Пайғамбарларга иймон келтириш, Ислом ақидаси рукнларидан бири ҳисобланади. Бу дегани, пайғамбарларга иймон келтирмаган инсон ҳеч қачон мўмин бўла олмайди, деганидир. Биз ўз она тилимизда пайғамбарлар, деб атаётган зотлар, араб тилида икки ҳил - расул ва набий, деб номланадилар. Пайғамбарлар бандалар ичида Аллоҳ томонидан танлаб олинган бўлиб, Аллоҳнинг амрини инсонларга етказишга ихтиёр қилинган зотлардир. Уларнинг ичидаги янги, алоҳида шариат олиб келганлари "расул" деб номланадилар. Янги шариат олиб келмай, ўзидан аввалги пайғамбар шариатига амал қила туриб, кишиларни ёлғиз Аллоҳнинг ўзига ибодат қилишга, унга ширк келтирмасликка чақирганлар "набий" дейилади.
Аллоҳ таоло ўз китоби - Қуръони Каримда номларини зикр қилган пайғамбарларнинг ҳақлигига иймон келтириш ҳар бир мўминга фарздир. Қуръонда номлари пайғамбар алайҳиссаломлар: Одам, Идрис, Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Иброҳим, Лут, Исмоил, Исҳоқ, Яқуб, Юсуф, Айюб, Шуайиб, Мусо, Хорун, Довуд, Сулаймон, Илёс, ал-Ясаъ, Зул Кифл, Юнус, Закариё, Яҳё, Ийсо ва Муҳаммад алайҳиссаломлардир. Шу билан бирга, Қурони Каримда номлари келмаган пайғамбарлар ҳам ўтганлигига, улрнинг ким эканликларини Аллоҳнинг ўзи билишига иймон келтирамиз.Аллоҳ таоло "Ғофир" сурасида пайғамбаримизга хитоб қилиб: "Батаҳқиқ, биз сендан олдин пайғамбарлар юборганмиз, баъзиларини сенга қиссасини айтмадик", деган. Демак, қиссалари Қуръонда айтилган пайғамбарлар йигирма бешта, айтилмаганлари қанча ва кимлар эканини Аллоҳнинг ўзи билади. Пайғамбарларга иймон келтириш фарзлиги ҳақидаги оят ва ҳадислар кўп. Жумладан, Аллоҳ таоло Бақара сурасида: "Пайғамбар унга ўз Роббисидан туширилган нарсага иймон келтирди, мўминлар ҳам. Барча Аллоҳга ва унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига иймон келтарди. Пайғамбарларидан бирортасини ажратмаймиз", деб марҳамат қилади. Агар инсон айрим пайғамбарларга иймон келтириб, баъзиларига иймон келтирмаса,улардан бирортасини ажратиб қўйса, кофир бўлади. Аллоҳ таоло бандалари ичидан баъзиларини танлаб олиб, пайғамбар қилиб юборишининг кўпгина ҳикматлари бор. 1. Пайғамбарлар одамларга Аллоҳ таолони танитадилар.Уларни ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга чақирадилар. 2. Пайғамбарлар динга амал қилиш ва уни муҳофаза этиш ва Аллоҳ туширган амрлар ила ҳукм юритишга чақирадилар. 3. Пайғамбарлар мўмин бандаларга жаннат ва ундаги таёрлаб қўйилган неъматлар башаротини берадилар. Кофирларга эса, куфрининг оқибати ёмон бўлиши ҳақида огоҳлантириш берадилар. 4. Пайғамбарлар одамларга тўғриликда, аҳлоқ-одобда, ибодатда, тақвода ва бошқа ишларда яхши ўрнак кўрсатадилар. 5. Пайғамбарлар бандаларга қандоқ қилиб Аллоҳнинг розилигини топиш йўлини кўрсатадилар. Албатта, бундай улкан ишларни амалга ошириш осон бўлмайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло пайғамбарликка ўз бандалри ичидан етук ва маълум сифатларга эга кишиларни талаб олади ва уларни ўз тарафидан қўллаб-қувватлайди. Зотан, барча пайғамбарлар танлари соғинсонлардир. Уларда ҳеч жисмоний нуқсон йўқ. Бўлиши ҳам мумкин эмас. Уларнинг ақллари ҳам саломат. Ҳеч қандай нуқсон етмайди ҳам. Руҳлари бақувват, заифлашмайди ҳам. Шу билан бирга, пайғамбар алайҳиссаломлар "маъсум"дирлар, яъни, улардан ҳеч қачон гуноҳ содир бўлмайди. Қолган ишларда эса инсон бўлганликлари учун, оддий инсонларга ориз бўладиган ҳолатлар уларга ҳам ориз бўлади. Емоқ, ичмоқ, никоҳ, касаллик, ухлаш каби ҳолатлар пайғамбарларда ҳам доимий бўлиб туради. Ҳатто золимлар зулми ҳам етиши мумкин. Баъзи пайғамбарлар ҳам кофирлар томонидан қатл этилганлар. Аллоҳ таоло ўз пайғамбарларини қўллаб-қуватлаб, уларнинг ҳақ эканликларини одамлар олдида исботлаш учун уларга мўъжизалар берган. Бу мўъжизалар оддий одамлар қўлидан келмайдиган, одатдан ташқари ишлар бўлиб, Аллоҳдан ўзга ҳеч ким уни қила олмайди. Мисол келтирадиган бўлсак кофирлар Иброҳимни (а.с.) катта гулханга отганларида, Аллоҳ таоло: "Эй, олов,Иброҳимга совуқ ва саломатлик бўлгин", деганда шундай бўлган. Улкан гулхан ичида Иброҳим (а.с.) соғ-саломат қолганлар. Ийсо (а.с.) ҳеч қандай воситасиз, бир ишора ила кўр туғилганларнинг кўзини очганлар, песларни Аллоҳнинг изни ила тузатганлар ва ҳоказо. Шунингдек, бошқа барча пайғамбарларнинг ҳам ўзига яраша мўъжизалари бўлган. Пайғамбарларнинг ичларидан алоҳида ажраб, ўзига ҳос мартабага эришганларга (Улул азм) деб ном берилган. Аҳли сунна вал жамоа уламолари, Нуҳ, Иброҳим, Мусо ва Муҳаммадларни (а.с.) "Улул азм" пайғамбарлар дейидилар. Пайғамбарларга иймон келтиришнинг фойдалари жуда кўп. 1. Аввало, биз пайғамбарлар орқали Аллоҳни таниймиз ва унинг динини таниймиз. Агар пайғамбарларга иймон бўлмас экан, умуман иймон бўлиши мумкин эмас. 2. Пайғамбарларга иймони бор кишиларгина икки дунё саодатини топадилар. Бўлмаса, ҳар хил фолбин, фирибгарларга эргашиб кетишлари турган гап. 3. Барча пайғамбарларга бирдек иймон келтириш инсоният бир эканлиги, ҳамма дўст, биродар эканлигини аглатади ва мутаассибликнинг олдини олади. Пайғамбарлар кимлар? Пайғамбарлар кимлар? Ислом дини тарихини, моҳият ва вазифаларини билиш истагидаги одам бу саволга ҳам аниқ жавоб олмоғи лозим. Пайғамбарларга иймон келтириш Ислом ақидасининг асосларидан биридир. Ҳар бир мўмин киши Аллоҳ таоло инсонларга инсондан бўлган пайғамбарлар юборганига эътиқод қилиши лозим. Бу пайғамбарлар ўз умматларига Аллоҳнинг барча буйруқларини, нима қилиш керагу нима қилмаслик керак шуларнинг бағрини етказгандир. Пайғамбарлар Аллоҳ таоло тарафидан оддий шахсларнинг қўлидан келмайдиган, баъзи бир ишларни қила олиши, яғни мўъжиза кўрсатишдек улуғ бир фазилатга эга бўлиб, бу нарса уларнинг ҳақиқий пайғамбар эканликларига далил бўлиб келган. Барча пайғамбарлар Аллоҳнинг йўриғида юрган кишиларга бу дунёю у дунёда саодатманд бўлиш башоратини берганлар. Аллоҳнинг айтганига кўнмай, ҳавойи-нафсга берилиб юрганларга эса, бу дунёда хор-зор бўлиб, у дунёда азобга дучор бўлишларининг хабарини етказганлар. Қуръони Карим мусулмонларни барча пайғамбарларга иймон келтиришга чақирган. Кимки улардан баъзибирларига иймон келтирмаса, мўмин-мусулмон бўлмайди. Бу эса дунёдаги барча халқлар дўст, биродар бўлиб яшашларига сабаб бўлади. Чунки одамлар барча пайғамбарларга иймон келтирсалар бир-бирларини ўзаро тушунишлари осон кечади, келишмовчиликлар йўқолади. Бy нарса Исломга хос бўлиб, у ўзига ишонувчи барча мусулмонларга ҳамма пайғамбарларга иймон келтириб, уларни ҳурматлашни вожиб қилиб қўйган. Барча диндаги кишилар Қуръони Каримда ўз пайғамбарларига нисбатан ҳурмат-эҳтиромни топадилар. Бошқа динларда эса бу нарса учрамайди. Аллоҳ таоло барча пайғамбарларни ҳавойи-нафс қуллигидан инсонларни озод қилиш, турли гуноҳлардан қайтариш яхши xyлқлapra эга бўлиш учун чақиришга юборган. Шундай экан, аввало ўзлари шу яхши фазилатларнинг соҳиблари бўлишлари зарур. Агар уларнинг хулқи яхши бўлмаса, ёмон ўрнак бўлади ва Аллоҳнинг таълимотлари пучга чиқади. Улар, тўғрисида Қуръони Каримда шундай марҳамат қилинади: «Ва уларни Ўз амримиз ила ҳидоятга бошловчилар қилдик. Уларга яхшиликлар қилишни, намозни тугал адо этишни ва закот беришни ваҳий қилдик. Улар Бизга ибодат қилгувчилар бўлдилар» («Анбиё» сураси. 73-оят). Пайғамбарлар ҳеч қачон хиёнат қилмайдилар ва ҳар бир пайғамбарнинг ўзига хос хислати бор. Масалан: Иброҳим алайҳиссалом сиддиқ (ростгўй) сифатига эга. Мусо алайҳиссалом мухлис (ихлосли) сифатига, Исмоил алайҳиссалом ваъдасига вафодор ва ҳоказо. Аллоҳ таолонинг иродаси билан ҳар умматга ўзидан чиққан пайғамбар юборилиб, у кишиларни саодат йўлига бошлаган. Қуръони Каримда 25 та пайғамбарнинг исми зикр қилинган. Аммо улардан бошқа яна бир қанча пайғамбарлар ўтганлиги таъкидланган. Агар аввалги пайғамбарлар фақат ўз қавми учун пайғамбар бўлса, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳамманинг пайғамбаридир. Аллоҳ Қуръони Каримда шундай дейди: «Биз сени барча одамларга фақат хушхабарчи ва огоҳлантиргувчи қилиб юбордик» («Сабъа» сураси, 28-оят). Лекин кўпчилик одамлар буни билмайдилар. Аллоҳ ўз пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга бу ҳақиқатни барчага эълон қилишни буюради: «Сен: «Эй одамлар, албатта, мен сизларнинг барчангизга, осмонлару ернинг мулки Уники бўлган, Ундан ўзга илоҳ йўқ», деб айт («Аъроф» сураси, 158-оят). Муҳаммад алайҳиссалом охирги пайғамбардирлар. Бу кишининг пайғамбарлиги аввалги пайғамбарликларнинг буйруқлари ниҳоясига етганлигининг аломатидир. Қуръони Каримда шундай дейилади: «Муҳаммад сизлардан бирон эркакнинг отаси бўлган эмас. Лекин Аллоҳнинг Расули ва Набийларнинг сўнггисидир» (Аҳзоб» сураси, 40-оят). Шу оят пайғамбарлик замонаси ниҳоясига етганлиги, Муҳаммад алайҳиссаломдан сўнг ҳеч қандай пайғамбар бўлмаслигини баён қилади. У кишидан аввал ўтган узоқ давр мобайнида бирин-кетин кўплаб пайғамбарлар ўтган ва ўша пайғамбарларнинг ки-тобларида ўзларидан сўнг яна пайғамбарлар келишининг хабари бор эди. Лекин Қуръони Каримда бундай гап йўқ. Шунинг ўзи ҳам Қуръони Каримнинг илохий китоблиги, Муҳаммад алайҳиссалом ҳақиқий пай-ғамбарлигининг катта далилидир. Мана 15 асрдан буён бирорта пайғамбар чиққани йўқ ва чиқмайди ҳам. Шуниси қизиқки, Исломдан бошқа динга ишонувчилар ҳануз ҳам ўзларининг муқаддас китобларида хабари келган пайғамбарни кутмоқдалар. Лекин 15 асрдан кўп вақтдан бери уларнинг бу орзуси амалга ошмай турибди. Энди умидини узиб, Муҳаммад алайҳиссалом ўша кутилаётган пайғамбарнинг айни ўзи эканлигини тан олиш вақти келмадимикин?. . |