Яхшиликка далолат қилувчи Принтер учун
18.01.2010 й.
islom.uz

Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Йўлим кесилди, мени миндиринг», деди.
«Менда сени миндирадиган нарса йўқ. Лекин фалончининг олдига бор. Эҳтимол, у сени миндирар», дедилар.
Бас, унинг олдига борди. У унга мингани нарса берди. Бас, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб хабарни айтди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким яхшиликка далолат қилса, унга ўшани қилувчининг мислича ажр бор», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилишган.

Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан улов сўраган саҳобийнинг номлари Уқба ибн Амр розияллоҳу анҳу экан. Бу ҳадиси шариф яхшилик бобида катта қоидадир. Ким бир яхшиликка далолат қилиб, одамларни ўша ишга тарғиб этса, ўргатса, ўша яхшиликни қилган қанча савоб олса, унга далолат этган ҳам гаунча савоб олар экан.
Уламо аҳли, устозлар, муршидлар, уламо ва муаллифлар бу борада пешқадам кишилардир, улардан таълим ва маълумот олганлар қилган яхшиликларига қанча савоб олсалар, улар ҳам шунча савоб оладилар, деганлар.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz