Сирни фош қилиш Принтер учун
11.04.2010 й.
islom.uz

Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қадар жойида туриб, қадардан қочадиган кишига ҳайронман. Биродарининг кўзидаги ҳасни кўриб, ўзининг кўзига шохни кўрмайди. Биродарининг кўнглидаги ҳасадни чиқаради, ўзининг кўнгли ҳасадга тўла бўлади.
Бировга сиримни айтсам, уни фош қилгани учун маломат қилмайман. Қандай ҳам уни маломат қилай? Ахир ўзим уни сиғдира олмадим-ку?!
»

Шарҳ: Инсон қазои қадарга ишонмай, бир нарсадан ўзини олиб қочиб, барибир яна пешанасидагини кўради.
Бировнинг кичик бир айбини ҳам кўриб қолади, ўзининг катта айбларини кўрмайди.
Бир киши ўз сирининг ошкор бўлмаслигини истаса, аввало уни ўзи бировга айтмаслиги керак экан.
Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу ана шундай ҳикматли гапларни айтган эканлар.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz