Оёғи уюшган киши нима дейди Принтер учун
08.08.2009 й.

Абдурроҳман ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ибн Умарнинг оёғи уюшиб қолди. Шунда бир киши унга:
«Ўзингга энг маҳбуб кишининг исмини айт», деди.
«Муҳаммад!» деди
».

Шарҳ: Маълумки, оёқ уюшганда қон томирда оқиши қайинлашгани туфайли жуда ҳам ноқулай ҳолат пайдо бўлади. Одамнинг юриши қийинлашади.
Ўшандай пайтда оёғи уюшган одам ўзи яхши кўрган одамнинг исмини зикр қилиши тавсия қилинмоқда.
Мана шу нарса – инсоннинг қалби ўзига энг маҳбуб кишининг исмини айтиб, уни эслаб, сурурга тўлса, оёқнинг уюшганининг ёзилишига ёрдам берар экан. Чунки маҳбубнинг зикри қалбни ҳаракатга солади ва қон юришиб кетади.
Бу ривоятда Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган чексиз муҳаббатлари ҳам ўз ифодасини топган.

"Ал-адаб ал-муфрад" китобининг шарҳи (учинчи жуз)

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz