Танишим пул олиб, ёшларни ўқув даргоҳига киритади Принтер учун
23.02.2010 й.

САВОЛ: Ассалому Алайкум, Шайх ҳазратлари, бир яқин танишим пул олиб, ёшларни ўқув даргоҳига киритади. Унга бу иши ҳаром эканини қанча тушунтиришга уринмай, ҳеч иложиси бўлмади. Қандай йўл тутишни билмай қолдим?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Молиявий олди-бердиларда икки тарафнинг розилиги билан бирга муомалага қўйилган нарса ҳам ҳалол бўлиши керак. У одамнинг қилаётган иши порахўрлик доирасига киради. Бу иш эса ҳаромдир.
Пора араб тилида «ришва» деб аталиб, шаръий истилоҳда, ҳақни йўққа чиқариш ва ботилни юзага чиқариш учун бериладиган нарсага айтилади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анъҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳукмда пора берувчини ва пора олувчини лаънатладилар».
Абу Довуд, Аҳмад ва Термизий саҳиҳ санад ила ривоят қилишган.
Ушбу ҳаром ишни қилгани учун Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам икковини ҳам лаънатламоқдалар. У зотнинг лаънатлари жуда оғир жазодир. Чунки лаънат бировнинг Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлишини сўрашдир. Аллоҳнинг маҳбуб Расули Аллоҳдан сҳраган нарса бўлмай қолмаслиги ҳаммага маълум. Бошқа бир ривоятда, порага воситачи бўлганни ҳам, дейилган.
Аллоҳдан Ўзи хуш кўрадиган ва рози бўладиган нарсага муваффақ қилишини сўраймиз. Валлоҳу аълам.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri