмат яқин қолганда бир одам каъбага кириб паноҳ топиши ва унга қарши юборилган лашкарни ер ютиши ҳақидаги ҳадису-шарифлари тушган. Бу ҳадису-шарифни Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳодан сўраш учун ал-Ҳорис ибн Абу Робийъа ва Абдуллоҳ ибн Софван розияллоҳу анҳумолар у кишининг олдиларига кирган. Улар билан бирга ушбу ривоятнинг ровийси Убайдуллоҳ ибн ал-Қибтийя розияллоҳу анҳу ҳам бўлган.
Улар Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳодан ҳадису-шарифни эшитганларидан сўнг гап бошқа паноҳ топувчи ва бошқа лашкар ҳақида кетганлигини англаб етганлар.
Воқеъликда ҳам Ҳажжожнинг лашкарини ер ютмаган. Дарҳақиқат, бу ҳадису-шарифда гап бошқа лашкар, имом Маҳдий розияллоҳу анҳу каъбадан паноҳ топганларида у кишига қарши юбориладиган лашкар ҳақида кетган.

Умму Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
«Бир халифа ўлганда ихтилоф бўлади. Аҳли Мадийнадан бир киши Маккага қочиб чиқади. Бас, унинг олдига аҳли Маккадан оламлар келиб, ўзи истамаса ҳам уни чиқариб Рукн ва Мақом орасида унга байъат қиладилар. Унга қарши Шомдан аскар юборилади. Уларни Макка ва Мадийна орасидаги сайҳонликда ер ютади. Қачон одамлар ўшани кўрганларида унинг олдига Шомнинг Абдоллари-авлиёлари ва аҳли Ироқнинг яхшилари келадилар ва унга байъат қиладилар. Сўнгра қурайшдан тоғалари Бани калбдан бўлган бир киши чиқади. Бас, у(Маҳдий) аларга қарши аскар юборади ва уларга ғолиб келади. Ана ўша Калбнинг аскаридир. Калбнинг ўлжасига ҳозир бўлмаган ноумиддир. Кейин у (Маҳдий) молни тақсим қилади ва одамлар орасида Набийлари соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига амал қилади. Ислом ер юзида қарор топади. У етти йил қолади. Сўнг вафот этади ва мусулмонлар унинг жанозасини ўқийдилар», дедилар
».
Абу Довуд ривоят қилган.

Абу Назра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Жобир розияллоҳу анҳунинг олдидалигимизда у:
«Келажакда аҳли Ироқдан қафийз ҳам, дирҳам ҳам йиғилмайди», деди.
«Бу қаердан?» дедик.
«Ажамларни уни ман қилурлар», деди. Сўнгра у:
«Келажакда аҳли Шомдан мудю ҳам, динор ҳам йиғилмайди», деди.
«Бу қаердан?» дедик.
«Бу рум тарафдан», деди. Бир оз сукут сақлаб туриб:
«Расулуллоҳ алайҳиссалом «Келажакда, умматимнинг охирида бир халифа бўлади. У молни сочади, уни санамайди», деганлар», деди.
Мен Абу Назрага:
«Сенингча ўша Умар ибн Абдулазизми?» дедим.
«Йўқ», деди
».

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
«Халифаларингиздан бир халифа бор. У молни сочади, ҳисобламайди», дедилар
».
Иккисини Муслим ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ўтган икки ҳадису-шарифда зикри келиб молни ўлчамай, ҳисобламай сочадиган халифа имом Маҳдий розияллоҳу анҳу эканликлари келаси ҳадису-шарифга солиштириб билиб олинган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набийимиздан кейин бирор нарса бўлишидан қўрқиб Нибиюллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадик. Бас, у зот:
«Албатта, менинг умматимда Маҳдий бордир. У чиқиб беш ёки етти ёки тўққиз яшайди», дедилар.
«У нима?» дедик.
«Йиллар. Унга бир одам келиб «Эй Маҳдий! Менга бер! Менга бер!» дейди. У унинг кийимига кўтаришга кучи етганичани ҳовучлаб солиб беради», дедилар
».
Термизий ривоят қилган.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
«Агар дунёдан бир кунгина қолган бўлса ҳам, албатта, Аллоҳ ўша кунни узайтириб мендан бўлган ёки аҳли байтимдан бўлган бир кишини юборади. Унинг исми исмига, отасининг исми отамнинг исмига мос келади. У зулм ва жаврга тўлган ер юзини адолат ва инсофга тўлдиради», дедилар
».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
«Маҳдий мендандир. Пешонаси ялтироқ, буни узунроқ. У зулм ва жаврга тўлган ер юзини адолат ва инсофга тўлдиради. Унинг мулки етти йил давом этади», дедилар
».

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
«Маҳдий мени аҳли байтимдан, Фотиманинг болаларидандир», дедилар
».
Иккисини Абу Довуд ва ал-Ҳоким ривоят қилишган.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши ўз ўғли Ҳасанга назар солиб туриб «Албатта, бу ўғлим Набийингиз айтганидек саййиддир. Келажакда унинг сулбидан бир киши чиқади. У набийингиз исми ила номланади. У зотга хулқда ўхшайди ва халқда ўхшамайди», деди».
Шарҳ: Манашу ривоятлардаги барча сифатлар қиёматга яқин чиқадиган имом Маҳдий розияллоҳу анҳунинг сифатларидир.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
«Дарёнинг ортидан бир киши чиқади. Уни ал-Ҳорис ибн Ҳароси деб аталади. Унинг аскарининг бошида Мансур деган киши бўлади. У Оли Муҳаммад учун худди Қурайш Расулуллоҳ алайҳиссаломга ёрдам бергандек ёрдам беради. Ҳар бир мўмин учун унга ёрдам бериш ёки ижобат қилиш вожибдир», дедилар
».
Иккисини Абу Довуд ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ҳадису-шарифда кўзда тутилган ёрдам ҳам имом Маҳдий розияллоҳу анҳуга қаратилган. Ҳатто у кишига ёрдам берувчиларга ёрдам бериш ҳам мўминларнинг бурчи эканлиги ҳам ушбу ҳадису-шарифда алоҳида таъкидланган.

ХУЛОСА

Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу ҳақларида мусулмон уламолар орасида қадимдан у кишининг охири замонда чиқишлари борасида кўпгина баҳслар ўтган. Бу баҳслар натижаси турлича бўлиб чиққан.
Шийъа мазҳабидагилар имом Маҳдийни-Маҳдий мунтазар-интизор бўлиб турилган Маҳдий дейишади.
Аҳли Сунна вал жамоа мазҳабидаги уламолар бу масалада ўзаро алоҳида баҳс юритганлар. Баъзи уламолар, бу борада келган барча ҳадислар заифдир, деганлар. Булар озчилик бўлиб уларнинг кўзга кўрингани Ибн Халдундир.
Кўпчилик уламолар, Маҳдий розияллоҳу анҳу ҳақидаги ҳадису-шарифлар катта саҳобалардан улуғ муҳаддислар томонидан ривоят қилинган, дейдилар. Бу ҳақдаги ҳадису-шарифларни Имом Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа, Тобароний, Абу Яъло, Баззоз, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал, ал-Ҳоким ва бошқалар ривоят қилишган.
Ана ўша ҳадису-шарифлардан бир қисмини юқорида ўрганиб чиқдик. Уларнинг баъзиларидан имом Маҳдий розияллоҳу анҳунинг номлари очиқ-ойдин тилга олинган бўлса, бошқаларида ишора қилинган. Уларни солиштириб чиқдиган бўлсак, бир неча умумий хулосалар чиқаришимиз мумкин;
1. Охири замон бўлганда Пайғамбар алайҳиссаломнинг оли байтларидан, Ҳазрати Али ва Биби Фотима розияллоҳу анҳумоларнинг ўғиллари имом Ҳасан розияллоҳу анҳунинг наслидан имом Маҳдий розияллоҳу анҳу чиқадилар.
2. Имом Маҳдий розияллоҳу анҳунинг чиқишлари қуйидагича бўлади; Бир халифа ўлганда мусулмонлар ўртасида ихтилоф бўлади. Аҳли Мадийнадан бир киши Маккага қочиб чиқади. Бас, унинг олдига аҳли Маккадан оламлар келиб, ўзи истамаса ҳам уни чиқариб Рукн ва Мақом орасида унга байъат қиладилар. Ана ўша киши Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу бўладилар.
3. Имом Маҳдий розияллоҳу анҳуга қарши Шомдан аскар юборилади. Шомдан юборилган аскарларни Макка ва Мадийна орасидаги сайҳонликда ер ютади.
4. Қачон одамлар ўшаларни ер ютганини кўрганларида Имом Маҳдий розияллоҳу анҳунинг олдига Шомнинг Абдоллари-авлиёлари ва аҳли Ироқнинг яхшилари келадилар ва унга байъат қиладилар.
5. Сўнгра қурайшдан тоғалари Бани калбдан бўлган бир киши чиқади. Бас, Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу уларга қарши аскар юборади ва уларга ғолиб келади. Кейин Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу молни тақсим қилади.
6. Сўнгра Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу одамлар орасида Набийлари соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига амал қилади. Ислом ер юзида қарор топади. Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу зулм ва жаврга тўлган ер юзини адолат ва инсофга тўлдиради.
7. Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу молни сочади, уни санамайди. У кишининг дварларида молу мулк кўпайиб кетганидан ва ўзлари сахий бўлганларидан шундоқ бўлади.
8. Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу халифа бўлган ҳолда етти йил қоладилар. Сўнг у киши вафот этадилар ва мусулмонлар у зотнинг жанозасини ўқийдилар.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri