article thumbnail Гуноҳга битта тавба балки кифоя қилади, аммо тоатга мингта тавба ҳам етмаслиги ҳам мумкин. Гуноҳ қилган киши тавба қилса, Аллоҳу таоло уни мағфират қилади. Лекин ибодат қилган киши шу ибодати туфайли фахрланиб, кибрга берилиши. давоми...

 



 
   
 
Никоҳнома ( Абдуғофур Собир Мирзо) Принтер учун
10.07.2010 й.
     


 Муслим мақомин манзуми

Ватанимиз чин мўминлар,
    Чин мусулмонлар ери,
Ҳаққа хамдки, мусулмонмиз
    Қолу балодан бери.    

“Боймисиз?” деб биров бирдан
    Сўров қилса ҳойнаҳой,
 Айтинг: “Бизлар мусулмонмиз
    Кимса йўқдир биздан бой!”.    

Савол бўлса: “Ким бермишдир
    Сизга мусулмон номин?”
Айтинг: “ Аллоҳ Ўзи бермиш
    Бизга муслим мақомин”.    

“Бисмиллаҳ...”ни унутмангиз
    Ҳар ишга қўл урганда,
Ҳар бир хайрли одатда,
    Ётганда ҳам турганда.    

Агарким пок қалбингизда
    Мукаммал бўлса иймон,
Бўлғайдурсиз комил инсон,
    Бўлғайсиз чин мусулмон.    

Гўзал ният ва пок иймон
    Жой олсин дилингиздан.
“Лаа илаҳа иллалоҳ...”ҳеч
    Тушмасин тилингиздан.

Намоз ўқиш исломдаги
    Бешта шартнинг биридир,
Фарзандини унга ундаш
    Отанинг тадбиридир.        

Намоз ўқиш бизга фарздур
    Ҳар бир ёшу қарига,
Бу Аллоҳнинг бир неъмати
    Бизга – бандаларига.        

Намоз сўзи форсий эрур,
    Арабчада солатдур,
Намоздаги хушъу ҳолат
    Энг гўзал бир ҳолатдур.    

Намоз чоғи чин мўминга
    Келгайдур жаннат иси,
Ҳар намоз бу – Нажоткорга
    Бош эгишлик белгиси.    

Намоз Ҳақнинг ҳар бандага
    Улуғ бир инояти,
Бул амалга даъват этар
    Қуръоннинг кўп ояти.        

Беш вақт намоз фарз этилмиш
    Ҳар мўминга ҳар куни,
Бир муборак ҳадис тингла:
    “Намоз диннинг устуни”.        

Қиёматда бенамозлар
    Кўзи беҳад ёшланур
Сабаб Ул Кун сўроқ-савол
    Шул намоздан бошланур.    

Ул Кун билур ҳар намозхон
    Намоз не неъматлигин,
Бенамоз ҳам билур ишин
    Оғир мусибатлигин.        

Ҳар мўминга ҳар қадамда
    Аллоҳ Ўзи Олий Дўст,
У буюрган ҳар амални
    Бажаринг бекаму кўст.

Намоз чоғи ёғилгайдур
    Аллоҳнинг раҳмат нури,
Жойнамознинг усти билинг
    Бу Аллоҳнинг ҳузури.        

Намоз вақти кириб намоз
    Ўқир бўлса кимда-ким
Гўзал бўлсин таҳорати
    Ҳам кийсун тоза кийим.    

Тарк айламанг тозаликни –
    Ҳаққа маъқул бул ишни,
Ул Қуръонда қайд қилмишдур
    Либосни пок тутишни.    

Ибодат-чун ҳам аввало
    Керакдур покизалик,
Покланмайин мақбул эрмас
    Ҳаққа ҳар салом-алик.        

Замин узра турли анҳор,
    Ариқлардан таратиб
Покланишга неъмат – сувни
    Аллоҳ қўймиш яратиб.        

Қай ҳолатда покланиш-чун
    Биларсиз бор усулни,
Бул ёшда сиз биладурсиз
    Таҳорату ғуслни.        

Ким намозхон жону дили
    Роҳатда ҳар дам анинг
Намознинг ҳар бир фарзини
    Сиз синчиклаб ўрганинг.    

Рўза тутинг Рамазонда
    Бул ойда қилинг ифтор,
Амал қилмай бўлмангиз Ҳақ
    Ғазабига гирифтор.    

Рамазонда раҳмат нури
    Баракотли сочилур
Ҳадис бор: “Бу ойда осмон
    Эшиклари очилур”.    

Шайтонлар занжирбанд, дўзах
    Эшиклари ёпилур,
Фурсат ғанимат билганга
    Қулай имкон топилур.        

Намоз, закот амалларнинг
    Бизга фарзлиги каби
Рўза тутиш ҳам бизларга
    Тангримизнинг талаби.    

Муқаддас ой Рамазон бу –
    Ойлар ичра султондур,
Бул ой – покланиш мавсуми
    Покланишга имкондур.        

Бул ой ичра белгиланмиш
    Файзи улуғ бир кеча
Бул тун тўлар фариштага
    Беадад, неча-неча.        

Бу тун тилангиз Тангридан
    Бахтнинг бўлишин бутун
Тангри бермиш таърифини
    Қандай тун эрур бул тун.

Рўза тутинг Рамазонда
    Кўп қилинг яхши ният,
Бул ойда руҳ, тан покланур
    Ки нафс топур тарбият.        

Бул ой яна бир номининг
    Бул дамда келди жойи
Бул муқаддас ойнинг яна
    Бир номи – сабр ойи.        

Бул ой ичра рўза тутган
    Ҳар бир мусулмон банда
Ўз молидан закот берур
    Нисобига етганда.

Исломнинг беш арконидан
    Яна битта нафари –
Ҳар мўминга фарз қилинган
    Муқаддас Ҳаж сафари.

Бул сафарким бўлур албат
    Кимда имкон топилса,
Яъни, ўзин жисмоний ва
    Моддий тайёр деб билса.

Ҳақ севгиси, пок иймонга
    Гар қалбингиз очарсиз,
Бешак турли ёмонликдан
    Узоқлашиб қочарсиз.    

Кимки Ҳаққа бошин эгиб
    Интилар Ҳаққа томон,
Иншааллоҳ, оқибати
    Бўлмасдур асло ёмон...    

Фарзанд бурчи ҳаққиндадур
    Муддаоси бул банднинг
Ота-онага яхшилик
    Бурчидур ҳар фарзанднинг.        

Бул яхшилик хусусинда
    Қуръонда кўп гаплар бор
Алар учун яхшиликни
    Амр этмиш Парвардигор.

Билмайин бул бурчингизни
    Бошга бир бало ортманг,
Кекса ёшда бўлса алар
    Асло қараб “уф” тортманг.    

Бул хусусда яна бир оз
    Билганларим айтарман
Ота-онага тик боқиб
    Асло бир сўз қайтарманг.    

Ҳаётда ким ҳамиша Ҳақ
    Ҳар амрига бўйсунар,
Ҳар дамда ул бўйсунувчи
     Бошида бахти унар.    

Ҳақ билдирган ҳақиқатга
    Чиндан керак ишонмоқ,
Азим гуноҳ ишонмаслик,
    Азим гуноҳдир тонмоқ...    

Муносиб ёр излаганда
    Учманг дунё, молига,
Назар солинг иймонига,
    Ҳаёсининг ҳолига.        

Имкон қадар яқин борманг
    Ҳаддан ортиқ бойига,
Ҳаддан зиёд ҳам маҳлиё
    Бўлманг сиз чиройига.    

Кўп йигитни қизиқтирар
    Келин насли, насаби
Отасининг топиш-тутиш,
    Амали-ю, мансаби.    

Бул сифатлар бари бекор
    Сиз топинг диндорини,
Тоат-ибодати гўзал
    Пок иймони борини.    

Ёр танлашда кўп маъқулдир
    Йўл тутсангиз шул тусда
Сабаб бул ҳам суннат эрур,
    Ҳадис бор бул хусусда.        

Ҳар ҳадисга амал айлаш
    Айланса гар одатга,
Ул соҳиб ҳар икки олам
    Етишгай саодатга.    

Маҳр – маъно жиҳатиндан
    Гўзал аҳлоққа кирар,    
Маҳр бермоқ бу – аёлнинг
    Қадрини юксалтирар.        

Маҳр бергувчи билсинким
    Маҳрнинг меъёрини
Ўта қиммат ё акс қилиб
    Ранжитмасин ёрини.        

Маҳр нарҳи ҳеч ҳолатда
    Бўлмасинким жуда кам,
“Мухтасар” дер: Маҳр бермоқ
    Энг кам нархи ўн дирҳам.        

Молу давлат, тўкин ҳаёт –
    Фақат шулар бахт эмас,
Комил инсон фақат моддий
    Бойлигини бахт демас.    

Сизга айтсам оиланинг
    Кўпдур сир-синоати,
Оддий сири – эр топганга
    Хотиннинг қаноати.        

Оиланинг ўзга номи
    Бежизга “рўзи ғор”мас,
Ул ғорнинг кенг оғзи,ичи
    Ланг очиқ, ҳеч ҳам тормас.        

Ҳар оила аҳиллигу
    Софликни қилса ният,
Файзли бўлур ҳар хонадон
    Ҳамда ҳар бир жамият.    

Оилада гар узилса
    Муҳаббатнинг риштаси,
Ул замонким тарк этадур
    Ул уйнинг фариштаси.        

Дилингизда бир ҳол сабаб
    Кек, адоват қолмасин,
Ҳушёр бўлинг орангиздан
    Муҳаббат йўқолмасин.    

Аллоҳ фарзанд ато қилса
    Унутманг муҳим ишни,
Дарҳол бошланг қулоғига
    Азон, такбир айтишни.    

Бу бирлан Ҳақ борлигини
    Жажжи қалбга жойлайсиз,
Ҳам танитиб Расулини
    Ибодатга бойлайсиз.        

Билинг, шунда бола бўлур
    Сизларга итоатли,
Барокатли бўлур умри
    Ҳам Ҳаққа ибодатли.        

Унутмангиз болангизни
    Ҳар дам дуо қилмоқни,
Оқибатда бола билмас
    Ҳаётда қоқилмоқни.    

Ота-она қилар бўлган
    Дуо қиёси булдур
Расул уммат учун қилган
    Дуо каби мақбулдир...    

Ҳар дам ҳалол ризқ топишни
    Ҳар доим қилинг ният,
Ҳалол топмоқ бизга билинг
    Аждодлардан васият.        

Эҳтиётли бўлинг ҳар дам
    Ҳар хил ҳаром луқмага,
Билинг, бизнинг аждодимиз
    Ҳаром луқма тутмаган.

Қай бир ҳовли, уйда ҳаром
    Топса гар хўжайини,
Бўлмасдур ул уйнинг тинчи,
    Ҳам фарзандин тайини.

Топилган ул борки ҳаром
    Сарф этилар ҳаромга,
Ул оила турмуши ҳеч
    Тушмайдур бир маромга.

Ҳаром луқма айлантирар
    Кулга иймон чўғини,
Бул дегани барбод қилар
    Банданинг бор-йўғини.        

Ҳаром луқма банда борин
    Куйдиргувчи оловдир,
У бошлагай жаҳаннамга,
    Жаннат йўлига ғовдир.    

Ким ҳаромдан ҳазар қилмай
    Ҳаром луқма суядур
Ул ким бошига беадад
    Балоларни уядур.        

Ҳалол-ҳаром нелигини
    Қиладурман кўп такрор,
Бул хусусда Ҳақ Сўзида
    Битилган кўп оят бор.        

Бул оятлар маъносини
    Ҳар дам олинг сиз ёдга
Ҳаром луқма албат зиён
    Бергайдур бир авлодга.        

Кеч бўлгайдур кечиримга
    Кўзлар ёшга тўлганда,
Кимга керакки, кечирим
    Кимсага кеч бўлганда...

Бул дам зино хусусинда
    Айтарим бор озгина,
Каломда Ҳақ амри бордир:
    “Ва лаа тақробуззина”.

Бул марҳамат маъноси бул:
    “Зинога яқинлашманг”,
Амал қилмас кимсаларнинг
    Охир албат ҳоли танг.        

Бу йўлда ким юрар бўлса
    Оқибат ҳоли войдур,
Бул дунёда хор ва Ул Кун
    Аларга дўзах жойдур.    

Ким бул бобда битилганга
    Доир билса ўзини
Йироқлашиб фаҳш ишлардан
    Айтсун тавба сўзини.        

Ким эътибор қилмай асло
    Парво қилмас бу бобга
Охиратда учрагайдур
    Энг аламли азобга.    

Сиз беҳуда боқманг бузуқ
    Ҳар беҳаё кинога
Шайтон шерик ул маҳсулот
    Бошлагйдур зинога.    

Зино ишин таклиф қилар
    Кўп рўзнома, журналлар,
“Очиқ савдо” ўтказар кўп
    Қийқириқ тўла заллар.        

Қўлга асло ола кўрманг        
    Бирон беҳаё асар
Сабаб бутун ҳаёлингиз
Фосиқ фикрлар босар.     

Сабабким ул асарларда
    Битилур бузуқ мақсад
Мутолаа қилса кимки
    Мақсади ҳам бўлур бадъ.    

Билингким бул битигим чин
    Номусли учун қомус,
Зинокор ҳар кимса борки
    Аталгайдур беномус.    

Ҳар мўминга манъ қилинган
    Бундай йўлга кирмоқлик
Бул сабабки буюрилган
    Авратни яширмоқлик.        

Адашманг ҳақ йўлдан, ҳушёр
    Бўлинг турли оқимдан,
Чалкашиб ҳеч четга чиқманг
    Сиротал мустақиймдан.    

Ер юзида мазҳаб кўпдир,
    Ҳам бордир турли динлар,
Фақат тўғри йўл устида
    Юрганлар бу – мўминлар.    

Хонумони хароб бўлар
    Ким бу йўлдан айрилса,
Айрилиш не, ҳатто бир оз
    Ортига сал қайрилса...  

 
« Олдинги   Кейинги »

 

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri