Рибо ҳийлалари Принтер учун
12.07.2010 й.
islom.uz
Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида айтади: «Ва Аллоҳ тижоратни ҳалол, рибони ҳаром қилган» (275-оят).
Аллоҳ таоло судхўрликни ҳаром қилди. Судхўрлар рибони очиқ-ойдин ейиши мумкин бўлган барча эшикларни беркитди. Шунинг учун, судхўрлар рибони ҳийла йўли билан ейишни йўлига ўтадилар. Шу маънода энг кўзга кўринган ҳийла ўзини савдогар қилиб кўрсатишдир. Аллоҳ таоло савдони ҳалол қилди. Шунинг учун ҳам, рибо ҳийлаларининг аксари савдо йўли орқали амалга оширилади. Бу ҳийлаларнинг баъзиси рибонинг ҳаромлиги асосида бўлса, баъзилари қонунда белгаланган фойда чегарасидан чиқиб, ундан ортиқроғини ундириш учун қилинади. Ҳолбуки ҳийла шаръан ва ақлан ҳам қабиҳ ишлар жумласига киради. Ҳар асрда ҳийла шаръий номи билан баъзи фуқаҳолар ўз услубларида ҳийлага йўллар топишади. Бу йўллар пасткашлик ва разилликдан бошқа нарса эмасдир. Биз шу ўринда нифоқ ва кўзбўямачилик услублари билан қилинган рибо ҳийлаларидан машҳурларини келтирамиз.

Ҳийла. «Байъул ийна» яъни қарзга сотиш (ёки олиш) бунда бир киши бошқа кишидан бир нарсани насияга мингга сотиб олади ва яна ўзига нақд тўққиз юзга сотади. Ўртада аслида савдо қилиш мақсади бўлмай, балки сотилган мол яна эгаси қўлига ўтади. Лекин 100 қарз биринчи киши қўлида рибо қарзи бўлиб қолади. Бу савдо тушунчаси остида амалга оширилаётган рибо қарзидир. Ийна (الҲينة) деб номланиши қарз олди-бердиси-да айнни яъни нақдни ҳосил қилиш сабабидандир. Ёки молнинг айнан ўзи сотувчига яна қайтиб келганидандир. Бунда нақддан кўра насияда нархини ошириш савдоси мақсад қилинмаган. Аслида бу жоиз. Лекин ушбу ҳийлада насия савдосини рибо қарзи учун ҳийла воситаси қилиш мақсади бор. Яъни, ҳалол нарсани ҳаромга етишиш учун сабаб қилиб олинмоқда. Бу тўғри эмас.

Ҳийла. «Таварруқ савдоси»
. Таварруқ ((تورق сўзидан олинган бўлиб, кумуш тангани емоқ маъносини англатади. Мўъжам луғатул-фуқаҳо 1/15).
Ийна савдосида кўриб чиққанимиздек киши насияга насияни сотиб олиб, яна эгасининг айнан ўзига арзонроқ нархда нақдга сотиш ҳийласи амалга оширилади. Худди шундай савдо бўлиб, молни яна ўз эгасига эмас, балки бошқа одамга сотса, бундай ҳийлани таварруқ, дейилади.
Ийна «айн» (нақд тилло) сўзидан олинганидек, таварруқ ҳам «вариқ» сўзидан олингандир. (Вариқ нақд кумуш дегани). Мазкур икки савдода тилло ва кумушни ажратмай нақдни қўлга киритиш мақсади асосида ҳаракат қилинмоқда.
Таваруқ савдоси хусусида фуқаҳолар турли фикр билдиришган. Баъзилар:
«Агар бу савдо уч томоннинг олдиндан тил бириктириши бўлмай, фақат олди-сотди бўлса дуруст», дейишган.
Бошқалар эса «агар тил бириктирилса жоиз эмас», - дейишади.
Ибн Қайюм шундай дейди: «Шайхимиз (Ибн Таймия) таварруқ масаласини жоиз эмас, дер, эди. Бир неча бор бу масала сўралганда, мен у кишининг ёнида эдим, ҳеч рухсат бермади. Ва: «Рибонинг ҳаром қилинишидаги асосий сабаб, таварруқнинг айнан ўзида бордир. Яна таварруқда унга қўшимча молни олиш ва сотиш, зиён қилиш кулфатлари ҳам бордир. Шариат зарарнинг озига ҳам рухсат бермай, кўп зарарга рухсат берармиди», деди». (Эъломул Муваққиъийн 3/182).
Бугунги кунда ислом фиқҳи академияси томонидан бу савдо турига юқоридаги келишиб олмаслик шарти билан рухсат берилган. Чунки, ҳозирги даврдаги савдони бусиз тасаввур қилиб бўлмайди. Инсонлар ушбу нарсага муҳтождирлар. Савдогарлардан насияга мол олиб, бошқа бир шахсга нақдга сотиш билан ўртада маълум фойдага эга бўлиш мумкин.
Аллоҳ таоло савдони ҳалол қилгани тўғрисидаги оят умумийдир. Таварруқ савдосига жумҳур уламолар рухсат беришган. Чунки, савдо-сотиқдаги асл қоида мубоҳликдир. Бу савдода рибо мақсади ҳам сурати ҳам зоҳир эмас.
Робита ҳузуридаги ислом фиқҳи академияси қарори. 15 чақириқ 1419 ҳ. 11 ражаб шанба.
Кувайт фиқҳий мавсуасида ҳам таварруқ савдосига ижозат берилган. (72-жуз. 359 саҳифа).

Ҳийла. Савдо ва салаф. Яъни, савдо билан қарзни ўзаро қўшиб ақд тузиш.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам савдо ва салафдан қайтардилар. Сунан Абу Довуд 3/382. Термизий 3/527. Насаий 7/295.
Ушбу савдо тури рибони олдини тўсиш учун манъ қилинган. Чунки, қарз берган киши савдодаги фойда орқали қарз устига фойда кўради. Унинг ўзи сотувчи бўлса, фойдаси кўпайиб, қарздорнинг фойдаси нуқсонга учрайди. (Чунки, агар савдода зиён бўлса, қарздор қарзни тўлашга мажбур, қарз берган яъни салаф қилган томон эса, ҳеч нарсага зомин бўлмайди).
Бу нарсадан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарганлар.
Ушбу қайтариқ сарф ва салафда (яъни пул алмаштириш ва қарзни қўшиб савдо қилиш), ижара ва салафда ҳам татбиқ қилинади. Чунки, ижара ва сарф савдонинг алоҳида турларидандир.
Демак, турли ақдларни бир-бирига қўшиб шартнома қилиш фосид савдо ҳисобланади. Чунки, буларда ақд тузувчиларнинг фақат бирига манфаат бор.
Савдо ва салафнинг маъноси.
Сотувчи буни сенга сотаман, шарт шуки, бу сенга қарз бўлади, ёки олувчи буни сендан сотиб оламан фақат шарт шуки у менга қарз бўлади, дейишидир. Бу ҳаром қилинган, ботил савдодир.

Ҳийла. Вафо қилиш савдоси. Мажаллатул аҳкамил адлиянинг 118 моддасида вафо қилиш савдосини баёни келган.
Турк султонининг XIX аср охирларида XX аср бошларида адлия девони ҳузурида савдо ишларини тўғрилаш, яъни, қонунни фиқҳга мослаштириш учун ишчи гуруҳ тузилган. Девоннинг бошлиғи Жавдат Пошшо раҳбарлигида, ҳанафий фиқҳи асосида янги пайдо бўлган савдо шартномаларини мувофиқлаштириш амалга оширилган. Ўзи аслида тижорат қонунлари бор бўлиб, лекин у Европа қонунчилигига ўхшаб қолгани учун уни қайта кўриб чиқиш лозим бўлиб қолган. Тузилган уламолар гуруҳи ичида Муҳаммад Амийн ибн Обидийннинг ўғиллари ҳам бўлган. Ушбу уламолар бир неча йиллар давомида муомалотлар фиқҳини тузиб чиқишган. Дастлаб муқаддимада Ибн Нужаймнинг 99 та фиқҳий қоидаларини келтириб, уларни 99 та модда қилишган. Уларнинг ҳар бирини шарҳлаб чиқишган. Ундан кейин савдонинг таърифи ва бошқа фиқҳий муомалага тегишли масалаларни 100 ва 101 модда қилиб давом этказишган.
Юқорида 118 - модда деб шу моддаларнинг давомида келган моддалардан бирини айтилмоқда.
Уламоларимиз «Турк султонининг илмий ишлари ичида энг манфаатлиси ушбу мажалладир»,-дейишади.
Лубноний деган олим уни шарҳлаб, «Шарҳи мажалла» номли китоб тасниф қилган.
Вафо қилиш савдосида муҳтож одам кўчмас мулкини нақд пулга сотади ва агар пул топсам мулкимни қайтариб оламан, бошқа ҳеч кимга сотмайсан дейди. Бунда вафо қилгунгача савдо қилган бўлиб қолди. Очиқроқ қилиб айтганда бу гарови олиб қўйилган рибо қарзидир. Бунда гаровга олиб қўйилган кўчмас мулкдан қарз берувчининг фойдаланиши рибо бўлмоқда.
Ушбу савдони кўриниши қуйидагича бўлади. Сотувчи олувчига ушбу ерни сенга минг динорга сотдим ёки зиммамдаги минг динор қарзга сотдим, шарт шуки, қачон шу пулни топсам ёки қарзимни адо қилсам ерни ўзимга қайтарасан, дейди. Гоҳо бу савдони қайтариш шарти билан қилинган савдо ҳам дейилади. Франсия қонунида «сотилган нарсании қайтариш шарти билан қилинган савдо» дейилади. Бу савдо турига ҳанафийлар истиҳсон юзасидан ижозат беришган. Яъни, қиёсга хилоф равишда рухсат этишган. Лекин Жиддадаги ислом фиқҳи академиясида ушбу савдо турини манъ қилган.
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri