Қуръоннинг ҳаммаси тавҳид ҳақидадир Принтер учун
15.07.2009 й.
www.islom.uz

Хулоса қилиб айтганда, Қуръоннинг ҳаммаси тавҳид ҳақида, унинг аҳлининг ҳуқуқлари, мадҳлари ва ширкнинг мазаммати ва унинг аҳлининг жазоси ва оқибатлари ҳақидадир.

«Алҳамду лиллаҳи Роббил оламийн»–Оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин–тавҳиддир.
«Эҳдинас сиротал мустақийм»–Бизни тўғри йўлга ҳидоят қилгин–ҳам тавҳид бўлиб, тавҳид йўлига ҳидоят қилиш сўровини ўз ичига олгандир.
«Сироталлазина анамта алайҳим»–Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига–тавҳидчилар йўлининг баёнидир.
«Ғайрил мағзуби алайҳим валаззоллин»–«Ғазабга дучор қилинмаган ва залолатга кетмаганлардан»–тавҳидни саркашлик, жаҳолат ва бузғунчилик ила тарк этиб кетганларнинг йўлини манъ қилишдир.
Шунингдек, Суннати набавия ҳам Қуръон далолат қилган нарсаларни баён ва тақрир этиб келгандир.
Роббимиз бизни дийнимиз усулларида фалончининг фикрига, фистончининг завқига муҳтож қилмаган. Шунинг учун ҳам, Қуръон ва Суннатга хилоф қилганларнинг изтиробга ва ихтилофларга тушиб юрганларини кўрамиз.
Чунки, Аллоҳ таолонинг Ўзи:
«Бугунги кунда сизнинг дийнингизни мукаммал қилдим ва сизга Ўз неъматимни батамом қилдим ва Исломни сизга дийн деб, рози бўлдим» («Моида» сураси, 3-оят), деб қўйган.
Бас, биз дийннинг мукаммаллигида Қуръон ва Суннатдан ташқари нарсага муҳтож бўлмаймиз.
Шунинг учун ҳам, имом ат-Тоҳовий:
«Бу ҳақда ўз фикримиз ила таъвийл қилишга киришмаймиз, ҳавойи нафсимиз ортидан кетмаймиз. Чунки, ўз дийнида фақат Аллоҳга ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга таслим бўлганларгина саломат бўлганлар», деган. («Шарҳул Фиқҳил Акбар» 15-, 16-саҳифалар.)

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri