Одамларнинг насабига тил теккизиш Принтер учун
07.10.2009 й.
islom.uz

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки нарса бор. Умматим уларни тарк қилмайди. Бири ўлганга йиғлаш, иккинчиси насабга тил текказиш», дедилар».
Шарҳ: Бу икки салбий нарсадан қўрқиш керак. Булар жуда ҳам ёмон нарсалар.
Ўлганда айтиб йиғлаш мутлақо мумкин эмас. Бу ишни қилиш Алло таолонинг қазои қадарини тан олмаслик дея баҳоланади. Пайғамабримиз алайҳиссалом ўлганга айтиб йиғлашдан кўпгина ҳадисларида қайтарганлар. Бу ношаръий ишдан нафақат йиғлаган шахс балки, ўлган ҳам зиён кўришини таъкидлаб айтганлар.
Шунингдек, одамларнинг насабига тил текказиб, бу ҳаромдан бўлган, бу зинодан бўлган, бу фалон бўлган, бу пистон бўлган, деган гапларни зинҳор-базинҳор айтмаслик керак экан. Бу ношаръий ишни қилган одам ҳам катта гуноҳ қилган бўлади. Чунки бировнинг насабига тил теккизиш унинг наслига зино аралашганини даъво қиилш демакдир. Албатта, бу нарса мусулмонларда жуда ҳам оғир мусибат ҳисобланади.
Ҳадиси шарифнинг умумий маъносидан бу икки нобақбул ишга одамлар кўпроқ мубтало бўлишлари аён бўлиб турибди. Шунинг учун улардан алоҳида эҳтиёт бўлишимиз лозим бўлади.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri