Исломий банклар Принтер учун
18.07.2010 й.
islom.uz
Банклар ҳаммадан қарз олиб, ўз ҳисобидан бошқа тижорий муассасаларга, ишлаб чиқариш ёки бошқа соҳаларга қарз беришни ўзига одатий касб қилиб олган ташкилотдир. Банклар қарз берувчи ва олувчи ўртасида воситачилик қилади. Бировга қарз бериш учун, бировдан қарз олади. Бошқача қилиб айтганда банк қарзлар савдогаридир. У қарз олиш, қарз бериш, фойда олиш, пул алмаштириш, пул кўчириш, зиммага олиш, омонат кассаси учун ижара ҳақи олиш ва бошқа банкка тегишли  муомалаларни амалга ошириш учун ташкил қилинади.
Исломий банк ислом асосларига таянган ҳолда, рибога аралашмасдан банк ишларини юргизадиган банкдир. Бу банк музораба учун қарз олади ва бошқаларга музораба, муробаҳа, ижара учун ва шу каби шаръий молиявий муомалалар учун маблағ беради.
 
Жоизлигига иттифоқ қилинган муомалалар:
1. Музораба;
2. Шерикчилик;
(Бу икки муомала тўғрисида мушоракат бобида зикр қилиб ўтдик).
 
Ҳукми тўғрисида ихтилоф қилинган муомалалар:
1. Хизмат ҳақи:
Баъзи исломий банклар ўз ишчиларидан қарз олди-бердиси учун хизмат ҳақи олишни йўлга қўйган. Агар ушбу хизмат ҳақи берилган қарз маблағидан маълум фоиз ёки муддат ҳисобига олинадиган бўлса, бунинг номи хизмат ҳақи бўлсада, аслида бу рибо фойдасидир.
Шунинг учун, бу кўринишдаги хизмат ҳақи жоиз эмас. Аммо агар банкнинг оладиган хизмат ҳақи қарз муомаласи йўлидаги амалий қийинчиликлар ва ҳаракатлар эвазига бўлса, бу жоиздир. (Мажмуанинг қарор ва тавсияларидан 27-саҳифа).
Баъзи уламолар бу кўринишдаги хизмат ҳақида ҳам рибо шубҳаси бор дейдилар.
Шу ўринда хизмат ҳақининг иқтисодий ўрни ҳам мавжуддир. У сармоя деб аталмиш нодир ўринга хосланган бўлиб, ундан кам бўлмаслиги керак. Чунки, банкнинг молиявий қизиқиши шаклланмайди. Марказий банк ишончли назорат учун мувофиқ келадиган воситадан узилади.  Бу восита билан банк шериклар фойдасининг турини аниқлайди. Маблағлар ва фойдаларнинг ўртасидаги тафовут ортиб кетади. Чунки, қарз берувчиларнинг аксарида  даромад чегараланган бўлиб, қарз олувчиларнинг кўпчилигида эса имконият кенг бўлади. (Фикр мажлисининг рибо фойдасини йўқотиш мавзуси 26-саҳифа).
2. Сотиб олишга буюрувчининг фойда шериклиги:
Гоҳида ишчиларнинг бири исломий банкдан маълум сифатдаги савдо молини сотиб олиб беришни талаб қилади. Банк савдо молини ишчига олиб беришга ваъда қилади. Банк у нарсани сотиб олгандан кейин ишчи уни банкдан сотиб олишга ваъда қилади. Сўнгра банк савдо молини нақд пулга сотиб олиб, ишчига бўлиб тўлаш шарти билан қимматроқ нархга сотади.
Агар ушбу ваъда мажбурий бўлмаса, ҳамаср фуқаҳоларнинг барчаси бу келишув жоиз дейдилар. Агар қилинган ваъда мажбурий бўлса, ҳамаср фуқаҳоларнинг баъзилари буни манъ қилишган. Чунки, мажбурий ваъда шартнома ҳукмидадир.
3. Мажбурий ваъда:
Ваъда тўғрисида қадимги фуқаҳоларнинг уч хил қарашлари мавжуддир:
а) Ваъдага вафо қилиш мустаҳабдир. Бу жумҳур фуқаҳоларнинг фикридир;
б) Ибн Шибрама ва бошқаларнинг фикрида ваъдага вафо қилишда ҳеч қандай узр бўлмаса у вожибдир;
в) Моликийлар наздида агар ваъда қилинган нарсага меҳнат ёки машаққат каби нарсалар аралашса унга вафо қилиш вожиб бўлади.
Мисол учун бир кишига: Уйлан, сенга ўн минг риёл бераман, деса, ва у уйланса қилган ваъдасининг устидан чиқиши вожиб бўлади.
Бу каби турли қараш унда хилоф бўлмаган айнан ваъда тўғрисидадир. Яъни, бу турдаги ваъда унда хилоф қилиш жоиз бўлган нарсалар бобидандир. Лекин ҳамаср фуқаҳоларимиз ўртасидаги ихтилоф ваъдани хайрия бобидан олди-бердилар бобига кўчирилганда вужудга келади. Чунки, олди-бердилар бобида қилинган ваъда ақднома ўрнига ўтиб қолади. Исломий банкларда сотиб олишга буюрувчининг фойда шериклиги жоиз эмасдир. Чунки, бу ўзининг ҳузурида бўлмаган нарсани савдо қилиш жумласига киради. Демак, бунда ваъдани ақд билан алмаштирмоқдалар. Яъни, ақдни ваъда ўринида кўрмоқдалар. Баъзи фуқаҳолар агар шунда ваъда мажбурий бўлмаса, ақднома жоиздир, деганлар. Бошқа баъзилари эса ваъда мажбурий бўлса ҳам жоизлигини айтганлар.
Мажбурий ваъдани манъ қилган фуқаҳолар ақд нима нарсада ҳаром бўлса, унда мажбурий ваъда ҳам ҳаромдир деганлар. Чунки, мажбурий ваъда ақдга ўхшайди.
4. Охири мулк қилиб бериш билан тугайдиган молиявий ижара:
Ижара йўлидаги савдо деганда охири мулк қилиб бериш билан тугайдиган (яъни савдо билан тугайдиган) ижарага айтилади. Маълумки, бу каби савдо ижара қилишга қобилияти бор савдо моллари доирасида тўғри бўлади. Яъни, кўп замонлар фойдаланса бўладиган савдо моли ёки собит асллар каби. Савдогарлар тақсит савдосининг ўрнига ўзларини кўпроқ ижара савдосига урадилар. Чунки, бунда олувчи зиммасидаги маблағни тўла адо қилмагунча, савдо молининг эгалик ҳаққи сотувчида туради. Агар олувчи зиммасидаги маблағни адо қилмаса, сотувчи молни олиб қўяди. Ижара молиялаштириш ижара савдосига ўхшайди. У ижара савдосини ҳам ўз ичига олади. Лекин бунда ижарага бериладиган савдо моли ижарачининг қўлида бўлмайди, балки ижарачи уни сотиб олиб кейин ижарага беради ва охирида сотади.
Демак, бу ерда аввало сотиб олиб беришга ваъда бор, сўнгра ижарага беришга ваъда бор, учинчидан сотишга ваъда бор. Агар ушбу ваъда мажбурий бўлмаса, бу ақднома жоиздир. Аммо ваъда мажбурий бўлса, баъзи уламолар бундай ақдномага рухсат бермаганлар. Чунки, бу амалиёт молик бўлмаган нарсани савдо қилиш ёки қўлга киритмай туриб савдо қилиш балки сотиб олмасдан савдо қилиш доирасига кириб қолади.
5. Алмаштирадиган қарзлар:
Гоҳида мен сизга бир йилга мингни қарз бериб тураман. Сиз эса бунинг эвазига келажакда бир йилга мингни қарз бериб турасиз. Баъзида мен ўттиз кунга мингни қарз бераман. Сиз эса бунинг эвазига уч мингни ўн кунга қарз берасиз. Мана шу кўринишда қарзлар ўзаро баробар бўлмоқда. Бу аъдод (ан-намру) номли муомала асосида бўлади.
Баъзи ҳамаср уламоларимиз шундай қарзларга ижозат берганлар. Улар бунга далил қилиб, бунда икки томон қарзида ҳам рибо фойдаси йўқ, деган фикрни айтадилар. Бу кўринишдаги қарзни манъ қилган фуқаҳолар, исломда қарз маъруф (яъни хайрия) ишларидандир. Агар маъруф ишни қилишда бошқа бир маъруф ишни шарт қилиб қўйилса, унинг маъруфлиги қолмайди. Балки бу қарз берсанг, қарз бераман, каби олди-берди муомалалари  жумласига кириб қолади. Ибн Қудома ал-Мақдисий шундай дейди:
“Агар қарз беришда қарз олувчига бошқа пайт сен ҳам қарз бериб турасан деган шарт қўйилса жоиз эмасдир”. (Ал-Муғний. Ибн Қудома 4/360, ал-Хорший 6/54, Хошиятуд-Дусуқий 3/364).
6. Камайиб борувчи шерикчилик:
Баъзида банк мижозларининг бири билан кўчмас мулкда шерик бўлади. Мижоз банкка даврий бўлакдан белгиланган миқдордаги маблағни ўтказиб туришга келишади. Банк ўзининг эгалик ҳиссасини камайтириб мижознинг номига ўтказиб боради. Охири бориб кўчмас мулкнинг барча эгалик ҳуқуқи мижознинг номига ўтади.
Ушбу шерикчиликка баъзи ҳамаср уламоларимиз рухсат беришган, бошқалари эса рухсат беришмаган. Зеро эгалик ҳуқуқидан воз кечиш исмий қиймат билан эмас, балки бозор қийматида бўлишлиги лозим. Бу амалиётнинг зоҳири шерикчилик бўлсада, аслида бу молиялаштиришликдир.
Кафиллик хатлари:
Кафиллик исломда қарз каби хайрия, эҳсон ва ёрдам кўрсатиш амалларидан ҳисобланади.
Агар қарз берувчи ўз молини фойдасиз ёки иш ҳақисиз берса, кафил ҳам обрўси ёки кафиллиги эвазига ҳақ олмаслиги афзалроқдир. Агар кафил турганлиги учун ҳақ олса сўнгра уни тўласа, яъни қарз олувчи қарзни тўлай олмай, қарз берувчига кафил тўласа ва шунинг эвазига ҳақ олса бунда рибо шубҳаси мавжуддир. Лекин кафил пулни кўчириш, уни сақлаш каби ишлар учун сарф харажат қилган бўлса, ушбу қилган сарф харажатининг айнан ўзини қайтариб олиши жоиздир. Агар қилган сарф харажатининг устига қўшимча ҳақ олса, кафилликдаги манъ қилинган ҳақни олган бўлади. Жиддадаги ислом фиқҳи академияси кафиллик хати мавзусида қарор қабул қилган. Унда ёлғиз кафилликнинг ўзи билан тўлаб бериш кафиллигининг ўртасини ажратилган. Кафиллик хатини талаб қилувчи ва кафил бўлувчи ўртасида ўзаро алоқа эътиборидан ушбу биринчи ҳолатда ёлғиз кафиллик алоқаси мавжуд холос. Иккинчи ҳолатдагидек кафиллик ва тўлов ваъдаси бор хатда ваколат алоқаси ҳам мавжуд бўлиб, вакиллик учун иш ҳақи олмоқлик жоиздир. Икки ҳолатда ҳам идорий сарф харажатларни қайтариб олишга ижозат беришган.
Аслида ислом фиқҳи академиясининг қароридаги ёлғиз кафолат билан тўлаб беришлик кафолати хатининг ўртасини ажратмаслик яхшироқ эди. Чунки академиянинг ҳукмида бу ажратишликка таъсир қиладиган ҳеч нарса йўқ. Яъни фиқҳ академияси икки ҳолатда ҳам кафиллик учун иш ҳақи олишни манъ қилди ва идорий сарф харажатларни қайтариб олишга ижозат берди. Шундай экан уларни ўртасини ажратишда нима фойда бор?
Бу ерда ажратишни тўғри эмаслигига бошқа сабаб ҳам бор. Банк қарзни ўрнини қоплаб бериш ҳолатида иш ҳақи олади. Қарзни қоплаб бермаса иш ҳақи олмайди. Аслида банк учун бунинг акси маъқулроқ ҳисобланади. Зеро банк тўлаб беришни бўйнига олганда у маблағдан фойдаланади ва бунинг эвазига иш ҳақи ҳам олади. Агар тўлаб беришни зиммасига олмаса маблағдан фойдаланиш ҳам ва у учун иш ҳақи олиш ҳам йўқ бўлади.
Воқеъаликда эса ислом банклари ва бошқа банклар кафиллик хатлари учун қилинган идорий харажатларнинг фақат ўзини қайтиб олиш билан иш юритиши қийин масала. Банкларнинг фойдаси уларнинг қиладиган хизмат ҳақларига ҳам боғлиқ. Молиялаштириш ҳолатида банклар рибо қарзидан четлаб фойдага шериклик доирасига кириши мумкин. Кафиллик ҳолатидачи? Банклар кафиллик учун олинадиган иш ҳақидан четлаб, шериклик ёки музораба қилишлиги мумкинми?
Албатта, маблағни тикиб фойдага шерик бўлиш жоизлиги тўғрисида далил ҳам, ижмоъ ҳам мавжуддир. Аммо кафилликни ўртага қўйиб фойдага шерик бўлиш тўғрисида ижозат берадиган далил ҳам, ижмоъ ҳам мавжуд эмас. Тўғри, баъзи фиқҳий мазҳаблар кафиллик билан фойдага қўшилишга ижозат беришган, лекин бу биз муҳокама қилаётган маънодан мутлақо фарқ қилади. Фойдага шерик бўладиган кафиллик маблағ қўшиш ёки амал билан иштирок қилиш эвазига бўлади. Бунга ижозат беришган фуқаҳолар наздида умумий қоида шуки, фойда маблағ ёки амал ва ёки кафиллик эвазига олинади. Аммо маблағ ва амалсиз ёлғиз кафилликнинг ўзига фойда олиш жоиз эмас.
Шундан маълум бўладики, маблағнинг тутган ўрни кафилликдан кўра афзалдир. Аслида маблағ билан кафилликнинг ўзига ҳақ олшилик жоиз эмас. Лекин маблағни музораба каби муомалага қўйса, фойдадан олишлиги жоиз бўлади. Кафилликда эса бу нарса жоиз эмас.
Ишонч карталари:
Савдогар ва бошқалар сафарга чиқишса ўзлари билан нақд пуллар, чеклар, саёҳат чеклари ёки ишонч карталарини оладилар. Чунки ишонч карталари воситасида мусофир киши баъзи савдо молларини ва бензин, ошхона, меҳмонхона ва маркаб ижараси каби хизматларни амалга ошириши мумкин. Ишонч картанинг рақами, исми, берилган вақти ва ишлатиш мумкин бўлган муддати бўлиб, уни қабул қилувчи ташкилотга кўрсатиш билан, ҳисоб рақамидаги маблағдан керакли миқдори уларнинг ҳисобига ўтади. Ишонч картасини ташкил қилган ташкилот ёки банк уни неча марта ишлатилганлигини кузатиб туриш имкониятига эга бўлади. ишонч картасини ишлаши учун уч атарфнинг рухсати бўлиши лозим:
Ишонч картасини ташкил қилган тараф ёки унинг маҳаллий вакиллиги (мисол учун банк);
Тижорий ташкилот;
Ишонч картасини кўтариб юрадиган истеъмолчи;
Ишонч картаси ушбу уч тараф учун ҳам фойдалидир.
Ишонч картасини чиқарган тараф уни харид қилувчилардан оладиган йиллик даромади (мисол учун ҳар бир картадан йилига 120 доллар фойда олиш). Бу фойдани ишонч картасини чиқарган тараф ёки унинг маҳаллий вакили ишлатган кишидан олади. Яна ишонч картани қабул қилувчи ташкилотдан 4-6% гача фойда ҳам олади.
Тижорий ташкилотлар ўз савдо молларининг сотилишини ривожлантиради. Ишонч картасини чиқарган тарафдан ўз молининг қийматини тўла равишда ечиб олади.
Ишонч картасини олиб юрувчи истеъмолчи нақд пулларни кўтариб юриш, йўқотиб қўйиш ёки ўғирлатиш каби хатарлардан озод бўлади.
Таварруқ:
Рибога тегишли бобда ийна савдосини зикр қилган
эдик. Ийна савдоси савдо молини насияга юзга сотиб олиб, ўша кишининг ўзига нақдга тўқсонга сотиб юбориш эди. Таварруқ ҳам ийна кабидир. Лекин бунда савдо моли аввалги сотувчига эмас, балки учинчи шахсга сотилади.
Жумҳур фуқаҳолар ийна савдосини рибо ҳийласи борлиги учун манъ қилишган. Баъзи фуқаҳолар таварруқ савдосини учта шахс ўзаро тил бириктириб олмасдан олди-сотди қилганликлари учун рухсат деганлар. Лекин баъзи ҳолатларда таварруқ ийна билан бир хил бўлиб  қолади. (Яъни ўзаро тил бириктириб олинган вақтда). Бундай пайтда таварруқ савдоси ҳам ийна каби рухсат этилмайди.
Қарзни ёпишни кечга суриш:
Агар ишчилардан бири исломий банкдан қарз олса ёки насия асосида савдо моли сотиб олган бўлса, сўнгра тўлаш керак бўлган ойлик қарзини ёки нархини бермай кечиктирса, ваҳоланки қарзни тўлашга имконияти бўлса, баъзи ҳамаср уламоларимиз бундай кишидан қарзнинг зарарини ундириш жоиз деганлар.
Баъзилар буни қароқчига ўхшатишган. Ушбу зарарнинг миқдорини қарз берувчи ва олувчи тараф олдиндан белгиламайди. Балки бу ишни ҳукумат мутахасислар фикрига биноан, қарз берувчи тараф одатда фойда қилиши мумкин бўлган миқдорни энг оз чегарада белгилайди.
Бошқа баъзи уламолар маҳкамага бормасдан қарз берувчи ва олувчи ушбу зарарнинг миқдорни белгилашлари мумкин дейишади. Унинг миқдорини қарздор қарзини бермай юрган муддатда банк фойда қилиши мумкин бўлган миқдор билан белгиланади. Агар банк ушбу муддатда сармоядан ўн беш фоиз фойда топса, қарзини бермай юрган тарафдан ушбу ўн беш фоиз талаб қилинади.
Лекин бошқа уламолар қарзини чўзиб юрган кишидан олинадиган молиявий эваз кечиктирилган фойдага ўхшайди. Бу жоиз эмас, дейдилар. Улар ушбу зарарни қоплашнинг бошқа таклифларини ўртага ташлашган.
Қарзни кечиктирувчи нақд пулнинг тушиб кетган қувватини тиклаб бериши;
Қарзни кечиктирувчига молиявий жазо қўллаш ва уни қарз берувчи тараф учун эмас, балки хайрия ишлари учун сарфлаш;
Қарз берувчи қарзини кечиктирган тарафнинг фойдасига шерик бўлиши;
Қарз берувчи тараф кўпроқ фойдага ҳиссадор бўлиши.
Фатвога ҳақ олиш:
Исломий банклардаги шаръий кузатиш ҳайъат аъзолари ўз фатволари эвазига мукофот олишни жоиз дейишган. Бу қурбат ва тоатлар учун бериладиган ҳақга ўхшайди. Ушбу ўринда ҳатто бу масалани янада жонлантирган кишилар ҳам бор.
Лекин бошқа уламолар бу масаладаги фатвога ҳақ олишни манъ қилишган. Чунки, бу ҳақ фатво талаб қилган тарафнинг ўзидан олинади. Фатво берувчи мустақил равишда, ҳийладан узоқ бўлган чиройли ва тўғри фатвони беришдан чалғийди. Фатво берувчини чалғитадиган эҳтимолий хизматлардан ҳимоя қилиш керак.
Бу уламолар наздида ушбу фатво берувчиларга иш ҳақининг ўрнига ризқ белгилаш жоиздир. Чунки, ризқ фатво талаб қилган тарафдан эмас, балки давлат томонидан берилади. Бу қози, муфтий, муаллим ва бошқаларга бериладиган ризққа ўхшайди.
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz