Уммати муҳаммадия аҳли жаннатнинг аксаридир Принтер учун
04.04.2010 й.
islom.uz

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан қирққа яқин киши бир қуббанинг ичида эдик. Шунда у зот:
«Аҳли жаннатнинг чораги бўлишдан рози бўласизларми?» дедилар».
«Ҳа», дедик.
«Аҳли жаннатнинг учдан бири бўлишдан рози бўласизларми?» дедилар».
«Ҳа», дедик.
«Жоним қўлида бўлган зот ила қасамки, албатта, аҳли жаннатнинг ярими бўлишингиздан умидворман. Чунки жаннатга фақатгина мусулмон жон киради. Сизлар эса аҳли ширкнинг ичида худди қора хўкизнинг терисидаги бир дона оқ толага ёки қизил қора хўкизнинг терисидаги бир дона қора толага ўхшайсиз, холос», дедилар
».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Жаннатга дунё яратилгандан то қиёмат қоим бўлганча ўтган умматларнинг мўмин-мусулмонларидан сазовор бўлганлари кирадилар. Ана ўшандоқ жамоат ичида уларнинг яримини ташкил қилиш катта гап. Ҳа, аҳли жаннатнинг кўпини уммати муҳаммадия ташкил қилиши турган гап. Аллоҳ таоло бизларни ҳам ўша саодатманд бандаларидан қилсин! Омин!

Абу Бурайдадан, у киши отасидан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Аҳли жаннат юз йигирма сафдир. Ундан саксонтаси ушбу умматдандир. Кирқтаси бошқа умматлардандир», дедилар
».
Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Албатта, аҳли жаннатнинг кўпи бу даражада уммати муҳаммадиядан бўлиши сиз билан биз учун улкан фахрдир.

 
« Олдинги

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri