Ёш болаларнинг орасини ажратиш Принтер учун
29.06.2010 й.
islom.uz
Солим ибн Абдуллоҳ отаси Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Умар болаларига: «Кундуз бўлганда, тарқалинглар! Бир ҳовлида тўпланманглар! Мен орангизда низо ёки орангизда ёмонлик чиқишидан қўрқаман», дер эди».
Шарҳ: Чунки кўпчилик тўпланиб ўтирганда, бекорчиликдан гап-сўз чиқиб, орада низо чиқиб қолиши мумкин. Шунинг учун бекорчиликда кўпчиликнинг, хусусан, ёшларнинг бир жойда тўпланиб, беҳуда гап сотиб ўтиришлари яхши эмас.
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz