QUR’ON-30 дастури. Алишер Ахмедов |
|
01.12.2009 й. |
Бу дастур Қуръони Каримнинг 30-порасини ўзида мужассам этган. Бу дастур орқали 30-поранинг ўзбекча маънолар таржимаси билан танишиб чиқиш мумкин. Дастурда арабча матнлар ва ўзбекча маънолар таржимаси овозли холда ҳам мавжуд. Уни ҳам бевосита тинглаш мумкин. Дастурнинг ишлаш тартиби содда. Керакли сура танланади ва ойнада ҳосил бўлган арабча матнлар орқали керакли оятларни тинглаш ва ўзбекча маънолар таржимаси матнларини ўқиш мумкин. Қуйида QUR’ON-30 дастурининг кириш қисми кўриниши кўрсатилган.
1-расм.
Бу дастурга бевосита “ҚУРЪОНИ КАРИМ” тугмасини босиш ёрдамида кирилади ва дастурдан “ДАСТУРДАН ЧИҚИШ” тугмаси орқали чиқилади.
Дастурга киргандан кейин қуйидаги 2-расмда кўрсатилгандек ойна чиқади.
2-расм.
Бу дастурнинг ишчи ойнаси ҳисобланади. Ойнанинг чап томонида Қуръони Каримнинг арабча матни чиқади. Ўнг томонида эса шу суранинг ўзбекча маънолар таржимаси (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “Тафсири Ҳилол” китобидан олинган) чиқади. Керакли бўлган сурани “СУРАЛАР” тугмасини босиб, у ердан керакли бўлган сурани танлаб олинади ва дастур ойнасининг чап қисмида унинг арабча матни ҳамда ўнг қисмида ўзбекча маънолар таржимаси пайдо бўлади. Сура оятларини алоҳида – алоҳида эшитиш учун арабча матндаги сура оятлари босилади ва шу оят қироат қилинади (Қори: Шайх Абдулбосит Абдуссомад). Суранинг тўлиқ қироати керак бўлса, у холда суранинг номи босилади. Агар “Тафсир(овоз)” тугмаси белгиланса, у холд хар бир оятнинг ўзбекча тафсирини (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф) қироатдан сўнг эшитишингиз мумкин бўлади.
Дастурчи: Алишер Ахмедов
Е-mail:
Бу e-mail спам-ботлардан ҳимоя қилинган. Уни жудаям кўрмо#1179;чи бўлсангиз JavaScript очилган бўлиши лозим
Фойдаланилган дастур: Multimedia Builder v4.9.8
Andijon-2009
|