Ойдаги даъват Принтер учун
08.07.2009 й.
www.islom.uz

1969 йилнинг 16 июни. Соат 9:31.
Флориданинг иссиқ ва дим ҳавосига қарамасдан, 55 ўлкадан 3 минг 493 мухбир ва 1 милёнга яқин инсон бир неча километр узоқликдаги зариф бир фазо кемасининг учишини кутяптилар. Лекин қизиқувчилар фақат булардангина иборат эмас ва ер юзининг турли бурчагидаги 100 милёнларча инсонларнинг диққат-эътибори кемага қаратилган эди.

Бунчалик катта ҳаяжонга сабаб бўлган ва балки дунё яратилганидан бери энг кўп қизиқиш уйғотган бу ҳодисанинг сири нимада экан? Бу сўроқнинг жавобини астронавтларнинг устози сифатида танилган Вернхер Ван Броундан эшитайлик:
— Шу пайтгача Ойга томон қилган инсонсиз учиришларимиз бизга бир мунча маълумотларни берган эди. Фақат Нейл Армстронгнинг ойдаги илк қадамлари инсонликнинг юксалишида янги поғоналарни очади ва ташкил этади.
Ҳа, инсон ўғли ҳаёт бешиги бўлган бу заминдан айрилиб, биринчи марта бошқа бир заминга оёқ босиш арафасида эди.

Соат 9:32.
"Аполло-II"нинг кучли сатурн моторларидан гуриллаб чиққан олов ва тутунлар ойга биринчи марта оёқ босажак автронавтларнинг (Нейл Армстронг, Эдвинг Олдринг ва Мишел Коллинс) кемасини Ер орбитасидан олиб чиқди.
"Аполло-II" кўтарилишидан роппа-роса 102 соат 47 дақиқа кейин Ойга юмшоққина қўнди ва Нейл Армстронг тўққиз поғонадан иборат зинапоядан тушиб, Ойга биринчи маротаба қадам қўйиш шарафига муяссар бўлди...
Фақат, Армстронгнинг 14 йилдан кейин етишадиган нуқтаси унинг ўзига Ойга чиқиб қозонган шарафдан бир неча бор юқори даражадаги шарафни берди.
Ҳа, орадан 14 йил ўтиб, 1983 йилнинг феврал ойи келди. Армстронг бир конференси боис ҳаётида илк даъфа бир Ислом ўлкасига - Мисрга келган эди.
Конференция ниҳоясига етаётган бир пайтда Армстронгнинг турган жойида ранги оқариб, ғалати бир аҳволга тушиб қолганининг гувоҳи бўлишади. Деразалардан ичкарига эшитилаётган овозни Армстронг жон қулоғи билан эшитар эди. Бир пайт бирдан Армстронг қаттиқ сесканди, талвасага тушиб: "Бу қанақа мусиқа?!" деб ҳайқирди.
Мисрликлар кулгидан ўзларини зўрға тутиб олдилар. Кейин жавоб бердилар: "Бу мусиқа эмас. азон... черков қўнғироқлари каби бу жомеънинг азони. Аллоҳнинг қудратини коинотга эълон қилган ва бизларни қутулишга чақираётган илоҳий даъват".
Шундан сўнг Армстронг айтган гаплар вужудларни сескантириб юборди:
— Бу Овоз... Ойга илк қадам қўйганимда эшитганим ва мени сескантирган овоз-ку! Аввал қулоқларимнинг ғувуллаганини сезганман, лекин бу овозни такрор эшитиб, ҳузур қилганман...
Бутун зални жимлик ютган, ҳамма ҳайратдан лол бўлиб, ташқаридан келаётган азоннинг сўнгги сўзларини эшитишар эди. Бир оз ўтиб Армстронг ранги бўздек оқарган бир алфозда зўрға тилга кирди:
— Аллоҳим... мен Сени Ерда, яъни, бошимда эмас, Ойда топдим!..
У уч-тўрт дақиқа жим қолди, бу ҳаяжон ўлароқ унинг оғзидан қуйидаги сўзлар учди:
— Мен Ойга "бисмиллоҳсиз" оёқ қўйган эканман, энди "бисмиллоҳ" дейман ва бундан сўнг мен ҳам мусулмонларданман.
Ҳа, Ойга кўтарилиб, унга илк бора қадам босган Армстронг мана шу воқеа сабабидан ҳаётидаги маънавий юксалишнинг илк қадамларини ҳам қўйган эди.

ОЙДА

1969 йил 20 июл.
Ойга қадам қўйган инсон ушбу сўзларини бутун дунёга эшиттирди: "Бургут Ойга қўнди!"
"Аполло-II" гуруҳидагилар - Олдринг, Коллинс, Армстронг кучли ишончли бир христиан (насроний) эдилар. Кутилмаганда улар Ойда ғалати бир "жисм" кўриб қолдилар. Ўша пайтдаги ҳамма гаплар лентага ёзиб олинаётган эди. Астронавтларнинг "ғалати жисм" ҳақидаги сўзлари лентага
Астронавт Олдринг: "Очиқ китоб шаклидаги бир нарса бор бу ерда. Роса турғунликлар денгизининг устида".
Астронавт Армстронг: "Икки халқа каби, тўғрироғи, бир китобга ўхшайди".
Астронавт Коллинс: "Секстантнинг. мурватини ўзгартирганимда аниқ китоб шакли эканлиги янада яққол кўриняпти".
Ер назорати: "Нималар деяпсизлар ўзи, Ойда китоб нима қилади?"
Овозлар лентага қайд этиларди. Эртаси куни китоб йўқ бўлиб қолган, аммо энди ташқи бир иллат радиони тўхтовсиз равишда банд қиларди. Ёнғинни ўчириш машинасининг сигналига ўхшаган бир овоз келарди.
Коллинс: "Ер, мени эшитяпсизми, шу овозни тезда йўқотинг, (бўлмаса) қулоқларим том битаёзди".,
Ер: "Бу овоз биздан эмас, бошқа бир жойдан. У ерда сиздан ташқари бирор бир кеманинг йўқ эканлигига аминмисиз".
Армстронг: "Энди эса мусиқа бошланди. Ер, шу шовқинларни йўқотасизми, йўқми?"
Ер: "Бизда ҳамма нарса рисоладагидай ишлаб турибди. Мусиқа овози сизлардан келяпти".
Олдринг: "Ҳеч келишолмаймиз шекилли. Ахир, бу мусиқа сизлардан келяптику!"
Эртасига Армстронг Ойга қадам қўйди. "Бургут қўнди!" дерди у ҳаяжон билан. Ҳа, бунда биринчи марта инсон Ойда юрарди. Бирдан яна ўша сигналга ўхшаган овоз келди. Аммо бу сафар (лентага ёзилиб) шу сўзлар эшитилди:

«РОББИ-АЛ АРДЗ-ДИНИ ИНДА ҲУ-ИЗА-КУН-АЛИЙМ».

Ер: "Эй, ким гапиряпти?"
Бу пайтда Армстронг Ойда юрарди. Тагин мусиқасимон овоз келабошлади:

«АШҲАДУ АЛЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ»

(Гувоҳлик бераманки, бир Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир.)
Ер: "Яна ўша учар объектларми? Ҳалиги мусиқанинг сўзлари қанақа эди?"
Коллинс: "Ашан маҳатма росамбалла..." дегандай бўлди. Бу ҳиндчага ўхшайди..."
Армстронг: "Мен уни (юқоридаги арабча калимани - муҳ.) охиригача эшитдим. Юракка ҳузур беряпти. менимча Африқо радиоларидан бири..."
Олдринг: "Фрекансни ўзгартирдим, яна айнан ўша овоз. Бу овоз Ойдан келяпти. Радио тўлқини эмас. Ишониш қийин бир нарса".
Ер: "Ақлдан оздингизми? Ҳавосиз жойда овоз нима қил-син?"
Коллинс: "Нима бўлмаса? Учувчи объектларми?"
Армстронг: "Китоб шаклидаги учар объектлар бўладими?"
Ер: "Номаълум бир хасталик. Фазодаги бирор тўлқинми-кин? Бу овозлар, китоб, оҳанг бир хаёл бўлса керак?"
Армстронг: "Хаёлни камера суратга олодадими? Хаёлот бир овоз бўлиб магнит лентасига ёзиладими?"
Ер: "Хўп, лекин ҳавосиз бўшлиқда овоз тарқаладими?.."
Орадан маълум вақт ўтиб астронавтлар Ерга қайтиб ту-шишди. Кассеталар яна бир марта эшитилди, эшиттирилди. Бу борада NАSАда масъул котиб вазифасида ишлаётган Ал-Баз билан маслаҳат қилинди. Бу катта олим Ойда эшитилган "мусиқа" сўзларнинг арабча муборак бир жумла эканлигини маълум қилди.
Сал кейинроқ айни жумлани "Аполло-16" кемасининг астронавти Ворден ҳам эшитди. Аслида, ҳеч кимнинг кўнгли тўлмаган эди. Бироқ барибир нима бўлганда ҳам улар имкон борича бу янгиликни олам аҳлидан сир тутдилар.

* * *

БИР ХОТИРА

Нейл Армстронгнинг ҳаммани ҳайрон қолдирган Ой можаросини ва бутун дунёда шов-шув уйғотишга сабаб бўлган таассуротларини яхши эслаймиз. Бу воқеадан бир қанча вақт ўтгач, астронавтнинг кўрганлари ва айтган гапларини инкор этишга уринган баъзи кишиларга жавоб тарзида ушбу хотирамни сизларга баён қилиб беришни ўз вазифам деб билдим.
Менинг учун бутунлай бошқа қиймат ва аҳамият касб этган бу хотира "Аполло-II"нинг Ойга сафари давомида Истамбулда содир бўлган эди.
Ўша куни энг яқин дўстимни кўргани борган эдим. Ойга инсоннинг қадам босиши ҳақиқатга айланаётган кунлар эди ўшанда. Бу ҳақдаги телекўрсатувни бирга томоша қилаётган эдик. Армстронгнинг фазо кемаси зиналаридан тушиб, Ойга қадам қўйганлигини ва унинг илк қадамларини ҳайронлик билан кузатарканмиз, бирдан дўстим:
— Эшитяпсанми, Ойда азон эшитиляпти, - деди ҳаяжон билан.
Мен эшитмаганимни айтиб, қайта телевизорни томоша қилавердим. Ва мен ўн йил давомида бу воқеа ҳақида ҳеч кимга оғиз очмасликка ҳаракат қилдим.
1983 йилда кутилмаган бир хабар дунёда бомба каби портлади. Армстронг бир саёҳат давомида эшитган азон овозини Ойга қадам босган онда ҳам эшитганлигини эътироф этди. Мен эса, бу хабарни эшитиб, ўн йил олдин дўстимнинг уйида юз берган воқеа мобайнидаги гапларни эслаб, вужудим титраб кетди...
Орадан яна бир йил ўтди. Ва ким эканлиги номаълум бир киши Армстронгнинг қотиби "қиёфаси"да воқеани ёлғонга чиқаришга ҳаракат қилди, аммо охир-оқибатда унинг саъй-ҳаракатлари бекорга кетди. Ойда юз берган воқеа айни ҳақиқат эканлиги аён бўлди. Чунки "Аполло-II"нинг саёҳати давомида фазо кемаси билан Ер стансияси орасидаги барча гапларни магнит тасмасига ёзиб олган бир суриялик NАSА масъули лентага қайд этилган суҳбатни оммага қўйиб эшиттирди ва изоҳлаб берди. (Сиз у лентадаги гап-сўзларни юқорида ўқидингиз.)
Дунёнинг бир неча нашрларида ҳам эълон қилинган бу суҳбатлар Армстронгнинг барча гаплари ҳақиқат эканлигини яна бир бор исботлайди.

Доктор Холиқ НУРБОҚИЙ

"Илоҳий мўъжизалар" китобидан

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz