Атомнинг бўлиниши Принтер учун
31.01.2007 й.

Қуръони Каримнинг «Юнус» сурасида шундай оят бор: «На ер юзида ва на осмонларда зарра миқдоридаги, ундан кичикроқ ёки каттароқ нарса Роббингдан махфий бўла олмас» (61-оят).

Киши билган нарсаларнинг энг кичиги зарра (атом) ҳисобланади. XIX асргача олимлар ўртасида, атом бўлинмайди, деган фикр бор эди. Бир неча ўн йиллар давомида кўпгина олимлар атом ҳам бўлинармикан, деган фикрда тажрибалар олиб бордилар ва натижада атомни парчалашга муваффақ бўлдилар.
Атом электрон, протон ва нейтронга бўлинар экан.
Қуръони Каримдаги «заррадан, яъни атомдан кичикроқ нарса ҳам Аллоҳдан махфий қолмайди» дегани, атом ҳам бўлакларга бўлинади деганидир. Яна Қуръони Каримда, «осмонда ҳам» деган сўз бор, бундан келиб чиқадики, ердаги атомлар билан осмондаги атомларнинг хусусиятлари бир хил экан.
Инсоф билан айтинг-чи, бундан 15 аср муқаддам Муҳаммад исмли ўқиш ва ёзишни ўрганмаган бир киши атомнинг хусусиятларини қаердан ўрганган? Атомнинг бўлиниши ва унинг осмонда ҳам, ерда ҳам бир хил хусусиятга эга бўлишини қандай қилиб билган? Мана шу далил ҳам Қуръони Каримнинг илоҳий китоб эканлигига ёрқин далил эмасми?!

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz