Никоҳнома ( Абдуғофур Собир Мирзо) Принтер учун
10.07.2010 й.
 


 Таассуфли тўйлар тавсифи

Ўзбек уйи серфарзанддур
    Шул боисдан тўйи кўп,
Элга тўй, ош берсам деган
    Яхши ният, ўйи кўп.    

Не учунким нишонланур
    Икки ёш никоҳ тўйи,
Мақсад – тилаш аларга бахт
    Бўлмоғин умр бўйи.    

Лекин ажаб тўйлар бўлди
    Бизнинг яқин ўтмишда,
Хўп ажойиб тўйлар бўлди
    Тўхтамай ёзу қишда.

Бундай ажаб тўйлар ул дам
    Ёт элдан келиб қолди,
Ул шайтоний базм, қизиқ,
    “Қизил тўй” деб ном олди.

Қизил тўйда эркак-аёл
    Май шаробга тўйдилар,
Оқибат-чи, хўп кўпайди
Сўнгра “қўйди-қўйди”лар.        

Ёш-у, қари ботиб бари
    Кўп гуноҳи азимга,
Бундай тўйлар айланарди
    Зўр шайтоний базмга.        

Биронта бир анжуман ё
    Тўй ароқсиз ўтмасди,
Ул тўй асло тўй эмасди
    Бўлмаса агар масти.        

Ҳар тўй ўтар эди “ур-сур”,
    “Қий-чув”у “ҳай-ҳай” билан.
Ҳар бир тўйда меҳмон қадри
    Ўлчанарди май билан.        

Бўлди қизиқ кўп шайтоний
    Ҳар ҳолатга киришлар,
Баъзан келин ва куёвни
    Ўртада ўптиришлар.

Ўзларича бахт тилашиб
    Қадаҳ уриштиришлар,
Ул бахт бормай бир кунгаёқ
    Бир-бирини қиришлар.

У тўйларда то тонггача
    Барча шовқин кўтарди,
Қанча оёқ-қўллар синди,
    Қанча кўзлар “кўкарди”.

Қанча куёв бир кундаёқ
    Тушди гўё тахтидан,
Қанча келин айри тушди
    Бир зум топган бахтидан.

Бўлди урфимиз топташлар,
    Қадриятдан қочишлар,
Пақиллатиб шароб отиб,
    Ўртада пул сочишлар.

Келин-куёвни ўртага
    Томошага қўйдилар,
Қадаҳларнинг тўлалигин
    Улкан бахтга йўйдилар.    

Мезбон деган мажбур турар
    Ҳар меҳмон кайфин чоғлаб,
Куёв кайфда ўйнаб қолар
    Қиз белидан қучоқлаб.        

Ёш-у, қари, эркак-аёл
    Тенг ўйнашди жилпанглаб,
Алар аянчли аҳволин
    Бўлмасди сира англаб.        

Эркак-аёл бари бирдай
    Маст-аласт ўйнашарди,
Ул худосиз жамиятда
    Барча шундай яшарди.        
    
Ана шундай тус олганди
    Ул дам ҳар бир тўйхона,
Асли тўғри бўлар десак
    Бўри босган қўйхона.

Афсус... афсус, бизнинг авлод
    Шоҳид бўлдик шуларга,
Йиғлаш эсга келмади ҳеч
    Фурсат топдик куларга.

Биз билмадик қадриятни,
    Биз билмадик ҳамият,
Шуни талаб қилар эрди
    Биз кўз очган жамият.

Йўқотдик биз аждодлардан
    Қолган йўлни, ҳақ изни,
Билмадик биз Яратганни
    Ҳамда кимлигимизни.

Биз Аллоҳни танимадик
    Ул дам адашдик бизлар,
Бошимизда қамчи тутиб
    Турганди худосизлар.

Бул дам рўёбга чиқмоқда
Халқимнинг кўп ўйлари,
Бул дам шаръий, файзли ўтар
    Халқимнинг кўп тўйлари.

Файзли ўтар ҳар бир жойда,
    Узоғ-у, яқинда ҳам,
Сабаб эрк бор бу элимда,
    Эркимиз бор динда ҳам.

Бари барҳам топди, тамом
    Деёлмам бул замонда,
Бул дамда ҳам ажаб тўйлар
    Учрайдур онда-сонда.

Баъзиларга бул хусусда
    Панд-насиҳат кетмасдур,
Келин-куёв сарпосига
    Бир дўкон мол етмасдур.

Бир ҳолатнинг баёнига
    Ожиздир тил ва лаблар,
Куёв бола учун тортиқ
    Қилинса “Мерс” маркаблар.

Шунча сарпо, совғага ҳам
    Тўймас баъзи қучоқлар,
Бул кетишда яқин кунда
    Тортиқ бўлар учоқлар.

Бу не ҳолат, қатор-қатор
    Маркабларда юришлар,
Ўздан кетиб ҳар қадамда
    Қийқириш, қутуришлар?!

Келин кийган кўйлакда йўқ
    Белдан усти ҳамда енг,
Уни бир бор кийиш эса
    Бир сигир пулига тенг.        

Билмам уни кийган эркан
    Аввал қай бир мегажин,
Барин битай десам яна
    Манглайга тушар ажин.        

Ўша дағал матосидан
    Афзал оддий бўзимиз,
Шуни кийим деб кийдирган
    Айбдормиз ўзимиз.

Наҳот етмас иродамиз
    Ўзимизни тийишга,
Бой-ку, миллий либосимиз
    Устимизга кийишга.

Олам кўзин қувонтирар
    Атлас, адрас, беқасам,
Айтинг қайси газмолдан кам,
    Қайси бир матодан кам.

Кўз-кўз қилса арзимасму
    Ипагу зарларимиз,
Аждодлардан мерос, кийсак
    Кам бўлмасмиз баримиз.

Шаръий тўйни иймонсизлар
    Аташар ғарибона,
Алар хоҳлар тўйларини
    Ўтишини ғарбона.

Алар оддий тўй қилмоқни
    Ўзлари-чун ор билгай,
Сабаб алар учун гўё
    Пул осмондан ёғилгай.

Билмам қачон якун топар
    Бундайин хунук ишлар,
Манманлик, кибру ҳаво
    Каби ўздан кетишлар?!

Бизлар кирган хато йўлга
    Энди ёшлар кирмасин,
Аллоҳ инъом қилди ҳақ йўл
    Энди адаштирмасин...

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri