Муошарат ва эр-хотиннинг бир-бирларига қарашлари Принтер учун
22.04.2010 й.
islom.uz

Эр ўн икки ишда қуйидаги одобларга риоя қилиб, мўътадил бўлмоғи вожиб:

1. Тўйни қилиш суннатдир.
2. Хотинлар билан чиройли хулқда бўлиш.
3. Улардан содир бўладиган азиятларга бардош бериш, зеро улар ҳар томонлама заифдирлар. Саҳиҳ ҳадиси шарифда воридки: «Хотинларга яхшиликни раво кўринглар, зеро улар қовурғадан халқ этилган. (Аллоҳ таоло биринчи марта Одам алайҳиссаломнинг қовурғаларидан онамиз Ҳавони яратган.) Чиндан ҳам қовурғанинг энг эгри ери унинг юқорисидир. Агар уни тўғрилайман, десанг, синдириб қўясан, агар уни ўз ҳолига қўйсанг, эгри бўлиб бораверади. Бас, хотинларга яхшиликни раво кўринглар». Имом Бухорий ривоятлари.
Билингки, хотин билан ҳусни хулқда бўлиш фақатгина унга азият бермаслик эмас, балки ундан бўладиган азиятларга бардошли бўлиш, енгилтаклиги ва ғазабига ҳилмда бўлишдир. Бу тўғрида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш лозим, зеро «Саҳиҳайн»да ҳазрат Умар розийаллоҳу анҳудан ривоят этилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хотинлари у зотга мурожаат этишган ва бирлари эртадан кечгача Расулуллоҳ алайҳиссаломни тарк этган.
4. Хотин билан ўйнашиш ва у билан бирга ҳазиллашиш. Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳазрат Оиша билан чопишда мусобақа ўйнаганлари ҳақида ҳадислар келган. Бундан ташқари яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинлари билан енгил ҳазиллашиб турганлар. У зот Жобир розийаллоҳу анҳуга қарата: «Бикр – қизга уйлансанг бўлмайдими? Сен у билан ўйнашар эдинг ва у сен билан ўйнашар эди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Буларнинг барчаси ўз миқдори ва чегараси билан бўлмоғи лозим. Риоя этишда зиёда бўлиб кетмаслик керак. Токи хотин назарида эрнинг ҳайбати ва обрўси бутунлай кетиб қолмасин. Ўртача йўлни тутмоқлиги лозим бўлади. Ҳазрат Умар розийаллоҳу анҳудан ривоят этилган бир ҳадисда у зот баъзи омил (вакил)ларини койиб турган вақтда хотинлари аралашиб: «Эй мўминларнинг амири! Уни нима гуноҳи учун бундай қиляпсиз?» деб сўрайди. Шунда Умар: «Эй Аллоҳнинг душмани, сенинг бу билан нима ишинг бор? Сен-ку бир ўйинчоқсан, сени ўйнайди, кейин қолиб кетасан», деганлар.
5. Рашк этишда мўътадил бўлиш. Бу офатидан қўрқиладиган асосий ишлардан ғафлатда бўлмаслик бўлиб, ёмон гумон этишда кўп муболаға этмасликдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси уйга келиб, аҳли аёлини уйғотиб эшик қоқишдан қайтарганлар. Имом Бухорий ривоят қилганлар.
6. Нафақа этишда ўртача бўлиш. Жуда исрофгар ҳам ва жуда бахил ҳам бўлмаслик. Эркак аҳли аёлидан яхши таомларни дариғ тутмаслиги лозим бўлади. Зеро, бу ғазабни қўзғайди.
7. Уйланувчи йигит ҳайз илми ва унинг аҳкомларини билиши. Ҳайз кўрган аёл билан қандай муошарат этиш ва бу ҳақда тўғри эътиқодни хотинга ўргатиш керак бўлади. Агар хотин қалбида бирон-бир бидъат бўлса, уни зоил этиши, намоз, ҳайз ва истиҳоза (ўн беш кундан зиёда қон кўриш) ҳукмларини хотинга таълим бериши лозим. Агар хотиннинг ҳайзи бир ракат намоз ўқишлик миқдорида мағриб намозидан олдин тўхтаса, унга пешин ва аср намозларининг қазосини ўқиши ва агар бир ракат намоз ўқиш миқдорида бомдод намозидан бурун ҳайзи тугаса, мағриб ва хуфтон намозларининг қазосини адо этиши вожиблиги билдирилади.
Бу ҳолларга аёллар кўп ҳам риоя этишмайди. Бу ишдан кўпгина инсонлар, ҳатто фақиҳлар ҳам ғафлатда қолганлар. Уламолар тунги намоздан мағриб ва хуфтон намозларини ирода этишади. Агар аёл субҳдан олдин пок бўлса, унга шом ва хуфтон намозларини қазо қилиб адо этиш вожиб. Кундузги намозга пешин ва аср намозлари дохил бўлади ва агар хотин мағриб (шом)дан олдин пок бўлса, унга кундуз намозлари – пешин ва аср намозларини адо этиш вожиб бўлади.
8. Агар бир шахснинг бир неча хотини бўлса, улар ўртасида адолат этиши лозим бўлади. Адолат этиш уй-жой ва нафақада бўлади. Муҳаббат ва жинсий яқинлик қилишда эмас, зеро бунга эр қодир бўлмайди. Агар эр сафар этмоқчи ва улардан бирини ўзи билан бирга олиб бормоқчи бўлса, ўрталарида қуръа ташлайди. Қуръа қайси хотинга чиқса, шу билан сафарга боради.
9. Эр итоатидан чиқиш. Агар итоатсизлик хотин томонидан содир бўлса, эр унга адаб беради ва тоатига мажбур этади. Аммо адаб бериш секин-аста – аввал панду-насиҳат этиш, қўрқитиш, сўнгра уриш билан бўлади. Аллоҳ таоло хабар бериб айтади: «Хотинларки, уларнинг итоатсизликларидан қўрқасизлар, бас, уларга ваъзу-насиҳат этинглар, уларни ўринларида тарк этинглар ва оғритмай уринглар» (Нисо сураси, 34-оят). Агар ўринда ётишни тарк этиш фойда бермаса, унга орқасини ўгириб ётади ва алоҳида жойда ётади. Уч кун у билан сўзлашишни тарк этади. Булар ҳам фойда бермаса, уни оғритмай уради. Урганда бирон еридан қон чиқмайди ва юзига тарсаки тортмайди.
10. Яқинлик қилиш одоблари. «Бисмиллаҳ…» билан бошлаш суннатдир. Қиблага юзланмайди. Ўзи ва хотини устига бирор нарса ёпиб олади. Икковлари бутунлай яланғоч бўлишмайди. Эр хотинини эркалаб ўйнашади, қучоқлайди ва ўпади. Айрим уламолар жума кунидаги жинсий яқинликни яхши деб биладилар. Эр ўзининг истагини қондирганидан сўнг хотини ҳам қониқиши учун муҳлат беради. Хотиннинг бўшаши баъзан кечикиши мумкин.
Хотин ҳайз кўрган вақтдаги одоблар қуйидагилар: ҳайз кўрган хотин калта лозим кийиб, икки чоти орасини беркитади. Эр хотини билан кўнгилхушлик қилмоқчи бўлса, у кийган калта лозимга тегмайди. Ҳайз вақтида хотинга яқинлик этиш ва орқасига келиш жоиз эмас. Агар эр иккинчи марта яқинлик этишни хоҳласа, таносил аъзосини ювиб таҳорат олади.
Яна эр жунуб бўлса, соч олдирмайди, тирноқлар қисқартирилмайди, қон ҳам олдирмайди.
Эр хотинига яқинлик қилганда сувини хотин бачадонидан ташқарига ташлаши мумкин, лекин бу кароҳиятлидир.
11. Фарзанд таваллуд топгандаги одоблар. Улар олтита:
Биринчиси – ўғил туғилса, жуда ҳам хурсанд бўлмаслик, қиз фарзанд туғилса, зиёда хафа бўлмаслик.
Иккинчиси – фарзан туғилганидан кейин унинг қулоғига азон айтиш.
Учинчиси – янги дунёга келган чақалоққа чиройли исм қўйиш. Имом Муслимнинг муфрад ҳадисларида воридким: «Аллоҳ азза ва жаллага энг маҳбуб исмларингиз – Абдуллоҳ ва Абдураҳмон». Кимнинг номи хунук бўлса, уни чиройлигига алмаштирсин, бу суннатдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир жамоа одамларнинг номларини алмаштирганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Алфаҳ, Нофэ, Ясор, Рабох, Барака каби исмларни маъқул кўрмаганлар. Чунки, масалан, кимдир «Барака шу ердами?» деб сўраса, унга жавобан «Йўқ», деб айтилади. (Шунда гўё барака йўқдек бўлади.)
Тўртинчиси – ўғил бола туғилса, иккита, қиз болага битта қўй сўйиб ақиқа маросими ўтказиш.
Бешинчиси – янги туғилган чақалоқ танглайини ширинлик билан кўтариш.
Олтинчиси – хатна этиш.
12. Талоқ. Талоқ Аллоҳ таоло ғазабланадиган мубоҳлардан бўлиб ҳисобланади. Эр хотинини бирор сабабсиз ва гуноҳсиз талоқ этиши макруҳ. Хотин ҳам эрини талоқ сўзини айтишга мажбур этадиган ҳолатга олиб келмаслиги зарур.
Эр хотинини талоқ этмоқчи бўлса, тўрт нарсага риоя этмоғи лозим:
Биринчиси – хотин ҳайздан пок ва у билан жинсий алоқада бўлмаган вақтда талоқ этиш, шунда хотиннинг иддаси чўзилиб кетмайди.
Иккинчиси – талоқ этганда бир талоқ билан кифояланиш. Бунда айтган сўзидан пушаймон бўлиб, хотинини қайтариб олиш имконияти бўлади. Бир эр хотинига бир лафз билан «Сен уч талоқсан», деса, хотини бир талоқи боин бўлади, хотин бошқа эрга тегиб, ундан ажрашгандан сўнг аввалги эрига иддасидан кейин янги никоҳ билан қайтиши жоиз. Бу масалада уламолар икки гуруҳга бўлинишган. Бир жамоа бу ҳолда хотин уч талоқ бўлади, деб айтади. Иккинчи гуруҳ эса йўқ хотин бир талоқ бўлади, деб айтишади.
Учинчиси – эр талоқ ишида лутф кўрсатиши. Хотин бошига тўсатдан тушган фожеани ўрнига келтиришда унга хотирасига таскин берадиган нарса тақдим этади. Имом Ҳасан ибн Али розийаллоҳу анҳудан ривоят этиладики, у зот бир хотинни талоқ этганларидан кейин унга ўн минг дирҳам маблағни юборганларида талоқ бўлган хотинлари бундай деган экан: «Ажралган улуғ маҳбубдан – арзимас дунё матоси».
Тўртинчиси – талоқ бўлган хотин сирини ошкора этмаслик. Имом Муслим муфрад саҳиҳ ҳадисларида воридким: «Қиёмат кунида Аллоҳ ҳузурида одамларнинг ичида жойи энг ёмони – бу бир киши хотинига бир гапни айтади, хотини ҳам унга бир сўз дейди, сўнгра унинг сирини ошкора этади». Баъзи солиҳлардан ривоят этилади: «Бир киши хотинини талоқ этмоқчи бўлганида «Хотинингизда нима шубҳангиз бор?» деб сўрашди. У киши: «Оқил одам сирини фош этмайди», деб жавоб берган экан. Вақти келиб хотинини талоқ этганида: «Нима учун уни талоқ этдингиз?» деб сўрашганида, у киши: «У менинг ҳам, бошқанинг ҳам хотини эмас», деган сўзни айтган экан». Буларнинг ҳаммаси эрга тааллуқли масалаларнинг баёни.

МУОШАРАТ ОДОБЛАРИ

Энди хотиннинг эрга нисбатан вожиботлари ҳақида сўз юритилади. Абу Умома розийаллоҳу анҳудан ривоят этилади: «Мен Расулуллоҳдан соллаллоҳу алайҳи васаллам эшитдим. У зот марҳамат қилиб: «Бир киши иккинчи бир кишига сажда этиши жоиз бўлганида, эрнинг хотинга бўлган ҳаққининг улуғлигидан уни эрига сажда этишга албатта амр этган бўлардим», дедилар». Абу Довуд ўз «Суннат»ларида ривоят этганлар. Бу қисмдаги ҳадислар эрнинг хотинга нисбатан кўп ҳақ ва ҳуқуқларини таъкидлайди. Буларнинг иккитаси муҳимроқдир:
Биринчиси – ўзини номаҳрамдан эҳтиётлаб беркитиш ва эрининг манфаатларини авайлаб сақлаш.
Иккинчиси – қаноат. Салафи солиҳлар даврида хотинлар қаноатли бўлишган. Эр уйидан ташқарига ризқ-рўз топиш учун чиқмоқчи бўлса, аҳли аёли унга қарата: «Ҳаром топишдан эҳтиёт бўлинг. Бас, биз очлик ва йўқчиликка сабр этишимиз мумкин, аммо оташи дўзахга тоқат эта олмаймиз», деб айтишарди.
Хотинга вожиб бўлганлардан яна бири эрнинг молу-дунёсини исроф этмаслик. Агар унинг ризоси билан таом берса, эрига бўлган савобдек ўзига ҳам ажр бўлади, аммо унинг розилигисиз бўлса, эрига савоб, ўзига эса гуноҳ бўлади.
Турмушга чиқишдан олдин қизнинг онаси унга муошарат одобларини ўргатмоғи лозим бўлади. Хотин уйида ўтирмоғи ва чархи билан машғул бўлмоғи (яъни, уй юмушларини адо этмоғи… – тарж.) лозим бўлади. Қўни-қўшнилари билан оз сўзлашмоғи, эри йўқлиги вақтида улар билан кўп кирди-чиқди этмаслиги зарур. Эри бор ва йўқ ҳолларда унинг ҳаққини риоя қилиб сақламоғи вожиб. Ҳамма вақт эрининг хурсанд бўлишини исташи, ўзи ва унинг мол-мулки борасида уни ҳеч қачон хафа этмаслиги лозим. Эри маъқул кўрмаганларни уйига асло киритмайди. Эри рухсат этгандагина уйига киритади. Хотин ҳиммати-ҳаракатини ишларини чиройли бажариш ва уй тартибини саранжом-саришта этишга қаратмоғи зарур. Ҳовли-жойдаги мумкин бўлган ҳар бир ишни адо этишда қоим бўлади. Эри ва унинг барча қариндошлари ҳақларини ўзининг ҳаққидан муқаддам билади. Бу никоҳ китобининг охиридир.

"Минҳожул қосидийн"

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri