Ийло ва хотинни харом қилиш Принтер учун
17.05.2009 й.

Ийло луғатда қасам ичиш маъносини англатади. Шариатда эса, эрнинг хотинига тўрт ой ёки ундан кўп муддат жинсий яқинлик қилмасликка қасам ичишига айтилади.

Бу ҳукмни жорий қилиш ила Ислом хотинлар устидан жоҳилиятнинг яна бир зулмини олиб ташлаган. Чунки, жоҳилият даврида эрлар бўлган бўлмаган ҳар бир нарса учун хотинга йиллаб яқинлик қилмасликка қасам ичар эдилар. Шу билан хотин бечора хотин ҳам бўла олмас, боши очиқ ҳам бўла олмас ҳолда юраверар эдилар.
Аллоҳ таоло: «Ўз аёлларидан Ийло қиладиганлар тўрт ой кутарлар. Бас, агар қайтсалар, албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли, ўта раҳимли зотдир. Агар талоқни қасд қилсалар, албатта, Аллоҳ ўта эшитувчи ва ўта билувчи зотдир», деган.
Шарҳ: Ушбу оят ила хотинга яқинлик қилмай юриш тўрт ой билан чегараланмоқда. Ийло қилган одамга тўрт ой муҳлат берилади. Шу муддат ичида хотинига қайтиб, яқинлик қилиб кетса, яхши. Аллоҳ таоло уни мағфират қилади. Аммо, тўрт ойдан кейин ҳам яқинлик қилмаса, қози ораларини ажратиб қўяди.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аёлларидан Ийло қилдилар. Оёқларида беморлик бор эди. У зот ўзларининг бир болохоналарида йигирма тўққиз кун турдилар ва сўнгра тушдилар».
«Эй, Аллоҳнинг Расули, бир ойга Ийло қилган эдингиз?» дейилди.
«Ой, йигирма тўққиз кунлик», дедилар
».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.
Шарҳ: Бу ривоятни кўпроқ ой йигирма тўққиз кунлик ҳам бўлишига далил сифатида келтирилади. Ийло масаласида эса, шаръий маънодаги Ийло бўлмагани учун турли гаплар айтилган. Чунки ўрганиб ўтганимиздек, шаръий Ийло тўрт ой ва ундан кўп бўлади. Бу ерда эса гап бир ой ҳақида кетмоқда. Демак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аёлларига бир ой яқинлик қилмасликка Ийло қилганлар. Бу ўзига хос бир иш бўлган. Шариатда номаъқул топилган Ийло эмас. Зотан ундоқ нарса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлиши мумкин эмас.

Ибн Умар розияллоҳу анҳу:
«Аллоҳ номлаган Ийлода, бирор кишига муддатдан кейин яхшиликка ушлаб қолиш ёки талоқни қасд қилишдан бошқа нарса ҳалол бўлмайди», дер эди».
Бухорий ривоят қилган.
Шарҳ: Яъни, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда баён қилган Ийло бўйича белгиланган тўрт ой муддат ўтгандан кейин ишни бир ёқлик қилиш лозим бўлади. Ёки хотинга қайтиб, яхшилик билан яшаб кетиш керак, ёки талоқ қилиб қилиб ажралиш керак. Бошқа ҳеч қандай йўл йўқ.

Оиша розяллоҳу анҳо:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аёлларидан Ийло қилдилар ва (баъзи нарсаларни ўзларига) ҳаром қилдилар. Сўнгра ҳаромни ҳалол қилдилар ва қасамга каффорот бердилар», деди».
Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мория Қибтия билан бўлишларига қарши баъзи оналаримиз тил бириктириб, иш тутганлар. Ана ўша иш туфайли Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қасам ичиб Мория розяллоҳу анҳо билан бирга бўлиш ва асал истеъмол қилишни ўзларига ҳаром қилганлар.
Ана шунда Аллоҳ таоло «Таҳрийм» сурасидаги:
«Эй, Пайғамбар! Аллоҳ сенга ҳалол қилган нарсани ҳаром қилурмисан? Хотингларинг розилигини истадингми? Аллоҳ ўта мағфиратли, ўта раҳимли зотдир. Батаҳқиқ, Аллоҳ сизларга қасамларингизни ҳалол қилишни фарз қилди. Аллоҳ сизнинг мавлонгиздир. У ўта билувчи, ўта ҳакиймдир», оятини нозил қилди.
Шундан сўнг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мория розяллоҳу анҳо ва асални ўзларига ҳалол қилдилар ва оналаримизга яқинлашмаслик ҳақидаги қасамларига каффорот бериб, уларга яқинлик қилишни бошладилар. Шунинг учун Ийло қилган, хотинига яқинлик қилмаслик учун қасам ичган одам, яқинлик қилишни бошласа, каффорот беради.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу:
«Қачон эркак киши ўзига хотинини ҳаром қилса, қасам саналади ва каффорот беради. Батаҳқиқ, сизлар учун Расулуллоҳда яхши ўрнак бордир», деди».
Икки Шайх рвоят қилган.
Шарҳ: Яъни, Ийло йўли билан эр ўз хотинига яқинлик қилишни ўзига ҳаром қилса, қасам ҳисобланади. Қасам учун каффорот берганидек, Ийло учун ҳам кафорот бериши лозим бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мория Қибтя розяллоҳу анҳога яқинлик қилишни ўзларига ҳаром қилганлари қасам ҳисобланган. У зот яқинлик қилишга ўтганларида каффорот берганлар. Ўша нарсадан ўрнак олиб қайси бир мусулмон ўз хотинини ўзига ҳаром қилган бўлса қасам ҳисобланади ва мазкур ниятдан қайтиб, хотинга яқинлик қилишни бошлаганда худди қасамхўр бўлганда каффорот бергандек, каффорот бериши лозим бўлади.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri