Никоҳнома ( Абдуғофур Собир Мирзо) Принтер учун
10.07.2010 й.
 

 Ўғлимга ўгитларим

Ўғлим, энди сенга айтар
    Гапларимга қулоқ тут:
Ортиқча вақтичоғлик
    Ўйинни энди унут!

Энди ёнингда ёринг бор,
    Ном олдинг сен “Эр” деган,
Эр дегани доим болам
    Оила ғамин еган.

Энди сенинг бошингдадур
    Уйда соҳиблик тожи,
Демак, зиммангда турмушнинг
    Ҳар турли эҳтиёжи.    

Тўйдан аввал кўп гап айтдим
    Бироз гаплар дейин боз,
Аввал барин шукри учун
    Ўқигил нафл намоз.

Гўзал бўлсин феъл-атворинг,
    Ҳар ишда ҳар одатинг,
Ҳамда гўзал бўлсин мудом
    Ҳаққа ҳар ибодатинг.

Гар бошингга киймоқ бўлсанг
    Тақвоинг туфайли тож,
Ҳар дам Ҳақнинг розилигин
    Топмоқликка топ илож.

Ҳушёр бўлки олмасин ҳеч
    Хиёнат ўз домига,
Уйландинг сўз бериб ўғлим
    Ахир Аллоҳ номига.    

Шаръий никоҳ хусусинда
    Раббдан олмишсан ризо
Ризоликка рад иш қилсанг
    Уйингда тинмас низо.    

“Қилма!” деган ишни қилма,
    У “Қил!” деган ишни қил.
“Қилма!” деган ишни қилсанг
    Сўнг сўнгсиз ташвишни қил.    

Ким ул ваъда аҳдин бузиб
    Сочса агар заҳрини
Ул ким бешак қўзғатадур
    Яратганнинг қаҳрини.    

Бир ҳадис дей, буни англаб
    Ёрин суяр бир ёр бўл,
Икки жағ ва икки оёқ
    Аросига ҳушёр бўл.    

Ҳар эр учун хотин эрур
    Аллоҳнинг омонати,
Оғир гуноҳ эрур билки
    Омонат хиёнати.    

Хотин ҳаққининг ҳақинда
    Кўпдир ҳадис, ривоят,
Бари билдирурки хотин
    Ҳаққига эт риоят.    

Улдурким бир бахтли инсон,
    Бахтли эр деган улдир,
Агарким ўз аёлига
    Чин дилдан ул масъулдир.

Аёл учун арзир айтсак
    Дилда барча боримиз
Чунки аёл бизга она,
    Опа-сингил, ёримиз...    

Энди айтар гапларимни
    Ул дамда қилма канда,
Яъни, ўғлим сенга Аллоҳ
    Фарзанд ато қилганда.

Гар баркамол бўлсин болам
    Десанг, билгилки, болам,
Бажар барин не буюрмиш
    Бизга сарвари олам.    

Сирли кўп сўз бор Каломда,
    Бордур исломий фарзда,
Бир сир – фарзандга тарбия
    Бергил гўзал бир тарзда.    

Ғанимат бил тарбияга
    Ҳар соат, дақиқани,
Еттинчи кун унутмагил
    Суннат иш – ақиқани.    

Қурбонликка имкон топсанг
    Албатта бажар буни,
Гўзал самара бергайдур
    Бул амалинг якуни.    

Ақиқа деб ном берилган
    Бул анжуман, бу ҳолат –
Демишларким, бола соғлом
    Ўсишига кафолат.    
    
Расулуллоҳ ҳам қурбонлик
    Қилмиш набираларга,
Аждодлар ҳам қилмиш, демак,
    Эргашгаймиз аларга.    

Яна бир сири: боланинг
    Ҳаётин бош қисмини
Гўзал, исломий маъноли
    Қўйгин боланг исмини.    

Яна бир энг муҳим ишни
    Лозим эрур билмоқлик,
Аллоҳ ўғил фарзанд берса
    Лозим суннат қилмоқлик.    

Фарзанд кўргач ўтказиб сен
    Етти ёз, етти қишни
Бериб диний тарбияни
    Ўргат намоз ўқишни.    

Ўз ҳолига қўйма уни
    Бул ишга қаттиқ тургин
Ўн ёшда ҳам ўқимаса
    Сўнг майли аста ургин.

Дона-дона қилиб сўзла
    Айтар гапинг ҳар бирин,
Муомаланг дағал қилма
    Сўзларинг бўлсин ширин.    

Илож қил ва ислом илмин
    Кўп ўргат, ўргатма кам,
Лек унутма, ўргат албат
    Дунёнинг илмини ҳам.        

Боланг қўллари кўксида
    Берсин ҳар саломини,
Ўргат, ўқиб ул ёд олсин
    Аллоҳнинг Каломини.    

Ҳамда тўғри танит унга
    Шариатнинг йўлини,
Манъ қилинган ҳар нарсадан
    Торта олсин қўлини.    

Ҳар номаъқул нарсаларга
    Қадамасин кўзларни,
Ҳушёр бўлгил, айтмасин ул
    Ҳақоратли сўзларни.    

Ҳар хил хунук сўзлар дема
    Болангга ҳам дедирма,
Хунук сўз айтишга сабаб
    Ҳаром луқма едирма.    

Ўйламаки ҳаром луқма
    Ҳалол бўлиб сингадур,
Гар едирсанг ул луқмани
    Жавоби бўйнинггадур.    

Ҳалол есанг тинч, хотиржам,
Сокин ўтар ҳар онинг.
Ҳалол топиб, ҳалол ейиш
    Таянчидур тақвонинг.    

Чин эр ҳар дам пок ният-ла
    Ҳалол топиб ишлайдур,
Топганини оилага
    Барини бағишлайдур.        

Ўз вақтида ҳис қил, ўғлим
    Хонадонинг камини,
Чунки сенинг зиммангдадур
    Оилангнинг таъмини.        

Тежамкорлик ҳисси сенга
    Ҳар дамда бўлсин ҳамкор,
Бул ҳақда ҳам ҳадис бордур:
    “Фақир бўлмас тежамкор”.    

Эҳтиёт бўл, ҳасисликка
    Ўтмасин тежамкорлик,
Ҳасислик бу – ихтиёрий
    Ҳолдан келар бир хорлик.    

Ҳаддан ортиқ тежамагил
    Ўйлаб уйинг эртасин
Бугунинг бил, қирқма асло
    Оиланг насибасин.     

Ҳақ қиз фарзанд ато этса
    Араз қилмагил зинҳор,
Ёринг дилин ранжитмагил,
    Қаттиқ сўзлаб қилма хор.    

Қиз бор уйда барокат бор
    Яъни, ул уй ризқи мўл,
Шукр қилгил сен Шакурга
    Қўл очиб дуода бўл.    

Қиз фарзандга ёмон назар
    Ҳаёлинг қилмасин банд,
Бизнинг шарафли исломда
    Аёл мавқеи баланд.    

Оилангга офиятни
    Ҳамиша қилгил ният,
Аёлингга сен туфайли
    Етмасин ҳеч азият.    

Аёлингга кўп ҳолатда
    Сўзинг айтгил эркалаб,
Бу – оиланг тинчи эрур
    Бул эрур сендан талаб.    

Аёлингга ҳеч бир дамда
    Зулм этма бениҳоя,
Хулқини хуш айламоққа
    Панд-насиҳат кифоя.        

Ҳаракат қил Ҳақ Сўзидан
    Хуш хулоса олишга,
Аввал панд қил аёлингни
    Тўғри йўлга солишга.        

Гар пандингга қулоқ солмай
    Чиқмоқчи бўлса бошга
Оғир бўл-у, астагина
    Ётоғинг қилгил бошқа.        

Шунда ҳамки аёл дили
    Гар бўлмаса пайваста
Сўнгги чора ул эрурким
    Майлига ургил аста.        

Ҳаётдаги ҳар ҳолатни
    Синчиклаб ҳушёр кузат,
Сўнг таққослаб оқ-қорани
    Феълу атворинг тузат.    

Сен мукаммал билсанг агар
    Недур исломий аҳлоқ
Фарқин англаб биладурсен
    Недур қора, недур оқ.        

Тўғри йўлда тўғри юргил,
    Ҳушёр боқ ўнг-сўлингга,
Ногоҳ тўсиқ, чоҳ тушмасин
    Бахт-саодат йўлингга...  

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri