Биродари учун ўрнидан туриш Принтер учун
07.10.2009 й.
islom.uz

Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«(У Каъбнинг кўзи ожиз бўлиб қолганда еталайдиган ўғли эди).
Каъб ибн Моликнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Табук ғазотига бормай қолиб кетгани ва Аллоҳ тавбасини қабул қилгани ҳақида қуйидагиларни айтганини эшитдим:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бомдод намозини ўқиб бўлганларидан сўнг Аллоҳ бизнинг тавбамизни қабул қилганини эълон қилдилар. Бас, одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, мени тавба ила табриклай бошлашди. Улар «Аллоҳ тавбангни қабул қилгани муборак бўлсин», дейишар эди.
Мен масжидга кирсам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам атрофларида одамлар билан ўтиришган экан. Шунда Толҳа ибн Убайдуллоҳ мен томон тезлаб юриб келиб, қўлимдан олиб, табриклади. Аллоҳга қасамки, муҳожирлардан ундан бошқа ҳеч ким ўрнидан турмади. Толҳанинг бу ишини унутмайман
».

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳунинг ўринларидан туриб Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳуни кутиб олишларидан биродари тшқаридан келганда ўрнидан туриб кутиб олиш борлиги чиқади.
Тафсир, тарих ва ҳадис китобларимизда келтирилган ривоятларда Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳу шундай ҳикоя қиладилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилган ғазотлардан бирортасидан ҳам қолмаган эдим. Фақат Табук ғазотига иштирок этмадим. Яна айтиш керакки, Бадр ғазотига ҳам чиқмаган эдим. Аммо Бадрга чиқмаганлардан бирор киши итоб қилинмаган. Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва мусулмонлар Қурайшда бошқани кўзлаб чиқишган эдилару, лекин Аллоҳ улар билан душманни кутилмаганда тўқнаштирди.
Ақаба кечасида Ислом учун аҳдлашилганда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. Гарчи Бадр одамлар ичида кўп зикр қилинадиган ва машҳурроқ бўлса ҳам, мен бу ишни Бадрга алмаштирмайман.
Аммо Табук урушига келсак, мен ўша ғазотдан ортда қолган чоғимдагидек кучли ва имкониятли бўлмаганман. Аллоҳга қасамки, ўша ғазотгача ҳеч қачон иккита уловим бўлган эмас. Ўшанда иккита уловим бор эди.
Одатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор ғазотга борадиган бўлсалар, сиртдан бошқа томонга кетаётган қилиб кўрсатар эдилар. Лекин бу сафар ундай қилмадилар. Ғазотга қаттиқ иссиқ пайтида чиқдилар. Сафар узоқ, душман кўп эди. Мусулмонлар тўлиқ тайёр бўлишлари учун ҳамма нарсани очиқ-ойдин қилдилар. Қаёққа кетаётганларини ҳам очиқ айтдилар.
Мусулмонлар кўп эди. Уларни биров рўйхатга ҳам олмас эди. Агар бирор одам бормай қолмоқчи бўлса, Аллоҳдан ваҳий тушмаса, ҳеч ким билмай махфий қолиб кетадиган даражада эди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғазотга чиққанларида роса мева пишган, салқин жойларни одам хоҳлайдиган пайт эди. Мен ўшандай нарсаларни яхши кўрардим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у киши билан бирга мусулмонлар ғазотга тайёргарлик кўра бошладилар.
Мен ҳам улар билан тайёргарлик кўрмоқчи бўлар эдим, аммо ҳеч нарса қилмасдим. Ўзимга ўзим: «Агар хоҳласам бир пасда қиламан», дер эдим. Расулуллоҳ ва мусулмонлар йўлга тушганларида ҳам мен қимирламадим. Улар кетганларидан сўнг ҳам мен иккиланар эдим. Орқаларидан етиб оларман, дердим.
Кошки, шундай қилган бўлсам. Бироқ бу менга насиб этмади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам изиларидан одамларнинг орасига борсам, ўзимга ўзим мунофиқ ёки узрли одамга ўхшаб кўринавердим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табукка етиб боргунларича мени ёдга олмадилар. Табукда одамлар ичида ўтирганларида:
«Каъб ибн Молик нима қилди?» дедилар.
Бани Салама қабиласидан бир киши:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, уни икки чопони ва ёнбошига қараши тутиб қолди», деди.
Шунда ҳалиги одамга Муоз ибн Жабал:
«Яхши гап айтмадинг», деди ва «Эй, Аллоҳнинг Расули, уни фақат яхшилигини биламиз, холос», дейишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам индамадилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Табукдан қайтиб келаётгани хабарини эшитгач, мени ғам босди. Ёлғон гапиришни ўйлай бошладим. «Эртага у кишининг ғазабидан қандай қутуламан», дер эдим. Ҳар бир фикрли одамнинг олдига бориб бу ҳақда маслаҳат сўрар эдим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етиб келдилар. Сафардан қайтганда қиладиган одатлари бўйича, биринчи масжидга кирдилар, икки ракъат намоз ўқидилар. Сўнгра ўтириб одамлар билан сўрашишни бошладилар. Ғазотга бормай қолганлар келиб у кишига узр айтиб, қасам ича бошладилар. Саксондан кўпроқ одам эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг сиртдан айтган узрларини, байъатларини қабул қилдилар, улар учун истиғфор айтдилар ва ичларидагини Аллоҳга ҳавола этдилар.
Навбат менга келди. У кишига салом бервудим, захарханда жилмайдилар ва:
«Бу ёққа кел!» дедилар.
Юриб бориб олдиларига ўтирдим. У киши менга:
«Сени нима олиб қолди. Улов сотиб олган эдинг-ку?» дедилар. Мен:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга қасамки, агар сиздан бошқа бирорта аҳли дунё қаршисида ўтирганимда, узр айтиб унинг ғазабидан қутулиб кетар эдим. Худо менга тортишиш қобилиятини берган. Лекин Аллоҳга қасамки, агар бугун ёлғон гапириб сизни рози қилсам, албатта, Аллоҳ мени сизнинг ғазабингизга дучор этади. Агар ростини айтсам, мендан хафа бўласиз. Нима бўлса ҳам Аллоҳдан кўрдим. Аллоҳга қасамки, менинг узрим йўқ эди. Аллоҳга қасамки, сиздан ортда қолган чоғимдек, ҳеч қачон кучли ва имкониятли бўлмаган эдим», дедим.
Расулуллоҳ алайҳиссалом:
«Аммо манави, рост гапирди. Тур, Аллоҳ ҳақингда ҳукм қилгунча кут», дедилар.
Туриб кетдим. Бани Салама қабиласи одамлари шошиб ортимдан етиб келдилар ва:
«Аллоҳга қасамки, бундан олдин ҳеч гуноҳ қилганингни билмаган эдик. Бошқа ортда қолганлар каби узр айтишдан ҳам ожиз бўлдинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гуноҳинг учун истиғфор айтсалар кифоя қилар эди», дейишди.
Аллоҳга қасамки, улар мени шунчалик айблашдики, ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб ўзимни ёлғончи қилсаммикин, деб ҳам қолдим. Сўнгра уларга:
«Бирорта одам менга ўхшаган гап айтдими?» дедим. Улар:
«Ҳа. Яна икки киши сен айтган гапларни айтди ва уларга ҳам сенга айтилган гаплар айтилди», дедилар. Мен:
«Улар кимлар?» дедим. Улар:
«Мирора ибн Робиъ ва Ҳилол ибн Умаййа ал-Воқифий», дейишди.
Менга Бадрда иштирок этган икки аҳли солиҳ улардан ўрнак олиб юрадиган кишиларни зикр қилишди. Икковларини айтишгандан сўнг йўлимда кетавердим.
Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ортда қолганлардан биз учовмизга одамларнинг гапиришини ман қилдилар. Одамлар биздан четландилар. Ҳатто менга ер ҳам ўзини олиб қочаётгандек кўриниб қолди. Ер мен танийдиган ерга ўхшамас эди. Шу ҳолда эллик кун ўтди.
Иккала шеригим уйларидан чиқмай ўтирар эдилар. Мен уларнинг ичида кучли ва қувватлиси эдим. Бориб мусулмонлар билан бирга намоз ўқирдим, бозорларни айланардим. Аммо ҳеч ким менга гапирмас эди.
Намоз ўқиб бўлиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирган жойларига келиб, у кишига салом берар эдим. Ўзимча: «Алик олиб, лабларини қимирлатдиларми ёки йўқми?» дер эдим. Имкони борича у кишига яқин жойда намоз ўқир ва ўғринча назар солар эдим.
Намоз ўқисам, менга қарар, У кишига қарасам, кўзларини олиб қочар эдилар. Мусулмонларнинг мендан ўзини олиб қочишлари чўзилиб кетгандан сўнг, амакиваччам ва энг севган одамим Абу Қатоданинг уйига бордим. Унга салом бердим, алик олмади. Унга:
«Эй, Абу Қатода, Аллоҳ ҳаққи айтчи, менинг Аллоҳ ва Расулини севишимни биласанми?» дедим.
У индамади. Унга яна ўша гапларимни такрорладим. У индамади. Яна қайтадан мурожаат қилдим. У:
«Аллоҳ ва Расули билади», деди.
Икки кўзимдан ёшим қуйилиб ортимга қайтдим.
Бир куни Мадинанинг бозорида юрсам, таом сотиш учун келган кишилардан бири одамларга:
«Менга Каъб ибн Моликни ким кўрсатиб қўяди?» демоқда.
Одамлар унга мени ишора ила кўрсатиша бошлади. У олдимга келиб, Ғассон подшоҳининг мактубини берди. Ўқиш, ёзишни билар эдим.
Очиб ўқисам: «Бизга соҳибинг сенга жафо қилгани хабари етиб келди. Аллоҳ сени хорлик ва зоелик диёрида қўймасин. Бизнинг ҳузуримизга кел, сенга яхшилик қиламиз», деб ёзилган эди.
Мактубни ўқиб бўлиб: «Бу ҳам бир бало–синов», дедим ва уни олиб бориб тандирга солдим. Эллик кундан қирқ кун ўтгандан сўнг Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам вакили келиб:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сенга хотинингдан четда бўлишни амр қилдилар», деди. Мен:
«Талоқ қилайми? Нима қилай?» дедим. У:
«Йўқ, ундан четда бўл, яқинлашма», деди. Икки шеригимга ҳам худди шундай амр бўлди. Мен хотинимга:
«То Аллоҳ бу ишда ўз ҳукмини чиқаргунча қариндошларингиникига бориб тур», дедим.
Ҳилол ибн Умаййанинг хотини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй, Аллоҳнинг Расули! Ҳилол қартайиб қолган чол. Унинг хизматчиси йўқ. Унга хизмат қилиб турсам, сизга ёқмайдими?» деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Йўқ. Лекин сенга яқинлашмасин», дедилар. Аёл:
«Аллоҳга қасамки, унинг бор нарсага ҳаракати йўқ ва Аллоҳга қасамки, сизнинг амрингиз бўлган кунидан бери йиғлайди», деди. Баъзи қариндошларим:
«Расулуллоҳдан соллаллоҳу алайҳи васаллам хотининг ҳақида изн сўрасанг-чи, Ҳилол ибн Умаййанинг хотинига унинг хизматини қилишга изн бердилар», дейишди. Мен:
«Аллоҳга қасамки, мен у ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан изн сўрамайман, изн сўрасам нима дейишларини ҳам билмайман, ёш одам бўлсам», дедим.
Яна ўн кун ўтказдик. Бизга гапириш ман қилинганига эллик кун тўлди. Эллигинчи кеча бомдод намозини уйларимиздан бирининг устида ўқидим. Аллоҳ бизни зикр қилган ҳолдек, ўзимча юрагим сиқилиб, кенг ер тор кўриниб ўтирган эдим. Салъ тоғи устидан бир одамнинг баланд овоз билан:
«Эй, Каъб ибн Молик! Хушнуд бўлавер!!!» деб қичқираётганини эшитдим ва дарҳол саждага йиқилдим. Кумойиш келганини билдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозини ўқиганларидан кейин Аллоҳ бизнинг тавбамизни қабул қилганини эълон этган эдилар. Одамлар бизга хушхабар келтира бошладилар.
Шерикларим томон ҳам хушхабарчилар кетдилар. Бир одам мен томон от чоптирган, бири пиёда югурган эди. Пиёда юрган тоққа чиқиб бақирган ва унинг овози отдан олдин етиб келган эди. Овозини эшитган одам олдимга етиб келганида кийимимни ечиб, суюнчисига унга кийгиздим. Аллоҳга қасамки, ўзи ўша вақтда бошқа нарсам ҳам йўқ эди. Бировдан кийим қарзга олиб кийдим-да Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томон югурдим. Одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, тавбам қабул бўлгани билан табриклашар ва:
«Аллоҳ сенинг тавбангни қабул этгани муборак бўлсин!» дейишар эди. Масжидга кирсам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирибдилар, атрофларида одамлар. Толҳа ибн Убайдуллоҳ туриб, шошилиб келиб, қўлимни олди ва тарбиклади. Аллоҳга қасамки, муҳожирлардан ундан бошқа турмади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берган эдим, у киши хурсандликдан юзлари чарақлаб:
«Онанг сени туққандан бери қувончли кунингни, хурсандчилигини қилавер», дедилар. Мен:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, сизнинг тарафингизданми ёки Аллоҳнинг тарафиданми?» дедим. У киши:
«Йўқ! Аллоҳнинг томонидан», дедилар. Одатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хурсанд бўлсалар, юзлари худди ойнинг парчасидек нурли бўлиб кетар эди. Биз буни яхши билар эдик. У кишининг олдиларига ўтирганимдан сўнг:
«Эй, Аллоҳнинг Расули! Тавбам учун молимдан Аллоҳ ва Унинг Расулига садақа чиқарсам», дедим. У киши:
«Молингдан баъзисини ўзинг учун олиб қолганинг ўзингга яхши», дедилар. Мен:
«Хайбардан теккан улушимни олиб қоламан. Эй, Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ менга ростгўйлик туфайли нажот берди. Модомики, боқий эканман, рост сўзламоғим ҳам тавбамдандир», дедим. Аллоҳга қасамки, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўшани айтганимдан бери, мусулмонлардан ҳеч кимни тўғри сўзликда мени синагандек кузатмаган бўлса керак. Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўша гапни гапирганимдан ҳозирги кунгача ҳеч ёлғон сўзламадим. Аллоҳ мени бундан буён ҳам Ўзи муҳофаза қилишига умид қиламан. Сўнг Аллоҳ таоло:
«Ва ортда қолган уч кишига ҳам. Уларга кенг ер тор бўлиб, юраклари сиқилиб, Аллоҳдан қочиб, ўзгага бориб бўлмаслигига ишонганларидан сўнг тавба қилишлари учун тавба эшигини очди» оятини нозил қилди». («Тафсири ҳилол»дан)

Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Албатта, бир одамлар Саъд ибн Муознинг ҳукмига тушдилар. У зот унга одам юбордилар. У эшакка миниб, келди. У масжидга яқинлашганида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Яхшиларингизнинг ёки саййидларингиз олдига боринглар!» дедилар. Сўнгра:
«Эй Саъд! Мана булар сенинг ҳукмингга рози бўлдилар», дедилар. Бас, Саъд:
«Мен ҳукм қиламанки, уларнинг жангчилари ўлдирилсин. Зурриётлари асир олинсин!» деди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳнинг ҳукми ила ҳукм қилдинг ёки подшоҳнинг ҳукми ила ҳукм қилдинг», дедилар
».
Шарҳ: Ҳадиснинг ушбу бобга тегишли жойи шуки, ҳазрати Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу келганларида одамлар у кишини ўринларидан туриб, кутиб олганлар.
Бу ҳодиса Бани Қурайза ғазотида бўлиб ўтган. Унинг тафсилоти қуйидагича:
«Кофирлар аҳзобига ёрдам берган аҳли китоблар яҳудийлар бўлди. Яна ҳам аниқроғи, яҳудийларнинг Бани Қурайза қабиласи бўлди.
Энг оғир вазиятда Бани Қурайза яҳудийлари Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам билан тузган аҳдларини бузиб, душман томонга ўтиб олишлари мушрикларнинг ҳужумидан ҳам хавфли эди.
Шунинг учун бу совуқ хабарни эшитишлари билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ ташвишга тушдилар. Чунки яҳудийлар шаҳар ичида мусулмонлар билан бирга яшар эди.
Хабарни эшитишлари билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам араблардан Авс қабиласининг бошлиғи Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳуни, Хазраж қабиласи бошлиғи Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳуни, шунингдек, Абдуллоҳ ибн Равоҳа розияллоҳу анҳу ва Ҳавват ибн Зубайр розияллоҳу анҳуларни яҳудийлар томон юбордилар. Уларга:
«Бориб қаранглар-чи, анави қавм ҳақида бизга етган нарса ростми ёки йўқми? Агар рост бўлса, менга бир ишора қилиб қўйинглар, одамларнинг ҳафсаласини пир қилманглар. Агар биз билан ўзлари орасидаги аҳдга вафо қилиб турган бўлсалар, одамларнинг ичида баралла айтинглар», дедилар.
Улар чиқиб, Бани Қурайза олдига бордилар ва ўзларига етган хабардан ҳам баттар ҳолга дуч келдилар.
Яҳудийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шаънларига бўҳтон гаплар айтишарди:
«Расулуллоҳ ким бўлибди? Биз билан Муҳаммад ўртасида аҳд ҳам йўқ, паймон ҳам йўқ», дер эдилар.
Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу тоқат қила олмай, улар билан сўкишиб кетди. Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу:
«Улар билан сўкишишни қўй. Орага сўкишишдан каттароқ нарса тушди», деди.
Қайтиб бориб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ишора билан иш қандай эканини етказдилар.
Ана шунда вазият яна ҳам жиддийлашди. Хавф-хатар яна ҳам кучайди. Мусулмонлар икки ўт орасида қолдилар. Бундай нозик пайтда мунофиқлар ҳам бош кўтариб қолишди.
Аммо Аллоҳ таоло Пайғамбарини ва мўмин бандаларини қўллаб-қувватлади. Уларга зафарни ёр этди. Кофир ҳизблари ноумид бўлиб, келган томонларига қараб кетдилар. Улар бор имкониятларини ишга солиб, ҳамма арабларни тўплаб келсалар ҳам, бирор нарса қила олмадилар. Улар Расулуллоҳга ва мусулмонларга зарар етказа олмасликларига ишондилар, умидлари узилиб, ортга қайтдилар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ мусулмонлар эса, Мадинага музаффар бўлиб қайтдилар. Одамлар қуролларини қўйиб, ҳордиқ чиқара бошладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Умму Салама онамизнинг ҳужраларида ғазотдаги чанг-кирлардан покланиш учун ғусл қилаётган эдилар, ҳузурларига Жаброил алайҳиссалом келиб:
«Қуролни қўйдингми, Эй, Аллоҳнинг Расули?» деди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳа», дедилар.
«Лекин фаришталар қуролларини қўйганлари йўқ. Ҳозир душманни қувишдан қайтаётган пайтим. Аллоҳ таборака ва таоло Бани Қурайза томон юришингни буюради», деди Жаброил алайҳиссалом.
Бани Қурайза Мадинадан бир неча масофа четроқда яшар эди.
Пешин вақти эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб одамларга:
«Ҳамма асрни Бани Қурайзадан бошқа жойда ўқимасин», дедилар.
Одамлар йўлга тушдилар. Улар йўлда кетар эканлар, намоз вақти бўлди. Баъзилар, Пайғамбаримиз ҳалиги гапни тез юришни кўзлаб айтдилар, деб намозни ўқиб олдилар. Қолганлар эса, Бани Қурайзада ўқиймиз, деб ўқимадилар. Аммо биров бировни айбламади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага Абдуллоҳ ибн Умму Мактумни ноиб қилиб қолдирдилар. Байроқни Али ибн Толиб розияллоҳу анҳуга бериб, йўлга тушдилар. Бани Қурайзанинг қўрғонларига етиб борганларида:
«Эй, маймунларнинг биродарлари! Аллоҳ сизларни хор қилиб, устингизга ғазабини туширдими?!» дедилар.
«Эй, Абул Қосим! Жоҳил бўлмаганмисан», дейишди улар:.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам лашкарлари билан бориб, Бани Қурайзанинг қудуқларидан бирининг атрофига жойлашдилар.
Бани қурайзаликлар қўрғонлари ичига беркиниб олиб, урушга чиқмадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни қамал қилдилар. Қамал йигирма беш кун давом этди.
Бани қурайзаликлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ишда жиддий турганларини, уларни ўз ҳолларига ташлаб кетмасликларини англаб етиб, ўзаро маслаҳат қила бошлашди. Улар ичида аҳдлашган бошқа қабила вакили Каъб ибн Асад исмли киши ҳам бор эди. Ўша Каъб ибн Асад уларга масалани ҳал қилишнинг уч йўлини таклиф этди:
Биринчиси, мусулмон бўлиш. Бани Қурайза бу таклифни қабул қилмади.
Иккинчиси, уруш қилиш. Бани Қурайза бу таклифни ҳам рад этди.
Учинчиси, шанба куни тўсатдан ҳужум қилиш. Эҳтимол, Муҳаммад ва унинг шериклари буни кутмаслар. Бани Қурайза бу таклифга ҳам кўнмади.
Охири улар таслим бўлишга келишишди. Лекин бунинг натижаси нима бўлишини ҳеч ким билмас эди. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга одам йўллаб, Абу Лубоба бизнинг олдимизга келсин, дейишди. Абу Лубоба розияллоҳу анҳу уларнинг олдига борганида, эркак-аёл, болалар уни ўраб олиб, дод-вой қилиб, арз эта бошлашди. Абу Лубобанинг раҳми келди. Улар:
«Сенингча, Муҳаммаднинг ҳукмига ўзимизни топширсак, маъқулми?» дейишганида, у киши:
«Ҳа», деди-да, қўлини томоғи тагидан ўтказиб, ҳамманг сўйиласан, деган ишорани қилди. Лекин шу лаҳзада, Расулуллоҳга хиёнат қилдим, деб афсусланди. Сўнг бирдан ўзини тутиб, тўғри масжидга кирди ва ўзини масжиднинг устунларидан бирига боғлаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени кечирмагунларича шу ҳолда туравераман, деди.
Бани Қурайзаликлар ўзларини Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳунинг ҳукмига топширишга қарор қилдилар. Саъд ибн Муоз ва у кишининг қабиласи Авс Бани қурайзаликлар билан аҳдлашишган эди.
Улар Абдуллоҳ ибн Убай Бани Қайниқоъга яхшилик қилиб, уларни бўшаттириб юборганидек, Саъд ҳам бизга яхши муомалада бўлади, деб ўйладилар.
Аммо улар Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳунинг Аҳзоб урушида билагидаги ўқ томирига камон ўқи тегиб, ярадор ҳолда ётганини билишмасди.
Ярадор ҳолда ётган Саъд розияллоҳу анҳу:
«Эй, бор Худоё! Агар яна Қурайш билан бирор урушни қолдирган бўлсанг, мени ҳам ўша уруш учун қолдиргин. Агар биз билан уларнинг орасида урушни тўхтатган бўлсанг, ярамни ёриб юбор. Бани Қурайзадан кўзим қарор топмагунча мени ўлдирмагин», деб дуо қилган эдилар.
Аллоҳ таоло унинг дуоларини қабул этди. Бани қурайзаликлар ўз ихтиёрлари билан унинг ҳукмига жонларини топширдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳуни Мадинадан олиб келишни буюрдилар. Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳуни эшакка миндириб, олиб келишди. У киши яқинлашишлари билан Авс қабиласининг одамлари ўраб олиб:
«Эй, Саъд! Улар дўстларинг. Уларга яхшилик қил», дея бошлашди. Улар Саъднинг Бани қурайзаликларга раҳмини келтириш учун турли гапларни айтишарди. У бўлса, индамай келар эди. Охири келиб:
«Батаҳқиқ, Саъдга Аллоҳнинг йўлида маломатчининг маломати кор қилмайдиган вақт етди», дедилар. Одамлар, ҳа, энди уларни соғ қўймас экан, деган фикрга келишди.
Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чодирларига яқинлашганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга:
«Улуғларингизни туриб кутиб олинглар», дедилар.
Мусулмонлар ўринларидан туриб, Саъд розияллоҳу анҳуни уловдан туширдилар. У киши ўтирганларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бани Қурайзага ишора қилиб:
«Анавилар ўзларини сенинг ҳукмингга топширишди. Улар ҳақида хоҳлаган ҳукмингни қил», дедилар.
Саъд розияллоҳу анҳу:
«Менинг ҳукмим уларга ўтадими?» деб сўради.
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳа», дедилар.
Саъд розияллоҳу анҳу:
«Ушбу чодирдагиларга ҳамми?» деди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳа», дедилар.
Сўнгра Саъд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан юзини бошқа томонга ўгириб туриб, У зотни улуғлаб, эъзозлаб туриб, У киши томон ишора қилиб:
«Анави томондаги зотга ҳамми?» деб сўради.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳа», дедилар.
Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу:
«Мен ҳукм қиламанки, уларнинг уруш қиладиганлари қатл этилсин! Зурриётлари асир олинсин! Молу мулклари ўлжа қилинсин!» деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Батаҳқиқ, Аллоҳ таолонинг етти осмон устида туриб чиқарган ҳукмини қилдинг», дедилар.
Бу шиддатли, аммо адолатли ҳукм эди. Бани Қурайза ўзини ишониб ҳукмига топширган одамнинг ҳукми эди.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Улар учун Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқа шахсни кўриш маҳбуб эмасди. Ва қачон У зотни кўрсалар, ўринларидан турмасдилар. Чунки У зот буни ёқтирмасликларини билар эдилар».
Шарҳ: Саҳобалар розияллоҳу анҳумнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришга ғоятда иштиёқлари кучли эди. Бошқа ҳеч кимни кўришга бундай иштиёқлари йўқ эди. У Зот соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришни шу қадар истар эдиларки, буни таърифлашнинг иложи йўқ.
Аммо, бунга қарамасдан У зотни кўрганларида ўринларидан туришмас эди. Чунки бу иш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ёқмас эди.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Кўринишда, ҳайъатда, ўзини тутишда, ўтиришда Фотимачалик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаш одамни кўрмадим.
Агар у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирса, У зот ўринларидан туриб, ўпиб кутиб олар ва қўлидан тутиб олиб бориб ўз ўринларига ўтказар эдилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига кириб қолсалар, у туриб У зотни ўпиб кутиб олар ва ўз ўрнига ўтказар эди.
У Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига У зот қабз қилинган хасталикларида кирди. Бас, У зот уни марҳабо деб кутиб олдилар, ўптилар ва унга бир сир гап айтдилар. У йиғлади. Сўнгра У зот унга бир сир гап айтдилар. У кулди. Мен аёлларга:
«Ўзимча бу аёлнинг бошқа аёллардан фазли бор деб юрар эдим. Энди билсам, бу ҳам бари аёл эканда. Йиғлаб туриб, ортидн кулади», дедим.
Мен ундан:
«Сенга нима дедилар?» деб сўрадим.
«Унда мен сирни фош қиладиган эканманда?!» деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабз қилинганларидан сўнг айтди:
Менга сир гап ила, мен ўламан, дедилар. Мен йиғладим. Сўнгра сир гап ила, сен аҳлимдан менга биринчи эргашасан, дедилар. Бас, бундан масрур бўлдим ва бу менга ёқди», деди
».
Шарҳ: Бу ҳадисдан Фотима онамиз розияллоҳу анҳонинг фазлларини кўриб турибмиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига алоҳида эҳтиром кўрсатар эканлар, пешоналаридан ўпиб, ўринларига ўтирғизар эканлар.
Фотима онамиз ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шундай ҳурмат кўрсатар эканлар.
Бундан бир-бирининг ҳурмати учун ўрнидан туриш жоизлиги чиқади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз вафотлари ҳақидаги ҳеч кимга айтилмаган махфий гапларни Фотима онамизга айтишлари ҳам у зотнинг фазлларини кўрсатиб турибди.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri