Қалблар Роҳманнинг кабзасидадир Принтер учун
15.05.2010 й.
islom.uz

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпинча: «Эй қалбларни айлантирувчи Зот, қалбимни динингда собит қилгин», дер эдилар. Бас, биз:
«Эй Аллоҳнинг Расули, сизга ва сиз келтирган нарсага иймон келтирдик. Бизга бирор нарса бўлишидан қўрқасизми?» дедик.
«Ҳа. Албатта, қалблар Аллоҳнинг панжаларидан икки панжа орасидадир. Уларни У Зот қандоқ хоҳласа, айлантириб турадир», дедилар».
Термизий ва Муслим ривоят қилишган.
Муслимнинг лафзида:
«Албатта, одам болаларининг қалблари, барчаси худди бир кишининг қалбидек Роҳманнинг панжаларидан икки панжа орасидадир. У Зот уни хоҳлаган тарафига бурадир», дейилган.
Шарҳ: Албатта, борлиқдаги ҳар бир нарса Аллоҳ таолонинг қабзасида ва У Зот уларни хоҳлаган тарафга буради. Аммо қалб иши энг нозик бўлгани учун ҳамда иймон ва куфр, жаннат ва дўзах масаласи айнан қалбга боғлиқ бўлгани учун у алоҳида зикр қилинмоқда. Ушбу ҳадиси шарифда келган маънога доимий ишонч ила яшаган одам Аллоҳ таолога доимий боғлиқ бўлади ва ҳар лаҳзада У Зотдан ўзини иймон ва исломда собит қилишини сўраб туради. Бу ҳам зоҳидлар мисолида яққол намоён бўлади.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz