Намознинг узрлари Принтер учун
09.04.2010 й.
islom.uz

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким намозни унутса, бас, уни эслаган пайтида ўқиб олсин. Унинг бундан бошқа каффорати йўқдир. «Намозни Менинг зикрим учун қоим қил», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.

Муслимнинг ривоятида:
«Вақтики, бирортангиз намоздан ухлаб ёки ғофил қолса, бас, уни эслаганда ўқиб олсин. Чунки Аллоҳ: «Намозни Менинг зикрим учун қоим қил», деди», дейилган.
Шарҳ: Ислом дини осонлик, кенгчилик, бандаларга раҳм-шафқат динидир.
У инсонни тоқати ва имкониятидан ташқари нарсага таклиф қилмайди.
Аллоҳ таоло инсонни ва у яшаб турган оламни яратган зотдир. Шу боисдан ҳам Аллоҳ таоло Ислом шариатини инсониятга қиёматгача мукаммал ва барча талабларга жавоб берадиган шариат қилиб жорий қилгандир.
Бинобарин, Аллоҳ Ўзи яратган оламда яшайдиган инсонга туширган шариат мос келмаслиги мумкин эмас. Аллоҳ таоло ҳикматли Холиқ сифатида инсонга нима мос келадию нима мос келмаслигини яхши билади.
Мазкур нарсаларнинг бир тарафини ушбу ҳадиси шарифда кўриб турибмиз.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким намозни унутса, бас, уни эслаган пайтида ўқиб олсин», демоқдалар.
Инсон борки, эсдан чиқариши унутиши, бор. Араблар инсон «нисён» («унутиш») сўзидан олинган, дейдилар. Демак, унутиш айб эмас, балки узрлидир. Унутган одам намозни эслаган пайтида қазосини ўқиб олади.
«Унинг бундан бошқа каффорати йўқдир».
Яъни, қазо бўлган намознинг ўрнини бундан бош¬қа нарса билан тўлдириб бўлмайди. Бу эса, қазо намозни ўқишдан бошқа илож йўқлигининг энг кучли далилларидан биридир.
«Намозни Менинг зикрим учун қоим қил».
Бу ояти каримада Аллоҳ таоло Ўзининг зикри учун намоз ўқишни амр қилмоқда. Шунинг учун ҳам унутган одам намозни эслаган заҳоти ўқиб олади.
Имом Муслим қилган ривоятда эса, намозни унутган киши қаторига ухлаб қолган одам ҳам қўшилмоқда.
Ухлаб қолган одам ҳам худди эсидан чиққан одамга ўхшаб айбдор бўлмайди. У ҳам уйғонган заҳоти намоз қазосини ўқиб олади.
Ушбу ҳадиси шарифдан намозни вақтида ўқимаган одам қазосини ўқиб олади, деган хулоса чиқмоқда. Чунки ухлаб қолган ёки эсидан чиқарган одам намозни қазо қилиб ўқиши лозим бўлгач узрсиз қазо қилган одам қазо намозини ўқиши, албатта, керак. Бу жумҳур уламоларнинг қавлидир.
Аммо баъзи кишилар беш вақтдан ортиқ намозни қазо қилмайди, унинг гуноҳини қазо намоз ўқиш билан ҳам ювиб бўлмайди, деганлар. Улар бундоқ одамни диндан чиққан муртад ҳисоблаб мазкур гуноҳ учун ўлим жазоси белгилаш лозим, дейдилар.

Имрон ибн ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга чиққан эдилар. Бас, бомдод намозида ухлаб қолиб, қуёшнинг иссиғидан уйғондилар.
У зот алайҳиссалоту вассалом:
«Бу жойдан бошқа жойга ўтинглар», дедилар.
Сўнгра Билолга амр қилиб, азон айттирдилар. Сўнгра таҳорат қилиб, икки ракат фажр (бомдоднинг суннати) намозини ўқидилар. Сўнгра Билолга амр этиб, такбир айттирдилар ва уларга бомдод намозини ўқиб бердилар
».
Абу Довуд ва икки Шайх ривоят қилишган.
Шарҳ: Ушбу ҳадисда зикри келган ҳодиса жуда маълум ва машҳур.
Муҳаддисларимиз иштирокчиларнинг гапларини бир неча ҳадисларда келтирганлар. Жумладан, Имом Муслим Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда қуйидагилар айтилади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар ғазотидан қайтганларида кечаси билан юрдилар. У зотни мудроқ босганида, кечанинг охирида дам олишга қарор қилдилар ва Билолга: «бизнинг қоровулимиз бўл», дедилар.
Билол қудрати етганича намоз ўқиди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у кишининг саҳобалари уйқуга кетдилар. Тонг яқин қолганда Билол юкларига суянган ҳолда кўзи кетиб, ухлаб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, Билол ҳам, саҳобалардан бирортаси ҳам қуёш уларни урмагунича уйғонмадилар.
Биринчи бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чўчиб уйғондилар ва:
«ҳой, Билол!!!» дедилар.
«Сизнинг нафсингизни олган менинг нафсимни ҳам олди», деди Билол. У зот:
«Туриб, жўнанглар!» дедилар.
Бас, туриб кўчларини бироз юргиздилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилдилар ва Билолга амр қилдилар, у такбир айтди. Бас, уларга бомдод намозни ўқиб бердилар. Намозни ўқиб бўлиб:
«Ким намозни эсидан чиқарса, эслаган чоғида ўқиб олсин. Чунки Аллоҳ таоло: «Намозни Менинг зикрим учун қоим қил», деган», дедилар».
Ушбу ривоят олдингисини тўлдириб келмоқда.
Энди икки ривоятдан олинадиган фойидаларни кўриб чиқайлик:
1. Намоздан ухлаб қолмасликнинг барча тадбирларини кўриш кераклиги.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Билол розияллоҳу анҳуни қоровул қилиб қўйишлари айни шу муддао учун бўлган. Шунинг учун ҳам уйғонишлари билан «ҳой, Билол!!!» деганлар.
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умрларида бир марта бомдод намозидан ухлаб қолганлари.
Кўпчилик уламолар бу Аллоҳнинг иродаси ила махсус равишда, қазо намозини қандоқ ўқишни ўргатиш учун бўлган, дейдилар.
3. Ухлаб намозни ўтказиб юборган одам уйғонгандан кейин дарҳол ўқиб олиши лозимлиги.
4. Шариатга хилоф иш содир бўлган жойдан тезроқ жўнаб кетиш зарурлиги.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша ердан жўнаб бошқа томонга ўтиб, бомдоднинг қазосини ўқиганлари шуни кўрсатади. Баъзи ривоятларда, бу водийдан бошқа жойга ўтинглар, бу ерда шайтон бор экан, деганлар.
5. Қазо намозига ҳам азон айтилиши.
6. Қазо намозига ҳам такбир айтилиши.
7. Бомдоднинг суннатини ҳам қазосини ўқиш лозимлиги.
8. Қазо намозни жамоат билан ўқиса ҳам бўлиши.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга намоздан ухлаб қолишларини зикр қилдилар. Бас, у зот:
«Албатта, уйқуда қасддан нуқсонга йўл қўйиш йўқ. Қасддан нуқсонга йўл қўйиш фақат уйғоқликда бўлур», дедилар
».
Термизий, Муслим ва Абу Довудлар ривоят қилишган.
Шарҳ: Имом Муслимнинг ривоятларида мазкур кишилар:
«Эй Аллоҳнинг Расули, биз ухлаб қолиб, намозда нуқсонга йўл қўймоқдамиз» деган эканлар. Ана шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уйқуда қасддан нуқсонга йўл қўйиш йўқ. Қасддан нуқсонга йўл қўйиш бошқа намознинг вақти келгунча намоз ўқимай юрган одам томонидан бўлади», деганлар.
Демак, намоздан ухлаб қолган айбдор ҳисобланмайди.
Бир фарз намознинг вақти иккинчи намознинг вақти киргунча давом этади. Албатта, бомдод бундан мустасно.
Намозни ўз вақтидан кечга суриш ҳаромдир.
Кўриниб турибдики, бу ривоятларда келишича намозни ўз вақтидан кечга суришга фақат икки нарсагина, ухлаб қолиш ва эсдан чиқариш узр бўлиши мумкин. Унда ҳам ухлаб қолган уйғониши билан, эсидан чиқарган, эсига тушиши билан дарҳол ўқиб олиши шарт қилинади.
Аммо бошқа далил ва ҳужжатлар яхшилаб ўрганиладиган бўлса, яна узрлар борлиги аён бўлади.
ҳайз ва нифос кўрган аёллардан ўша пайтдаги намозлари соқит бўлади. Улар мазкур намозларнинг қазосини ҳам ўқимайдилар. Шунингдек, асли кофир ёки жинни бўлган одам мусулмон бўлса ёки тузалса, аввалги намозларнинг қазосини ўқимайди. Жинни ва ҳушидан кетган кишиларнинг узрли ҳолати беш вақт намоздан ортиқ давом этса, улардан намоз соқит бўлади. Агар мазкур миқдордан оз бўлса, қазосини ўқийдилар.
Душманнинг қаттиқ хавфи қоим бўлиб турганда ҳам намозни кечга суришга рухсат бор. ҳандақ куни мушриклар Пайғамбаримиз алайҳиссаломни тўрт вақт намоздан машғул қилганлар.
Шунингдек, туғилаётган боланинг ўлимидан қўрққан доя ва туғаётган она ҳам узрли ҳисобланадилар.
Намозни вақтида ўқимаган одам учун уларнинг қазосини ўқиши лозимлигини билдирадиган бошқа далиллар ҳам кўп.
Қазо намозни ўқиш лозимлиги ҳақида сўз юрита бориб аллома Бадриддин Айний ҳанафий ўзларининг «ҳидоя»га ёзган «Биноя» номли кўп жилдли китобларининг иккинчи жилди, 582-бетида қуйидагиларни ёзадилар:
«Бу ҳукм уйқу ва унутишга хос эмас. Қачон намозни фосиқлик ёки бепарволик билан тарк қилган бўлса ҳам унга қазо ўқимоқ фарз бўлишига умматнинг ижмоъи собит бўлган.
Имом Аҳмад намозни қасддан тарк қилган одам муртад бўлгани учун қазосини ўқимайди, деган. У кишининг фикрича, ундоқ одамни қазо ўқишга қўймай қатл қилиш керак.
Қазо намоз худди ўз вақтида адо этиладиган намоз каби ўқилади. ҳазарда қазо қилса, тўлиқ, сафарда қазо қилган бўлса, қаср. Қироатни сир ёки ошкор қилиш ҳам адо қилинган намозникига ўхшайди. Витр намозининг қазоси ҳам ўқилади.
Олти вақтгача намозни қазо қилган одам қазоларини тартиб билан ўқийди. Ундан кўп қилинган бўлса, тартиб бузилади ва иложини қилганда ўқийверади.
Кимнинг қазо намозлари ададини билмайдиган даражада кўп бўлса, ўзининг тахминида ғолиб бўлиб, қарзим тугади деган ҳолга етгунча ўқийверади.
ҳаммамиз яхши ва аниқ билишимиз керакки, мазкур узрлардан бошқа ҳеч қандай узр ила бир вақт намозни ҳам қолдириб бўлмайди. ҳар бир қолдирилган намоз битмас-туганмас гуноҳ бўлиб бенамознинг бўйнига ёзилади. Шунинг учун бир вақт ҳам намозни қолдирмай ўқишимиз керак. Баъзи бир намоз ўқимай юрган ёр-биродарларимиз, оила аъзоларимиз ва қариндош уруғларимизга буни яхшилаб тушунтирмоғимиз керак.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri