Одамларни манзиласига қараб муомала қилиш Принтер учун
05.05.2010 й.
islom.uz

Аллоҳ таоло: «У сизларни ер юзида халифалар қилган ва Ўзи берган нарсаларда сизни синаш учун баъзингизнинг даражасини баъзингиздан устун қилган Зотдир. Албатта, Роббинг иқоби тез Зотдир. Ва, албатта, У мағфират қилувчи ва раҳмлидир» деган (Анъом, 165).
Аллоҳ таоло ер юзида сизларни халифаси қилиб яратди. Авлоддан-авлодга ўтиб, ер юзини обод қилиб, унда Аллоҳнинг иродаси ва ҳукми, ибодати, иймон-Исломи собит бўлиши учун ҳаракат қиласизлар.
Аллоҳ таоло бу дунёда сизларни турли даражаларда қилиб қўйиши ҳам сизларни синаш учундир. Ким шу синовдан яхши ўта олмаса, билсин-ки:
«Албатта, Роббинг иқоби тез Зотдир».
Имтиҳондан яхши ўтганлар эса, билсинлар:
«Ва, албатта, У мағфират қилувчи ва раҳмлидир».

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«У кишининг олдидан бир тиланчи ўтган эди, унга бир бурда нон бердилар. Сўнгра бир кийимли ва кўринишли бир киши ўтган эди, уни ўтқаздилар ва у таом еди. У кишига бу ҳақида айтилганда:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Одамларнинг манзиласига қараб муомала қилинглар», деганлар», деди
».
Абу Довуд ва Муслим ривоят қилишган.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Оқсоқол мусулмонни, ғулувга кетмаган ва жафо қилмаган Қуръон ҳомилини икром қилиш ҳамда одил султонни икром қилиш Аллоҳни улуғлашдандир», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri