Термизий хасан деган гаплари тўғрими ёки Албонийни мавзу деганларими? Принтер учун
30.10.2009 й.

САВОЛ: Сунани Термизийда 3570-ҳадис бор бир дуо ҳақида. Шу ҳадисни Шайх Албоний мавзу ҳадис деган эканлар. Шу ҳадисга амал қилса бўладими? Термизий хасан деган гаплари тўғрими ёки Албонийни мавзу деганларими? Термизийнинг «Сунан»ларида заиф ва мавзу ҳадислар ҳам борми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Имом Термизийнинг сунанларида келган ҳадисларнинг кўпини у кишининг ўзлари мартабасини айтиб қўйганлар. Жумладан ушбу сиз сўраётган ҳадиснинг ривоятидан сўнг «Бу ҳадис ҳасан, ғарибдир. Уни фақат Валийд ибн Муслимнинг ҳадисидангина биламиз дейилган.
Бу ҳадисни Имом Ҳоким ҳам ривоят қилган ва «Саҳиҳ ва икковларининг (Бухорий ва Муслим) шартига мувофиқдир деган.
Ҳасан ибн Али Саққофнинг «Тоноқузотул Албоний ал-Возиҳа фийма вақаъа лаҳу фии тасҳийҳи ал-Аҳодийси ва тазъийфиҳа мин Ахтоин ва ғалатотин» деган китоби бор. Бу китобнинг номини «Албонийнинг ҳадисларни саҳиҳ ва заиф қилишдаги очиқ ойдин ўзига ўзи қарши бўлгани ва йўл қўйган хато ва ғалатлари» деб таржима қилсак бўлади. Икки жузли бу китобда унинг номида зикр қилинган мавзуъ бўйича кўп гаплар ёзилган, ҳужжат ва далиллар келтирилган.
Шунинг учун Албонийдан бошқа муҳаддислардан ҳам маълумот олиш керак.
Умуман олганда бу ҳадис ҳақида муҳаддислар ихтилоф қилишган. Бунда ҳар кимнинг шарти ва билими ҳар хил бўлгани таъсир қилган. Бу борада етарли илми бўлмаганлар қай тарафни олсалар ҳам бўлаверади. Валлоҳу аълам.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri