Хожа таомга ўтирса, ходим у билан ўтирадими? Принтер учун
03.06.2010 й.
islom.uz

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ходимингиз таомини олдингизга олиб келса, уни ҳам ўтиришга таклиф қилсин. Агар ходим ўзи бош тортса, таомдан бироз едириб қўйсин», дедилар
».

Шарҳ: Таом олиб келган ходимга: «Кел, ўзинг ҳам ўтир, бирга еймиз» деб таклиф қилиш Ислом одобларидан экан. Агар ходим бирор сабаб билан бундан бош тортса ҳам, барибир таомдан озгина едириб қўйиш матлуб Исломий одатлардан экан.

Абу Маҳзура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Умар розияллоҳу анҳунинг ёнида ўтирган эдим. Сафвон ибн Умайя каттакон мис лаганда овқат олиб келди. Идишни бир неча киши абоъа кийимига солиб кўтариб келиб, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг олдиларига қўйишди.
Умар ўз атрофидаги мискин одамлар, қуллар, ходимларни чақирди. Уларнинг барчаси у билан овқатланишди. Шунда у:
«Аллоҳ ўз қуллари билан таом ейишдан юз ўгирган қавмни ундай қилсин, бундай қилсин», деди.
Шунда Сафвон:
«Йўқ! Аллоҳга қасамки! Биз улардан юз ўгирмаймиз. Лекин ўзимизни устун қўямиз, холос. Аллоҳга қасамки! Яхши таомдан ўзимиз еб уларга ҳам берадиганини топа олмаймиз», деди
».
Шарҳ: Кўриниб турибдики, мўмин-мусулмон одам айниқса таом масаласида қулларни, ходимларни паст санамаслиги, аксинча таом пайтида уларни ўзига тенг кўриб, кўнглини олиши лозим.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri