Борлиқдаги нарсаларнинг мувозанати Принтер учун
31.01.2007 й.

Қуръони Каримнинг «Ҳижр» сурасида шундай марҳамат қилинади: «Ҳеч бир нарса йўқки, унинг хазиналари Бизнинг ҳузуримизда бўлмаса. Биз уни фақат маълум миқдорла нозил қилурмиз» (21-оят).
«Раъд» сурасида эса: «Ҳар бир нарса Унинг ҳузурида ўлчовлидир», дейилган (8-оят).

Ҳақиқатдан ҳам бу дунёдаги барча нарса ўз ўлчови билан яратилган.
Ҳавода кислород 21 фоизни ташкил этади. Агар кислород 50 фоизни ташкил этиб қолса нима бўлишини тасаввур қилиб кўрайлик: дунёдаги барча ёниши мумкин бўлган нарсаларни ўт олади. Барча жонзотлар кислород билан нафас олади ва ўзидан карбонад ангидрид чиқаради. Ўсимликлар эса аксинчакарбонад ангидрид олиб, кислород чиқаради. Агар шу алмашув бузилса, барча жонзот ва ўсимликларнинг ҳаёти бузилган бўлар эди.
Демак, агар кислород бўлмаса жонзот бўлмайди, агар карбонад ангидрид бўлмасаўсимликлар қолмайди.
Қуёшнинг иссиқлиги ерга маълум миқдорда тушиб туради. Агар унинг иссиқлиги ҳозиргисининг ярмига камайса, бутун ер юзи музлаб қолади, аксинча янада исиб кетса, бутун дунё куйиб кул бўлади. Шу боис қуёшнинг зиёси ҳам маълум ўлчовда тушиб туради. Илмий тажрибалардан шу нарса маълум бўлдики, ўсимликларнинг ўсиши, гуллаши учун ҳам маълум бир миқдорда ёруғлик зарур. Мана шундай аниқ ўлчовлар асосида яратилган табиат ҳодисалари ўз-ўзича бўлиб қолган дейишлик илмсиз одамларга хосдир. Балки бундай ҳисоб-китобларнинг бари Аллоҳнинг иродаси би¬лан бўлган дейиш тўғридир.
Қуръони Каримда: «Биз ерни ёйиб, устига баланд тоғларни ташлаб қўйдик ва унда ўлчанган турли нарсаларни ўстириб қўйдик», дейилган («Ҳижр» сураси. 19-оят).
«Ўлчоғлик» деган сўзга эътибор берилса, у, бизнинг асримизда уламолар қўлга киритган кашфиётларга қилинган ишора бўлади.
Кимё ва биология соҳасидаги олимларнинг аниқлашича, ҳар бир ўсимлик маълум бир миқдордаги моддалардан ташкил топган, бунинг ўлчовини фақат энг нозик ўлчов асбоблари билан ўлчаш мумкин. Шундай моддалар турли ўсимликда турли миқдорда бўлар экан.

ТЎЛҚИНЛАРНИНГ ОСТКИ ВА УСТКИ ОҚИМИ

Қуръони Каримда: «Ёки худди қаърсиз денгиздаги зулматларга ўхшайдир. Унинг устидан мавж қоплагандир, у(мавж)нинг ҳам устидан мавж ва уни эса, булут (қоплагандир). Бир-бирининг устидаги зулматлардир. У қўлини чиқарса, кўра олмас. Кимгаки Аллоҳ нур бермаса, унинг учун нур бўлмас», дейилади («Hyp» сураси, 40-оят).

Мазкур оят тўлқинлар остки ва усткига бўлинишига далолат қилади. Бу ҳақда Карсон исмли денгизчи олим ўзининг китобида шундай дейди: «Океандаги тўлқинларнинг энг кучлиси ва хавфлиси кўринмайдиган денгиз қаърида бўладиганидир».
Кўп йиллардан бери Шимолий денгизга сафар қиладиган кемалар йўлни жуда қийинчилик билан босиб ўтар эди. Энди маълум бўлишича, бунга ана шу остки тўлқин қаршилик қилар экан.
1900 йилнинг бошларида скандинавиялик денгизчилар денгизнинг остида ҳам тўлқин борлигига кишилар эътиборини тортдилар. Ҳозирги кунда уларнинг қаердан келиб чиқиши номаълум бўлса-да, борлиги ва кенг тарқалганлиги ҳаммага аён. Бу тўлқинлар гоҳи сувости кемаларини йўлдан суриб юборади.
Қуръон ояти эса бу нарсаларни неча асрлар бурун айтиб ўтган. Яна шуни айтиш керакки, Қуръон тушган жой Муҳаммад алайҳиссалом туғилиб ўсган ерларда бундай воқеалар юз бермайди. Чунки у ерда океан ва улкан денгизлар йўқ, умуман денгизчилик тўғрисида тасаввур ҳам йўқ эди.

ЁMFИP ВА ЕРНИНГ ҲАРАКАТГА КЕЛИШИ

Қуръони Каримнинг сураларидан бирида:«Ва ерни қақраган ҳолда кўрасан. Қачонки, Биз унга сув туширсак, у сесканар ва кўпчир. Ҳамда ҳар хил гўзал жуфтларни ўстирадир», дейилади («Ҳаж» сураси, 5-оят).
Шундан кўриниб турибдики, ерга ёмғир тушса, у ҳаракатга келиб, ҳажми зиёда бўлар экан. Бy илмий ҳақиқат. Тажрибалар шуни кўрсатадики, ерда баъзи бўшлиқ жойлар бўлиб, унда ҳаво мавжуд. Ерга сув тушганда эса ўшa жойлардан ҳаво чиқиб, ўрнини сув эгаллайди. Сув эгаллаш жараёнида ерни ҳаракатга келтирар экан.
Тупроққа сув қўшилса унинг кенгайишини, намлиги камайсаторайишини кимё илми аниқлади.
Шундай қилиб, ерга сув тушса яъни ёмғир ёғса, у ҳаракатга келиб ҳажми катталашиши илмий йўл билан ҳам исбот қилинди.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort