Нодир ва хилоф нарсаларни тутиш ҳаромлиги, тафриқанинг ҳаромлиги Принтер учун
15.06.2009 й.
www.islom.uz

Ва суннатга ва жамоатга эргашамиз нодир ва хилоф нарсалардан ва тафриқадан четда бўламиз.
Шарҳ: «Суннат»дан мурод Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ва рошид халифаларининг йўллари.
«Жамоат»дан мурод мусулмонлар жамоаси. Улар саҳобалар ва қиёмат кунигача уларга эргашганлар. Уларга эргашиш ҳидоятдир. Уларга хилоф қилиш залолатдир. Бас, шундоқ экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларига, саҳобаларнинг ва уларга яхшилик ила тобеъ бўлганларнинг йўлларига эргашамиз. Нодир ва хилоф нарсаларга эргашишдан сақланамиз. Шунингдек, хилофдан сақланамиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳоба ва тобеъинларнинг йўлидан юрган мусулмонлар жамоасидан ажрашдан сақланамиз.
«Аҳли сунна ва жамоа» тушунчаси шудир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобалар ва тобеъинлар ақийдаларига, амалларига ва ахлоқларига хилоф қилганлар. Аҳли суннат ва жамоатдан эмаслар.
Далил:
1-»Агар Аллоҳга муҳаббат қилар бўлсангиз, бас менга эргашинг, Аллоҳ сизга муҳаббат қилур ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Аллоҳ ўта мағфиратли, ўта раҳимли зотдир». (Ол-и Имрон сураси, 31)
2-»Агар сиз иймон келтирган нарсага иймон келтирсалар, батаҳқиқ, ҳидоят топибдилар. Агар юз ўгирсалар, улар хилофдан бошқа нарсада эмаслар». (Бақара сураси, 138)
3-»Ким ўзига ҳидоят аён бўлганидан кейин Расулга хилоф қилса ва мўминлар йўлидан бошқага эргашса, бурилган нарсасига буриб қўямиз ва жаханнамга киритамиз. У қандоқ ҳам ёмон қайтар жой бўлди». (Нисо сураси, 115)
4-»Ўзларига очиқ-ойдин баёнотлар келганидан кейин тафриқага тушиб, ихтилоф қилганлардек бўлманглар. Ана ўшаларга аламли азоб бордир», (Ол-и Имрон сураси, 105 оятлари.)
5-Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам узун ҳадисларида жумладан қуйидагиларни айтганлар: «Сизлардан ким мендан кейин яшаса, кўп ихтилофларни кўрадилар. Бас, сизлар менинг суннатимни ва мендан кейинги рошид халифаларнинг суннатни маҳкам тутинглар. Уларни маҳкам ушлаб, тиш билан тишлагандек тутинглар». (Суннат китоблари соҳиблари-Термизий, Насоий, Абу Довуд ва Ибн Можалар ривоят қилганлар).
6-Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки китобнинг аҳли динларида етмиш икки миллатга бўлиниб кетдилар. Албатта, мана бу уммат етмиш учта миллатга (фирқага) бўлиниб кетади. Фақат биттасидан бошқаси, ҳаммаси дўзахдадир. Ўша биттаси, жамоатдир». Яна бир ривоятда «одамлар у биттаси қайси? Эй Аллоҳнинг Расули?!»-дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен ва саҳобаларим тутган нарса»-дедилар. (Саҳиҳ ҳадислар силсиласи 203/204).

Ва адолат ва омонат аҳлига муҳаббат қиламиз. Зулм ва хиёнат аҳлини ёмон кўрамиз.
Шарҳ: Бу иймоннинг камоли ва ибодатнинг тамомидир. Чунки, ибодат каломи муҳаббатни ва ниҳоийсини ҳамда камоли хоки-сорлик ва ниҳоийсини тақозо қилади. Бас, Аллоҳнинг Расул ва набийлари ва мўмин бандаларига бўлган муҳаббат, Аллоҳга бўлган муҳаббатдандир. Агар Аллоҳга бўлган муҳаббатга бировнинг ҳаққи йўқ бўлса ҳам, Аллоҳдан бошқага Аллоҳ учун муҳаббат қилиш - ибодатдир. Агар Аллоҳдан бошқага бўлган муҳаббат У зотнинг розилигидан бошқа нарса учун бўлса - маъсиятдир.
Адолат ва омонат аҳлининг муҳаббати, адолатлари ва омонатлари учун бўлади. Бу икки хислат Аллоҳ яхши кўрадиган хислатлардир. Шунингдек, зулм ва хиёнатни ва уларнинг аҳли Аллоҳ ёмон кўрадир.
Далил:
1-Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бир одамга муҳаббат қиладиган бўлса, фақат Аллоҳ учунгина муҳаббат қилсин»-деганлар. (Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар).
2-Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч нарса бор. Кимда ўша нарсалар бўлса, иймон ҳаловатини топади», дедилар ва ўша уч нарсанинг иккинчиси «Аллоҳ учун муҳаббат қилиш», дедилар.
3-Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким Аллоҳ учун муҳаббат қилса, Аллоҳ учун ёмон кўрса, Аллоҳ учун берса, Аллоҳ учун ман қилса, бас, батаҳқиқ иймони комил бўлибди», деганлар. (Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар ).

ИШТИБОҲЛИ НАРСАЛАР ИЛМИНИ АЛЛОҲГА ҲАВОЛА ҚИЛИШ

Ва бизга илми иштибоҳли бўлган нарсада, Аллоҳу аълам (билувчироқ), деймиз.
Шарҳ: Яъни, Бизга билиш иштибоҳли бўлиб қолган ҳар бир нарсада, тараддудга тушиб қолган ҳар бир нарсамизда, «Бунинг ҳақиқатини Аллоҳ билади», деймиз. У нарсаларда тортишувга шунғиб кетмаймиз. Муаллиф олдин ҳам: «Аллоҳга ва Унинг Расулига таслим бўлмагунича, иштибоҳли нарсалар илмини олимига қайтармагунча ҳеч ким динида саломат бўла олмайди», деб айтган эди.
Далил:
1-»Аллоҳдан бўлган ҳидоятсиз, ўз ҳавойи нафсига эргашган кимсадан адашганроқ ким бор?» (Қасос сураси, 50)
2-»Ўзингизда у ҳақда илм йўқ нарсага эргашма!» (Ал-исро сураси, 36)
3-»Одамлардан илмсиз равишда Аллоҳ ҳақида талашиб тортишадиганлар ва ҳар бир ўзбошимча шайтонга эргашадиганлар бор». (Ҳаж сураси, 3)
4-»Аллоҳнинг оятлари ҳақида ўзларига ҳужжат келмасдан туриб талашиб-тортишганларга Аллоҳнинг ҳузурида ва иймон келтирганлар ҳузурида катта ёмон кўришлик бордир». (Ғофир сураси, 35)

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri