Фиръавн ва унинг лашкарлари бошига тушган офатлар Принтер учун
19.11.2009 й.
islom.uz

Фиръавн ва унинг атрофидагилар ўзларининг ширк эътиқодларида шу қадар ўжарлик билан қаттиқ туриб олдиларки, ҳатто уларга ҳазрати Мусо (алайҳиссалом) пайғамбар қилиб юборилиб, кўплаб мўъжизалар кўрсатганларида ҳам бузуқ ақидаларидан қайтмадилар.

Улар пайғамбарни очиқдан-очиқ мазах қилишиб, ёлғончига чиқардилар, жонларига қасд қилдилар, Аллоҳ Таолонинг биру борлигига куфр келтирдилар. Ояти карималарда Аллоҳ Таоло бу золим қавмни инсофга чақириш учун турли хил бало-офатларга гирифтор қилганлиги хабар қилинган.
Бас, биз уларнинг устиларига тўфон (сел), чигиртка, бит, бақа ва қон (балоларини бизнинг қудратимизга далолат қиладиган) очиқ оят-мўъжизалар қилиб юбордик. (Лекин) улар кибр-ҳаво қилдилар ва жиноятчиосий қавм бўлдилар. Аъроф сураси, 133-оят

Ўн тўққизинчи асрнинг бошларида археологлар қадимги Миср салтанатининг ўрта даврларига мансуб бўлган Ипувера папирусини топиб олдилар. Папирусдаги иероглифларнинг мазмуни аниқлангач, улардаги маълумотлар Қуръони Каримда келган тарихий маълумотларнинг айни ҳақиқат эканлигини тўлиқ тасдиқлади. қадимги Мисрда бутпараст қавм бошига ёғилган бало-офатлар Қуръони Каримда қандай тавсифланган бўлса, Ипувера папирусида ҳам айнан шундай баён қилинган эди.

Офатлар бутун мамлакатни ўз домига тортди. Ҳаммаёқ қонга тўла эди. Дарё қон бўлиб қолди, кечагина ўз кўзларим билан нимаики кўрган бўлсам, барчаси ер билан яксон бўлди. Ерлар бўм-бўш бўлиб қолиб, худди ҳайдаб ташлангандек турарди... Мисрнинг қуйи салтанатининг кули кўкка совурилди... Бутун сарой ҳувиллаб қолди... қўл остимиздаги барча нарса ҳалок бўлди: буғдой ҳам, арпа ҳам, ғоз ва балиқлар ҳам. Мисрнинг юқори салнатани қурғоқчиликдан ҳалок бўлди. Одамлар яшайдиган жойлар бир зумда харобаларга айланди.

(Ипувер папируси)

 

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri